Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг
Қарори
2013 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш тўғрисида
Мазкур қарор Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани ҳокимининг 2014 йил 26 августдаги 1905қ-сонли «2014 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартиби тўғрисида»ги низомга асосан қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 5-бандига мувофиқ 2013 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш 1-иловага мувофиқ корхона, ташкилот ва фермер хўжаликларига юклатилсин.
2. Қўшкўпир туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Бобожонов)га 2-иловада келтирилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.
3. Тегишли корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари:
ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган «Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ белгиланган тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта муддатда ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланиши;
туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;
Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари, Қўшкўпир туман ҳокимлигига қарашли корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича 50 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 50 фоизи маҳаллий бюджет ва иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига;
бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича 75 фоизи иш берувчилар маблағлари ва 25 фоизи иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.
4. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Бобожонов) бир ҳафта муддатда мазкур қарорни 2-иловада кўрсатилган корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин.
5. Туман ҳокимининг 2013 йил 19 январдаги 308-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари О. Артиқов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким в. б. А. СУЛТАНОВ
Қўшкўпир ш.,
2013 йил 24 апрель,
894қ-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 24 апрелдаги 894қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
2013 йил февраль — декабрь ойларида Қўшкўпир туманидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишсиз деб эътироф этилган шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш
топшириғи
| т/р | Корхона ва ташкилот номи | Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари манзили | Ҳақ тўланадиган жамоат ишлари турлари | Жалб қилинадиганлар сони (киши) | Ташкил қилиш даври |
| 1. | Жалоладдин Зафар ўғли ф/х | Оқдарбанд қишлоғи | Мавсумий ишлар | 12 | 15-кундан 1-ойгача |
| 2. | Достонбек Нурмат ўғли ф/х | Ўртаёп қишлоғи | Мавсумий ишлар | 14 | 15-кундан 1-ойгача |
| 3. | Самандар Матназар ф/х | Ших қишлоғи | Мавсумий ишлар | 11 | 15-кундан 1-ойгача |
| 4. | Рахим Ражабов ф/х | Хадра қишлоғи | Мавсумий ишлар | 6 | 15-кундан 1-ойгача |
| 5. | Нураддин дўкончи ф/х | Хосиён қишлоғи | Мавсумий ишлар | 15 | 15-кундан 1-ойгача |
| 6. | Исмоил саркотиб ф/х | Хадра қишлоғи | Мавсумий ишлар | 10 | 15-кундан 1-ойгача |
| 7. | Аҳмаджон ф/х | Хонобод қишлоғи | Мавсумий ишлар | 15 | 15-кундан 1-ойгача |
| 8. | Мустақил ф/х | Оқдарбанд қишлоғи | Мавсумий ишлар | 14 | 15-кундан 1-ойгача |
| 9. | Қуронбой Ўртаёп ф/х | Ўртаёп қишлоғи | Мавсумий ишлар | 14 | 15-кундан 1-ойгача |
| 10. | Қўшкўпир Пахта тозалаш ОТХЖ | Ш. Рашидов кўчаси | Мавсумий ишлар | 34 | 15-кундан 1-ойгача |
| 11. | Қўшкўпир Пилла МЧЖ | Ш. Рашидов кўчаси | Мавсумий ишлар | 13 | 15-кундан 1-ойгача |
| 12. | Янгилик биосервис МЧЖ | Янгилик қишлоғи | Мавсумий ишлар | 12 | 15-кундан 1-ойгача |
| 13. | Яшнарбек биосервис МЧЖ | Қатоғон қишлоғи | Мавсумий ишлар | 12 | 15-кундан 1-ойгача |
| 14. | О. Қурбонов биосервис МЧЖ | Ғозовот қишлоғи | Мавсумий ишлар | 8 | 15-кундан 1-ойгача |
| 15. | Шайдо Жавлонбек ф/х | Ғозовот қишлоғи | Мавсумий ишлар | 13 | 15-кундан 1-ойгача |
| 16. | Хонобод биосервис МЧЖ | Хонобод қишлоғи | Мавсумий ишлар | 8 | 15-кундан 1-ойгача |
| 17. | Бахтиёр Мадрим ўғли ф/х | Ўртаёп қишлоғи | Мавсумий ишлар | 14 | 15-кундан 1-ойгача |
| 18. | Мадрим Баходир ф/х | Хадра қишлоғи | Мавсумий ишлар | 11 | 15-кундан 1-ойгача |
| 19. | Санжарбек Зафарбек ф/х | Хадра қишлоғи | Мавсумий ишлар | 15 | 15-кундан 1-ойгача |
| |
Жами: |
х |
х |
251 |
х |
Туман ҳокимининг 2013 йил 24 апрелдаги 894қ-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Қўшкўпир туманида 2013 йил давомида ишсиз деб эътироф этилган шахсларни касбга ўқитиш ва қайта ўқитишни ташкил қилиш
| т/р | Корхона ва ташкилот номи | Касбга ўқитишни ташкил қилган ҳудудлар | Касбга ўқитишни ташкил қилиш жойи | Жалб қилинадиганлар сони (киши) | Ташкил қилиш даври |
| 1. | Махлиё текстил МЧЖ | Қўшкўпир шаҳарча | Қўшкўпир Политехника ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи | 14 | 1-ойгача |
| 2. | Матлатип фермер хўжалиги | Қўшкўпир шаҳарча | Қўшкўпир Қурилиш ва транспорт касб-ҳунар коллежи | 40 | 1-ойгача |
| 3. | Барака оптима сервис хусусий корхона | Қўшкўпир шаҳарча | Қўшкўпир Политехника ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи | 7 | 1-ойгача |
| 4. | Киновидео МЧЖ | Қўшкўпир шаҳарча | Қўшкўпир Политехника ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи | 7 | 1-ойгача |
| 5. | Мадрим Баходир фермер хўжалиги | Хадра қишлоғи | Қўшкўпир Иқтисодиёт маиший хизмат касб-ҳунар коллежи | 8 | 1-ойгача |
| 6. | Одам оқсоқол фермер хўжалиги | Хадра қишлоғи | Қўшкўпир Иқтисодиёт маиший хизмат касб-ҳунар коллежи | 8 | 1-ойгача |
| 7. | Мадинабону Хонжамол оилавий корхона | Хонобод қишлоғи | Қўшкўпир Иқтисодиёт маиший хизмат касб-ҳунар коллежи | 8 | 1-ойгача |
| 8. | Махлиё Шахринисо хусусий корхона | Ших қишлоғи | Қўшкўпир Оқдарбанд қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи | 7 | 1-ойгача |
| 9. | Миршароб хусусий корхона | Оқдарбанд қишлоғи | Қўшкўпир Оқдарбанд қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи | 6 | 1-ойгача |
| 10. |
Фаол аёллар шўъба корхонаси |
Ғозовот қишлоғи | Қўшкўпир Ғозовот маиший хизмат касб-ҳунар коллежи | 13 | 1-ойгача |
| |
Жами: |
| | 118 | |
(«Ҳаёт кўзгуси» газетаси, 30.04.2013 й., 12-сон)