28.09.2010 йилдаги 217-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.09.2010 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун жалб этилган кредитга ўз вақтида хизмат кўрсатилишини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўрсатилаётган хизматлар учун тарифларнинг мақбул даражасини сақлаган ҳолда Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари «Сувоқова» корхоналарининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш, шунингдек «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш учун жалб этилган Осиё тараққиёт банки кредити бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарларининг сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасининг тузатиш киритилган техник-иқтисодий асослаши асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан бирга 1*, 1а*, 1б*, 1в-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банки кредитини қайтариш, лойиҳа бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақларини тўлаш жадваллари 2*, 2а*, 2б*, 2в-иловаларга* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари сув таъминоти корхоналари ишлари самарадорлигини ошириш бўйича комплекс тадбирлар 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2007—2010 йиллар даврида Осиё тараққиёт банкининг жалб этилган кредити бўйича тўлов мажбуриятларини қайтариш Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари «Сувоқова» корхоналарининг маблағлари, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари маҳаллий бюджетларининг прогноздан ортиқ даромадлари ҳамда харажатларининг тежами ҳисобига амалга оширилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Осиё тараққиёт банкининг жалб этилган кредити бўйича асосий қарзни қайтаришга, воситачилик ҳақлари ва фоизларни тўлашга Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари «Сувоқова» корхоналарининг молиявий ресурсларнинг тасдиқланган манбалари билан таъминланмаган мажбуриятлари ҳажмида, давлат ташқи қарзига хизмат кўрсатиш учун республика бюджетида назарда тутилган маблағлар доирасида 2010 йилда маблағлар ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида Осиё тараққиёт банки кредити бўйича асосий қарзни қайтариш, воситачилик ҳақлари ва фоизларни тўлаш учун Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари «Сувоқова» корхоналарининг ушбу мақсад учун йўналтирилаётган ўз маблағларига қўшимча тарзда, Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича маблағларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ўртасидаги қайта кредитлаш тўғрисида Битимга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари «Сувоқова» корхоналари билан қайта кредитлаш тўғрисидаги битимга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари сув таъминоти корхоналари ишлари самарадорлигини ошириш бўйича комплекс тадбирларнинг ўз вақтида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик Сирдарё, Жиззах ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Осиё тараққиёт банки иштирокида «Гулистон, Жиззах ва Қарши шаҳарлари сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 мартдаги 98-сон қарорига қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 4-банднинг биринчи ва иккинчи хатбоши ҳамда қарорга 1, 1а, 1б, 1в-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 7-банддаги «2006—2009 йилларга» сўзлари «2006—2010 йилларга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 28 августдаги 507-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2010 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
217-сон