Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.2014 05.04.2013 йилдаги 303-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 16.03.2014
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти Шовот тумани Ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Хоразм вилояти Шовот тумани ҳокимининг 2014 йил 28 февралдаги 211-сонли «Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунининг 13-моддасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли қарори билан тасдиқланган «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ транспорт воситаларини 2013 йилда мажбурий техник кўригини ташкил қилиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шовот туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори (И. Курбанов) зарур шарт-шароитларга (техник диагностика ускуналарига, кўтариш мосламаларига ёки қараб чиқиш учун чуқурчаларга, назорат-ўлчаш асбобларига, асфальт ёки бетон қопланган бир текис горизонтал майдончага) ва малакали мутахассисларга эга бўлган ташкилотларда ҳамда техника хизмати кўрсатиш станцияларида тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга, шу жумладан, хорижий юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларининг мажбурий техник кўрикдан (кейинги ўринларда «техник кўрик» деб юритилади) ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тумандаги юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларининг техник кўриги йилда бир маротаба ( 1 мартдан 10 июнгача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат асосида йўловчи ташиш учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жой сони 8 ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўрнидан ташқари), одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташиш учун махсус транспорт воситалари ва уларга тиркамалар йилда икки маротаба (1 мартдан 10 июнгача ва 12 сентябрдан 31 октябргача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний шахсларга қарашли транспорт воситаларининг техник кўриги 1 мартдан 31 августгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган транспорт воситалари икки йилда бир марта( ушбу банднинг иккинчи хатбошисида қайд этилган бир йилда икки марта техник кўрикдан ўтказилиши лозим бўлган транспорт воситалари бундан мустасно) техник кўрикдан ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи томонидан рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб улардан фойдаланишнинг биринчи йили мобайнида транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилмайди ( мазкур банднинг иккинчи хатбошисида кўрсатилганлардан ташқари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Транспорт воситалари техник кўрикдан ўтказилганлиги учун (мототранспорт, тиркамалар ва ярим тиркамалардан ташқари) энг кам ойлик иш ҳақининг ўндан бир қисми миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу қарорнинг 2-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситалари иккинчи марта техник кўрикдан ўтказилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мототранспорт, тиркамалар, яримтиркамалар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг йигирмадан бири миқдорида йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туманда транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш учун тузилган комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ, юридик шахсларга қарашли транспорт воситаларининг 2013 йилги мажбурий техник кўригини ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт воситаларини техник кўрикка жалб қилишда йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига туман мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти, туман ички ишлар бўлими, қишлоқ фуқаролар йиғини раислари жамоатчилик асосида амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 5 майдаги 382-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳига транспорт воситаларининг техник кўриги натижалари бўйича туман ҳокимлигига 2013 йил 10 ноябргача ёзма ахборот бериш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қарор расмий нашрда эълон қилинсин ва давлат ҳисобига олиш учун адлия бошқармасига тақдим этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари в.б О.Холбоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Қ. ҚУРЯЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 5 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
303-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот тумани ҳокимининг 2013 йил 5 апрелдаги 303-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2013 йилги мажбурий техника кўригидан ўтказиш комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таркиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
И. Қурбанов ‎‎ — туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, комиссия раиси‎

‎‎АЪЗОЛАРИ:

Т. Холмирзаев

—‎

туман мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари, комиссия котиби‎
Д. Наврузов‎ —‎ туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи в. в. б‎
Б. Рўзметов‎ —‎ «Йўлдош Отажон» кичик корхонаси ходими‎
У. Бобожонов‎ —‎ туман Ўзагросуғурта бўлими бошлиғи‎
З. Сафаев‎ —‎ туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи‎
М. Яхшимуратова‎ —‎ туман санитария-эпидемия назорат маркази бошлиғи‎
М. Абдалова‎ —‎ «Шовот истиқболи» газетаси муҳаррири‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот тумани ҳокимининг 2013 йил 5 апрелдаги 303-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шовот туманидаги юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини 2013 йилги мажбурий техник кўрикка жалб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖАДВАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р‎

Корхона ва ташкилотларнинг номи‎

Автомототранспорт сони‎

Манзили‎

Мажбурий техник кўрик ўтказиладиган кун‎

Техник кўрик ўтказиладиган манзил‎

1.‎ Масъулияти чекланган жамиятлар‎ 84‎ Туман ҳудудида‎ 04.03.2013 й.
‎15.03.2013 й.‎
Йўлдош Отажон к-к‎
2.‎ Хусусий фирмалар‎ 71‎ Туман ҳудудида‎ 16.03.2013 й.
‎24.03.2013 й. ‎
Йўлдош Отажон к-к‎
3.‎ Хусусий корхоналар‎ 59‎ Туман ҳудудида‎‎ 25.03.2013 й.
‎31.03.2013 й. ‎
Йўлдош Отажон к-к‎
4.‎ Кичик корхоналар‎ 42‎ Туман ҳудудида‎‎ 01.04.2013 й.
‎10.04.2013 й. ‎
Йўлдош Отажон к-к‎
5.‎ Фермер хўжаликлари‎ 36‎ Туман ҳудудида‎‎ 11.04.2013 й.
‎18.04.2013 й. ‎
Йўлдош Отажон к-к‎
6.‎ Шовот туман ҳокимлиги‎ 2‎ Туркистон 47-уй‎ 19.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
7.‎ Молия бўлими‎ 1‎ Туркистон 68-уй‎ 22.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
8.‎ Агробанк банк‎и 2‎ Замахшарий кўча‎си 23.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
9.‎ Халқ банк‎и 1‎ Ж. Мангуберди кўчаси‎ 24.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
10.‎ Ўзагросуғурта Шовот бўлими‎ 1‎ Ж. Мангуберди кўча‎си 25.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
11.‎ Шовот меҳнат биржа‎си 1‎ Ж. Мангуберди 12-уй‎ 26.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
12.‎ Урганч нефть базаси УК Шовот филиали‎ 12‎ Темир йўл станцияси‎ 27.04.2013 й.
‎17.11.2013 й. ‎
Йўлдош Отажон к-к‎
13.‎ Дон маҳсулотлари к-си‎ 3‎ Маданият кўчаси‎ 01.05.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
14.‎ МПК-289 корхонаси‎ 7‎ Ст. Шовот‎ 02.05.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
15.‎ Шовот пахта тозалаш з-д‎ 18‎ Заводчилар кўчаси‎ 03.05.2013 й.‎ Пахта тозалаш заводида
16.‎ Шовот ЙХТПТФДК‎ 9‎ Кумяп маҳалласи‎ 06.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
17.‎ Қишлоқхўжаликкимё Шовот филиали‎ 7‎ Ст. Шовот‎ 07.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
18.‎ Шовот Ирригация қурилиш МЧЖ‎ 2‎ Ст. Шовот‎ 08.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
19.‎ Бандликка кўмаклашувчи марказ‎ 1‎ Ст. Шовот‎ 09.04.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
20.‎ Туман ветеринария бўлими 2‎ Ширин пос‎ 10.05.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
21.‎ Дилшод ғишт‎ 17‎ Қиёт қишлоғи‎ 13.05.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
22.‎ Шовоттекс қўшма корхонаси‎ 10‎ Ст. Шовот‎ 14.05.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
23.‎ Р. С. Ватанпарвар‎ 8‎ Замахшарий кўчаси‎ 15.05.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
24.‎ Ободонлаштириш бошқармаси‎ 4‎ Туркистон кўчаси‎ 16.05.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
25.‎ Шовот ТМК, СЭС‎ 14‎ К. Отаниёзов‎ 17.05.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
26.‎ Халқ таълими бўлими‎ 4‎ Уста Содиқ 15-уй‎ 20.05.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
27.‎ Конгли ММТП‎ 5‎ Шу ерда‎ 21.05.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
28.‎ Иштимоят ММТП‎ 5‎ Шу ерда‎ 22.05.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
29.‎ Монок Бўстон ММТП‎ 5‎ Шу ерда‎ 23.05.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
30.‎ Бўстон Амиркум ММТП‎ 1‎ Шу ерда‎ 24.05.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
31.‎ Шовот туман ИИБ ЁХБ‎ 4‎ Шу ерда‎ 27.05.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
32.‎ Шовот ММТП‎ 1‎ Хитой қишлоғи‎ 28.05.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
33.‎ О. Хидиров ММТП‎ 1‎ Хитой қишлоғи‎ 03.06.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
34.‎ К. Рахимов муқобил МТП‎ 3‎ Шовот қалъа қишлоғи‎ 04.06.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
35.‎ Соҳибкор муқобил МТП‎ 5‎ Бешмерган қишлоғи‎ 05.06.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
36.‎ Беруний муқобил МТП‎ 2‎ Кат қалъа қишлоғи 06.06.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
37.‎ К. Отаниёзов муқобил МТП‎ 3‎ Бўйрачи қишлоғи 07.06.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
38.‎ Махтумқули муқобил МТП‎ 2‎ Ўзбекистон қишлоғи 10.06.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
39.‎ Шовот ДАЖ МТП‎ 7‎ Уста содиқ кўчаси‎ 11.06.2013 й.‎ ММТП автосаройида‎
40.‎ Алёнишка кооператив‎ 2‎ Замахшарий 12-уй‎ 12.06.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
41.‎ Шовот ГАЗ хўжалиги‎ 4‎ Киёт қишлоғи 13.06.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
42.‎ Беломоторсервис ўқув ИЧК‎ 6‎ Замахшарий кўча‎си 14.06.2013 й.‎ Йўлдош Отажон к-к‎
ЖАМИ АВТОТРАНСПОРТЛАР СОНИ‎ 501‎ ‎ ‎ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсий автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари ҳар куни Туркистон кўчаси, 80-уйда жойлашган туман ИИБ ЙХХГ биносида, шанба ва якшанба кунлари «Йўлдош Отажон» йўловчи ташувчи уюшмаси автосаройида эрталабки 9-00 дан 16-00 га қадар мажбурий техник кўрикдан ўтказилади.
(«Шовот Истиқболи» газетаси, 30.04.2013 й., 8-сон)