Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикасининг Ислом тараққиёт банкининг обуна капиталидаги қўшимча акцияларга обуна бўлиши тўғрисида
Ислом тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, банкнинг устав капиталидаги Ўзбекистон Республикасининг улушини ошириш муносабати билан сақлаб қолиш мақсадида:
1. Ислом Тараққиёт Банки (ИТБ) Бошқарувчилар Кенгаши томонидан ИТБнинг обуна капиталини 8,1 млрд. Ислом диноридан 16,0 млрд. Ислом динорига ошириш ва ИТБга аъзо мамлакатларнинг ИТБ обуна капиталидаги улушини сақлаб қолиш мақсадида қўшимча акцияларга обуна бўлишини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси томонидан Ислом Тараққиёт Банкининг (ИТБ) қўшимча 230 та акциясини сотиб олиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин, шу жумладан:
Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 10 000,00 Ислом динори бўлган ИТБ капиталининг иккинчи умумий ўсишидан 15 та акция;
Ҳар бир акциянинг номинал қиймати 10 000,00 Ислом динори бўлган ИТБ капиталининг тўртинчи умумий ўсишидан 215 та акция.
3. Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) имзоланган капиталига ИТБ капиталининг иккинчи умумий ўсишидан 15 та акция бўйича Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш жадвали иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Белгилансинки, Ислом Тараққиёт Банкининг (ИТБ) имзоланган капиталига ИТБ капиталининг тўртинчи умумий ўсишидан 215 та ИТБ акциялари бўйича Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш ИТБдан тегишли сўровлар келиб тушган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан Ислом Тараққиёт Банкининг (ИТБ) қўшимча сотиб олинадиган Акциялар бўйича обуна капиталига бадаллар тўланишини белгиланган тартибда таъминласин.
6. Мазкур Низомнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2010 йил 8 октябрь,
ПҚ-1414-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 8 октябрдаги ПҚ-1414-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
ИТБ имзоланган капиталига итб капиталининг иккинчи умумий ўсишидан 15 та акция бўйича Ўзбекистон Республикаси бадалларини тўлаш
жадвали
Тўлов муддати | Тўланиши керак бўлган миқдор (ислом динорларида)* |
2011 йил 28 август | 50 000,00 |
2012 йил 28 август | 50 000,00 |
2013 йил 28 август | 50 000,00 |
Жами: | 150 000,00 |
Изоҳ:
* Тўловлар тўлов куни курси бўйича АҚШ долларида амалга оширилади.