Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2014 28.02.2013 йилдаги 275қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 15.02.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч туманидаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Хоразм вилояти Урганч тумани ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги 101к-сонли «Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ транспорт воситаларининг 2013 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Урганч туман Ички ишлар бўлими Автомототранспорт воситаларининг техник ҳолати, улардан фойдаланиш қоидалари ва меъёрларига амал қилишни назорат этиш бўлими (З. Абдуллаев) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ва техника хизмати кўрсатиш станцияларида, тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда матнда «техник кўрик» деб юритилади) ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тумандаги юридик шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 йилда 1 маротаба (1 мартдан 10 июнгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлар сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар бир йилда икки маротаба (1 мартдан 10 июнгача ва 12 сентябрдан 31 октябргача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга қарашли бўлган транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача ўтказилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта (ушбу банднинг иккинчи хатбошисида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно) техник кўрикдан ўтказилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилганлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тумандаги транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2013 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига туман мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, фуқаролар йиғини раислари, туман Ички ишлар бўлими ходимлари ва жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 15 февралдаги 120-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман Ички ишлар бўлими Йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи, транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2013 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Р. Холмуратов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Ш. РУСТАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 28 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
275қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч туман ҳокимининг 2013 йил 28 февралдаги 275қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч туманида транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
З. Абдуллаев‎ Урганч туман ИИБ ЙХХГ катта инспектори, сержант, комиссия раиси
Э. Абдуллаев‎ Туман мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти ўқитувчиси‎
М. Абдуллаев‎ Урганч тумани СМУ ДП Урганчтрансгаз корхонаси бош муҳандиси‎
Б. Эшниёзов‎ «Ўзавтодарётранс» агентлиги Хоразм вилоят бўлими мутахассиси‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч тумани ҳокимининг 2013 йил 28 февралдаги 275қ-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман ҳудудидаги мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот, муассасалар, ММТП лар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларга қарашли автомототранспортларни 2013 йилги мажбурий техник кўригдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

№‎

‎‏Автокорхоналар номи

Техник кўрикдан ўтказиш жойи‎‏

Техник кўрикдан ўтказиш куни‎‎

Транспорт сони

1-босқич‎

2-босқич‎

1.‎ Саховат ОТХЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 01 март 2013 й.‎ ‎ 10‎
2.‎ Урганч Нефть база унитар корхонаси‎ Марказий МТП гаражи‎ 04-05 март 2013 й.‎ 8-9 август 2013 й‎ 43‎
3.‎ Афри МЧЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 06 март 2013 й‎ ‎ 15‎
4.‎ Хоразм Донмаҳсулотлари ОАЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 07 март 2013 й‎ 10 август 2013 й‎ 10‎
5.‎ «Осиё-Дринк»‎ Марказий МТП гаражи‎ 09 март 2013 й‎ ‎ 8‎
6.‎ Хоразм Телеком Урганч туман бўлими‎ Марказий МТП гаражи‎ 11 март 2013 й‎ ‎ 5‎
7.‎ Туман Газ корхонаси‎ Марказий МТП гаражи‎ 12 март 2013 й‎ ‎ 3‎
8.‎ Урганч туман ҳокимлиги‎ Марказий МТП гаражи‎ 13 март 2013 й‎ ‎ 4‎
9.‎ Аббосбек хусусий дорихонаси Марказий МТП гаражи‎ 14 март 2013 й‎ ‎ 9‎
10.‎ Урганч туман Давлат солиқ инспекцияси‎ Марказий МТП гаражи‎ 15 март 2013 й‎ ‎ 1‎
11.‎ Урганч туман Молия бўлими‎ Марказий МТП гаражи‎ 16 март 2013 й‎ ‎ 1‎
12.‎ «Ўзбекистон пахтачилик илмий текшириш институти» Хоразм филиали‎ Марказий МТП гаражи‎ 18 март 2013 й‎ ‎ 4‎
13.‎ Қоровул-санитар тозалаш МЧЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 19 март 2013 й‎ ‎ 6‎
14.‎ Урганч туман тиббиёт бирлашмаси‎ Марказий МТП гаражи‎ 22-23 март 2013 й‎ ‎ 10‎
15.‎ ДСЭНМ‎ Марказий МТП гаражи‎ 25 март 2013 й‎ ‎ 3‎
16.‎ Урганч ДАЖ МТП‎ Марказий МТП гаражи‎ 26 март 2013 й‎ 13 август 2013 й‎ 3‎
17.‎ Жайхун фермер хўжалиги‎ Марказий МТП гаражи‎ 27 март 2013 й‎ ‎ 3‎
18.‎ Аму-Шарқ корхонаси‎ Марказий МТП гаражи‎ 28 март 2013 й‎ ‎ 5‎
19.‎ Урганч Сув йўллари техника бўлими‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 март 2013 й‎ ‎ 5‎
20.‎ Урганч Агро қурилиш МЧЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 1 апрель 2013 й‎ ‎ 4‎
21.‎ Ўткир газчи Абдуллажон газ ишлаб чиқариш корхонаси‎ Марказий МТП гаражи‎ 2 апрель 2012 й‎ 16 август 2013 й‎ 5‎
22.‎ Соҳибкор ММТП‎ Марказий МТП гаражи‎ 3 апрель 2013 й‎ ‎ 4‎
23.‎ Хоразм Чорвонасл МЧЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 4 апрель 2013 й‎ ‎ 6‎
24.‎ «Гул Плюс» МЧЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 5 апрель 2013 й‎ ‎ 3‎
25.‎ Махмуд-Махмуда ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 8 апрель 2013 й‎ ‎ 6‎
26.‎ Урганч транс ўргатувчи устоз шўъба корхонаси‎ Корхонада ‎ 9 апрель 2013 й‎ ‎ 12‎
27.‎ Урганч агро қурилиш таъмирлаш‎ Марказий МТП гаражи‎ 10 апрель 2013 й‎ ‎ 6‎
28.‎ Урганч СМУ-ДП Урганч трансгаз‎ Корхонада ‎ 12-13 апрель 2013 й‎ 21-22 август 2013 й‎ 42‎
29.‎ Ёшлик ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 15 апрель 2013 й‎ ‎ 2‎
30.‎ Ветеринария бўлими‎ Марказий МТП гаражи‎ 16 апрель 2013 й‎ ‎ 1‎
31.‎ УПТКИС трансгаз шўъба корхонаси‎ Корхонада ‎ 17-18 апрель 2013 й ‎ 23-24 август 2013 й‎ 53‎
32.‎ Урганчдавлатсувмахсуспудрат ДУК Корхонада ‎ 19 апрель 2013 й‎ ‎ 2‎
33.‎ Азур компакт сервис МЧЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 22 апрель 2013 й‎ ‎ 4‎
34.‎ Урганч туман ўқув спорт техника клуби‎ Марказий МТП гаражи‎ 23 апрель 2012 й‎ ‎ 12‎
35.‎ Жанубгаз йўл қурувчи УК Марказий МТП гаражи‎ 25-26 апрель 2013 й ‎ 26-27 август 2013 й‎ 44‎
36.‎ Силга қарши кураш диспансери‎ Марказий МТП гаражи‎ 27 апрель 2013 й‎ ‎ 1‎
37.‎ Раҳима-Шаҳлохон х/ф‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 4‎
38.‎ «Хоразм парранда таъминот МЧЖ» Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 3‎
39.‎ Одил-Матяқуб кичик корхона‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 2‎
40.‎ Рустам ўғли Умидбек ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 1‎
41.‎ Ферузбек-Ўткирбек х/ф‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 1‎
42.‎ Рўзимбой Йўлдош ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 1‎
43.‎ Урганч Сервис Газ МЧЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 1‎
44.‎ Харрат ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 3‎
45.‎ Ўктам ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 1‎
46.‎ Урганч савдо шўъба корхонаси‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 1‎
47.‎ Қаландар Сапаев ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 30 апрель 2013 й‎ ‎ 3‎
48.‎ Йўлдош ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й ‎ 2‎
49.‎ Ю. Машарипов Деҳқон ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й ‎ 2‎
50.‎ Умидбек Умрбек хусусий корхонаси‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й ‎ 2‎
51.‎ Таъмир улчагич х/ф‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 3‎
52.‎ Республика Ихтисослашган кардиалогия Хоразм филиали‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 2‎
53.‎ Ойбек овчи ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 2‎
54.‎ Караул халқ банки‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 5‎
55.‎ Наврўз ИЧ тижорат фирмаси‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 3‎
56.‎ Мавлон бобо ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 29 апрель 2013 й‎ ‎ 2‎
57.‎ Солий ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 2‎
58.‎ Оилавий болалар уйи‎ Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 2‎
59.‎ Урганч Соҳибкор ММТП‎ Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 2‎
60.‎ Оллаберган уста Рахмон х/ф‎ Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 2‎
61.‎ Одилбек-Бекзод х/ф‎ Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 2‎
62.‎ Камолат иқболи х/ф Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 1‎
63.‎ Маҳмуд х/корхонаси‎ Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 1‎
64.‎ Хоразм озиқ-овқат моллари МЧЖ‎ Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 4‎
65.‎ Осиё асали ф/х‎ Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 1‎
66.‎ Бошқа кичик корхоналари Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 12‎
67.‎ Фермер хўжаликлари ва кичик корхоналари Марказий МТП гаражи‎ 1 май 2013 йил‎ ‎ 18‎