Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.11.2013 йилдаги 294-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013—2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилоятининг туризм салоҳиятини янада ошириш, минтақанинг ноёб тарихий-маданий меросидан самарали фойдаланиш, меъморчиликнинг тарихий архитектура ансамбллари ва ёдгорликлари ҳолатини яхшилаш, сайёҳлар учун меҳмонхоналар ва хизмат кўрсатиш объектлари қуриш, диққатга сазовор маданий-тарихий ёдгорликлар бўйича замонавий сайёҳлик йўналишларини шакллантириш ва жорий этиш, минтақанинг табиий салоҳиятидан самарали фойдаланиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш, шу асосида янги иш ўринлари ташкил этиш ва вилоят аҳолисининг даромадларини ўстириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги томонидан манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2013 — 2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) маъқуллансин. Дастур қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантиришнинг мақсадли параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳаси кўламларини янада ривожлантириш ва кенгайтириш тадбирлари комплекси 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида тарихий-маданий мерос объектларини реставрация қилиш ва уларнинг ҳолатини яхшилаш бўйича манзилли рўйхат 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йиллар даврида меҳмонхоналар, ресторанлар ва туризм инфратузилмасининг бошқа объектларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича манзилли рўйхат 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 — 2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар ва тадбирларни банкларнинг кредит линиялари ҳисобига молиялаштириш жадвали 5-иловага* мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2013 — 2015 йиллар даврида Қашқадарё вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш дастурининг бажарилиши мониторингини олиб бориш бўйича 6-иловага* мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*1— 6-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи гуруҳга (Э.М. Ғаниев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ушбу қарор билан тасдиқланган тадбирлар белгиланган муддатларга мувофиқ ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурга киритилган лойиҳаларни биргаликда молиялаштириш учун хорижий инвестицияларни, донор мамлакатлар, халқаро ташкилотларнинг кредитлари ва грантларини жалб этиш юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳга, зарурият бўлганда, тайёрланган ва белгиланган тартибда келишилган лойиҳа таклифлари мавжуд бўлганда Дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги «Ўзбектуризм» миллий компанияси, вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари, Дастурда назарда тутилган тадбирлар амалга оширилиши учун масъул бўлган бошқа ташкилотлар билан биргаликда Ишчи гуруҳга йилнинг ҳар чорагида тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси Дастурга киритилган тадбирларни амалга ошириш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширган ҳолда қурилаётган ва реконструкция қилинаётган объектларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизадан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда ноқонуний қурилишга ва ер участкаларидан бошқа мақсадларда фойдаланилишига йўл қўймаслик устидан назоратни кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Банкларга ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида амалга ошириш назарда тутилган лойиҳаларнинг ташаббускорларига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан ортиқ бўлмаган ставка бўйича, имтиёзли даври ўн икки ой бўлган камида беш йил муддатга бериладиган имтиёзли кредитлар ажратиш тавсия қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида амалга ошириш назарда тутилган объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун республикада ишлаб чиқарилмайдиган, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича четдан олиб кириладиган асбоб-ускуналар, уларга эҳтиёт қисмлар ва бошқа товарлар 2016 йил 1 январгача божхона тўловларидан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона имтиёзлари берилиши муносабати билан тўланмаган божхона тўловлари суммаси мақсадли тартибда ушбу қарор билан тасдиқланган Дастур доирасида назарда тутилган лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кирилаётган товарлардан бошқа мақсадларда фойдаланилган тақдирда бўшайдиган маблағлар қонун ҳужжатларида назарда тутилган жарима санкциялари қўлланилган ҳолда тўлиқ ҳажмда Давлат бюджетига ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7 «Ўзбектуризм» миллий компанияси, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 1 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
294-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 45-сон, 588-модда)