хоразм вилояти Хива тумани ҳокимининг
Қарори
Хива туманида тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2021 йил 26 майдаги 27-141-сонли «Хоразм вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 3 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ қарор қиламан:
1. Хива туман қишлоқ хўжалиги бўйича инспектори (М. Имомов)га тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларининг (кейинги ўринларда «Машиналар» деб юритилади) 2013 йилда (1 мартдан 1 апрелгача) техник кўрикдан ўтказилиши таъминлансин.
Машиналарни техник кўрикдан ўтказишда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш, амалда мавжудлигини, рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
2. Тумандаги машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Машиналар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарига — 0,18 фоизи;
қишлоқ хўжалик машиналарига — 0,10 фоизи;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари — 0,37 фоизи;
биринчи техник кўрикдан носоз деб топилган машиналар такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим қайта ундирилади.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 13 февралдаги 24-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича бош инспектор (М. Имомов)га белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилмаган ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши устидан назоратни кучайтирсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким Д. АЛЛАКУЛИЕВ
Хива ш.,
2013 йил 25 январь,
25-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 25 январдаги 25-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси аъзолари
рўйхати
| 1. | Имомов Махмуд | Комиссия раиси, Хива туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича бош инспектори |
| |
Комиссия аъзолари | |
| 2. | Ахмедов Ахмед | Туман ЙХХГ катта инспектори милиция сержант |
| 3. | Саъдуллаев Мадёр | Туман Агротехсервис масъулияти чекланган жамияти раҳбари |
| 4. | Абдурасулов Акбар | Туман ОАЖ МТП раҳбари |
| 5. | Атажанов Максуд | Хива туман қишлоқ хўжалиги техникаси бўйича инспектори |
Туман ҳокимининг 2013 йил 25 январдаги 25-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
| Т/р |
Ташкилотлар номи |
Ўтказиладиган кун, ой, йил | Ўтказиладиган жойи |
| 1. | Шомохулум ММТП | 4.03.2013 йил | Ташкилотнинг ҳудудида |
| 2. | Ирдимзон ММТП | 5.03.2013 йил | Ташкилотнинг ҳудудида |
| 3. | Огохий ММТП | 6.03.2013 йил | Ташкилотнинг ҳудудида |
| 4. | Дашёк-Хива ММТП | 7.03.2013 йил | Ташкилотнинг ҳудудида |
| 5. | Ал-Хоразимий ММТП | 8.03.2013 йил | Ташкилотнинг ҳудудида |
| 6. | П. Махмуд ММТП | 9.03.2013 йил | Ташкилотнинг ҳудудида |
| 7. | Беруний ММТП | 11.03.2013 йил | Ташкилотнинг ҳудудида |
| 8. | Кафолат ММТП | 12.03.2013 йил | Ташкилотнинг ҳудудида |
| 9. | Қишлоқ хўжалик кимё Хива туман филиали | 13.03.2013 йил | Туман ОАЖ МТП ҳудудида |
| 10. | Сувдан фойдаланиш уюшмаси | 14.03.2013 йил | Туман ОАЖ МТП ҳудудида |
| 11. | Ўсимликларни ҳимоя қилиш Хива туман филиали | 15.03.2013 йил | Туман ОАЖ МТП ҳудудида |
| 12. | Агротехсервис масъулияти чекланган жамияти | 16.03.2013 йил | Ташкилотнинг ҳудудида |
| 13. | Хива қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежи | 18.03.2013 йил | П. Махмуд ММТП ҳудудида |
| 14. | Соёт касб-ҳунар коллежи | 19.03.2013 йил | Ташкилот ҳудудида |
| 15. | Маиший касб-ҳунар коллежи | 22.03.2013 йил | П. Махмуд ММТП ҳудудида |
| 16. | Хива йўл идораси | 23.03.2013 йил | Туман ОАЖ МТП ҳудудида |
| 17. | Хива паррандачилик корхонаси | 24.03.2013 йил | Дашёк-Хива ММТП ҳудудида |
| 18. | Раҳмат хусусий корхонаси | 25.03.2013 йил | Туман ОАЖ МТП ҳудудида |
| 19. | Нефть газ қурилиш корхонаси | 26.03.2013 йил | Кафолат ММТП ҳудудида |
| 20. | Техника ишлаб чиқариш корхонаси | 28.03.2013 йил | Кафолат ММТП ҳудудида |
| 21. | Заунгур магистрал газ қувурларини бошқариш корхонаси | 28.03.2013 йил | Кафолат ММТП ҳудудида |
| 22. | Туман Ободонлаштириш бошқармаси | 29.03.2013 йил | Туман ОАЖ МТП ҳудудида |
| 23. | «Шимолгазунитира» Хива туман филиали | 30.03.2013 йил | Туман ОАЖ МТП ҳудудида |
| 24. | Сув идораси | 30.03.2013 йил | Дашёк-Хива ММТП ҳудудида |
| 25. | Иқтисодиёт ва сервис касб-ҳунар коллежи | 30.03.2013 йил | П. Махмуд ММТП |
| 26. | Тумандаги бошқа ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва хусусий корхоналар | 1 апрелдан 1 мартгача | Ташкилотнинг ҳудудида |