ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг
Қарори
2014 йилда Чироқчи туманида янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Туманда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ишлаб чиқилган аниқ ва манзилли дастурлар асосида 2013 йилнинг ўтган даврида қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, тегишли бошқармалар, идоралар, корхона ва ташкилотлар томонидан янги иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначиликни ва бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Ўтган 6 ойда иқтисодиёт тармоқларида турли молиявий манбалар ҳисобидан жами 3,8 мингта янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда (дастурга нисбатан 105,1 фоиз).
Таҳлиллар янги иш ўринлари яратиш юзасидан йиллик дастур барча параметрлари ортиғи билан бажарилишини кўрсатмоқда.
Эндиги асосий вазифалардан бири 2014 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича барча имкониятларни инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли дастур ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилган.
Аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш 2014 йилда ҳам энг устувор масалалардан бири бўлишини чуқур ҳис қилган ҳолда туман ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туманда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш дастурининг лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Туманда 2014 йилда иш жойларига бўлган эҳтиёж ва қўшимча янги иш ўринлари ташкил этиш бўйича таклифлар ўрганиб чиқилганда янги иш жойларига бўлган эҳтиёж жами 9,0 мингтани, жумладан ишга жойлашишга муҳтожлар 7,2 мингтани, меҳнат ресурсларининг иқтисодий фаол аҳоли қисми ўсиши 4,3 мингтани, шундан касб-ҳунар коллежи битирувчилари 4,1 мингтани, меҳнат ресурсларининг иқтисодий фаол аҳоли қисми камайиши (пенсияга чиққанлар, вафот этганлар ва бошқалар) ҳисобига 825 тани, ташқи меҳнат миграциясидан қайтганлар ҳисобига 1,0 мингтани ташкил этмоқда.
2014 йилда ташкил қилинадиган янги иш ўринлари 9,0 мингтага яъни, янги иш жойларига бўлган эҳтиёжни қондириш даражаси 97,3 фоизни, мавжуд бўш ва вакант иш жойларига ишга жойлаштириш 879 тага тўғри келмоқда.
Бундан ташқари туманда ҳар бир фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари жойларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режалари инобатга олиниб, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли дастурлар тайёрланмоқда. Шунингдек, молиявий маблағ миқдори ва манбалари аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш, «Саноат корхоналарини кенгайтириш, техник қайта қуроллантириш ва модернизация қилиш чора-тадбирлари» дастури ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурлардаги кўрсаткичлар ҳам олиб чиқилиб, иш ўринлари яратиш дастурига киритилмоқда.
Шунингдек, тумандаги тижорат банклари ва уларнинг жойлардаги бўлинмаларининг кредит портфелидан келиб чиқиб, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзли кредитлари ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Туманда инқирозга қарши чораларнинг 2010 — 2014 йилларга мўлжалланган дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
2. Туман Ишчи комиссияси томонидан 2014 йилда янги иш жойлари яратиш ҳудудий дастурлари параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ–4058-сонли Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда) билан тасдиқланган молиявий инқирозга қарши кураш чоралари доирасида шакллантирилганлиги маъқуллансин.
Ишчи комиссиясининг ҳудудларга бириктирилган аъзолари:
ҳар ойда бириктирилган ҳудудга чиққан ҳолда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини танқидий ўрганиб, ҳокимлик ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб бориш;
ҳудудий дастурларни амалга оширишда йўл қўйилаётган қолоқлик ва муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чораларни кўриш;
белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажармаган тармоқлар, ҳокимлик, масъул давлат органлари, тижорат банклари ва корхоналар раҳбарларининг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан Туман Ишчи комиссиясига таклифлар киритиб бориш;
ҳудудий дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш вазифалари юклатилсин.
3. Туман Иқтисодиёт бўлими (Н. Тожиев) га:
ушбу параметрлар бўйича ҳокимлик билан келишилган ҳолда 2014 йилда ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида яратиладиган янги иш ўринлари параметрларини яна бир маротаба таҳлил қилиб, туман ҳокимлигига тақдим этиш;
2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратиши белгилаб қўйилсин.
4. Тумандаги барча тижорат банклари раҳбарларига:
тасдиқланган режа-графигига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2014 йилда янги иш жойлари яратиш учун кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш, маблағлар ажратилишини жойларга чиққан ҳолда ҳокимлик, тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, зарур чораларини кўриш;
туман Микрокредитбанк (Ш. Махмарежабов) ҳокимлик билан биргаликда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.
5. Туман Савдо-саноат палатаси туман бўлими (Ф. Элмуродов):
хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратиш;
кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини жойларга чиқиб ўргансин ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича зарурий чораларни кўриш;
иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратиш чора-тадбирларига асосий масъул этиб белгилансин ҳамда иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратишнинг прогноз параметрлари ижросининг таъминланишини қатъий назоратга олсин.
6. Туман Молия бўлими (Ш. Махматқулов) суғурта идоралари билан биргаликда йирик суғурта идораларининг ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида филиаллари (ваколатхоналари) тармоғини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида 2014 йилда янгидан ташкил этиладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқласин.
7. Туман Давлат солиқ инспекцияси (Ф. Равшанов):
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштирсин ва янгидан ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин.
8. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Сапаров), Иқтисодиёт бўлими (Н. Тожиев) билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга ошириб, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни туман ҳокимлигига ҳар ой (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) киритиб борсин, дастур ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудлар, тармоқ ва корхоналар бўйича аниқ таклифлар киритиб борсин.
9. Туман Статистика бўлими (Н. Назаров), Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Сапаров) билан биргаликда барча чора-тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш ўринлари ҳисобининг юритилишини таъминласин.
10. Туман ишчи комиссияси:
2014 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига тақдим этиб боришлари шартлиги белгилаб қўйиш;
2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган асосий параметрларини 2014 йилда янги ташкил этиладиган ва кенгайтириладиган объектлар (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва ш.к.) кесимида муддатлар, молиявий манбалар, масъуллар бўйича аниқлаштирилган ҳолда тасдиқлаш;
2014 йилдан бошлаб ҳар ойда Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари депутатлари билан биргаликда 2014 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши, манзилли рўйхатларга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб бориш;
ҳар бир ишчи комиссия аъзолари таркибига манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари киритилган ишчи гуруҳлари ташкил этилсин, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
12. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Ж. Маманов
Чироқчи ш.,
2013 йил 7 август,
IV/15-43-сон
|
Т/р |
Йўналишлар |
Чироқчи тумани |
|
I. |
Жами яратиладиган иш ўринлари |
9016 |
|
шу жумладан: |
| |
|
1. |
Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш |
120 |
|
2. |
Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш |
1180 |
| |
шундан: |
|
|
2.1 |
саноатда |
282 |
|
2.2 |
қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш |
245 |
|
2.3 |
Хизмат кўрсатиш, савдо ва умумовқатланиш ва бошқалар |
653 |
|
3. |
Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш |
2766 |
|
4. |
Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш |
2512 |
|
4.1. |
шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик |
320 |
|
5. |
Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар) |
1985 |
|
6. |
Ишлаб чиқариш, ижтимоий на бозор инфратузилмасини ривожлантириш |
433 |
|
7. |
Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш |
20 |
|
II. |
Иш ўринларининг таркиби | |
|
1. |
Аёллар учун |
3885 |
|
2. |
Ёшлар учун (15 ёшдан — 30 ёшгача) |
4878 |
|
2.1 |
шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун |
4065 |
|
3. |
Қишлоқ жойларида |
9016 |
|
4. |
Квоталанган (захираланган) иш ўринлари |
180 |
Туманда «2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури»ни ишлаб чиқиш ва ижроси мониторингини таъминлаш бўйича ҳудудий ишчи комиссияси
ТАРКИБИ
|
1. |
Ш. Хусаинов | Туман ҳокими в.б — Ишчи комиссия раиси | |
|
2. |
Б. Тогаев | Туман ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари — Ишчи комиссия раисининг ўринбосари | |
|
3. |
З. Рўзиқулова |
|
Туман ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси |
|
4. |
Н. Тожиев |
|
Туман Иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
|
5. |
А. Сапаров |
|
Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори |
|
6. |
Ш. Махматкулов | Туман Молия бўлими бошлиғи | |
|
7. |
Н. Назаров | Туман Статистика бўлими бошлиғи | |
|
8. |
Б. Жўраев | Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи | |
|
9. |
А. Қурбонов | Туман фермерлар Кенгаши раиси | |
|
10. |
Ф. Элмуродов | Туман Савдо-саноат палатаси раиси | |
|
11. |
Х. Рахматов | Туман «Маҳалла» жамғармаси раиси в.б | |
|
12. |
Э. Худойназаров | Туман «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси | |
|
13. |
Ф. Равшанов |
|
Давлат Солиқ инспекцияси бошлиғи |
|
14. |
Ш. Усанов | Туман тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш инспекцияси бошлиғи | |
|
15. |
| Туман тижорат банклари бошқарувчилари | |
|
16. |
| Туман ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари раҳбарлари | |
|
17. |
|
|
Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари |
|
18. |
| Туман Кенгаши депутатлари |
(«Чироқчи» газетаси, 23.08.2013 й., 34-(7315)-сон)