Хоразм вилоят Хонқа тумани ҳокимининг
ҚарорИ
Хонқа туманида тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Хоразм вилояти Хонқа тумани ҳокимининг 2014 йил 7 февралдаги 146-қ-сонли «Хонқа туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарорига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ қарор қиламан:
1. Туман давлат техника назорат инспекцияси (Ф. Рахмонов) тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларининг (кейинги ўринларда «Машиналар» деб юритилади) 2013 йилда (1 февралдан 1 майгача) техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.
Машиналарни техник кўрикдан ўтказишда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш, амалда мавжудлигини, машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
2. Тумандаги машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
3. Машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
4. Машиналар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарига — 0,18 фоизи;
қишлоқ хўжалик машиналарига — 0,10 фоизи;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари — 0,37 фоизи;
биринчи техник кўрикда носоз деб топилган машиналар такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим қайта ундирилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 27 январдаги 5ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Туман давлат техника назорати инспекцияси (Ф.Рахмонов) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
7. Ушбу қарорнинг назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Абдуллаев зиммасига юклатилсин.
Ҳоким О. ЖУМАНАЗАРОВ
Хонқа ш.,
2013 йил 28 январь,
103-сон