Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Умумий юрисдикция судларининг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 сентябрдаги ПФ-5187-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, баъзиларини эса ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси «Судлар тўғрисида»ги Қонунининг 78-моддасига асосан ҳамда айрим маъмурий-ҳудудий бирликлар бирлашганлиги ва номи ўзгарганлиги муносабати билан:
1. Қуйидаги судлар тугатилсин:
жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Асака шаҳар суди;
жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Бандихон туман суди;
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар суди;
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар суди.
2. Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Асака шаҳар судининг раиси ва судьяси жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти Асака туман судининг судьялари;
жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Бандихон туман судининг раиси жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилояти Қизириқ туман судининг судьяси;
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар судининг раиси жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Оҳангарон туман судининг судьяси;
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар судининг раиси ва судьяси жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти Янгийўл туман судининг судьялари деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий суди, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти тегишли судларнинг харажатлар сметаси ва штат жадвалига зарур ўзгартиришлар киритсин.
5. Мазкур Фармоннинг ижроси устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси М. Тохирий зиммасига юклатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 6 январь,
ПФ-4263-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 6 январдаги ПФ-4263-сонли Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 20 февралдаги ПФ-3400-сонли «Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида»ги Фармонига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 4-иловада:
а) «Андижон вилояти» бўлимидан «Асака шаҳар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) «Сурхондарё вилояти» бўлимидан «Бандихон» сўзи чиқариб ташлансин;
в) «Тошкент вилояти» бўлимидан «Янгийўл шаҳар» ва «Оҳангарон шаҳар» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) «Тошкент шаҳри» бўлимидаги «Собир Раҳимов» сўзлари «Олмазор» сўзига алмаштирилсин.
2. 7-иловада:
а) «Андижон вилояти» бўлимидан «Асака шаҳар» сўзлари чиқариб ташлансин;
б) «Сурхондарё вилояти» бўлимидан «Бандихон» сўзлари чиқариб ташлансин;
в) «Тошкент вилояти» бўлимидан «Оҳангарон шаҳар» ва «Янгийўл шаҳар» сўзлари чиқариб ташлансин;
г) «Тошкент шаҳри» бўлимидаги «Собир Раҳимов» сўзлари «Олмазор» сўзларига алмаштирилсин.