Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокимининг
Қарори
Боғот туманида тракторлар, ўзи юрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Хоразм вилояти Боғот тумани ҳокимининг 2014 йил 30 январдаги 94-қ-сонли «Боғот туманида қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникаларни, машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 6 декабрдаги 345-сонли қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг 2004 йил 15 ноябрдаги 248-сонли буйруғи билан тасдиқланган «Тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ қарор қиламан:
1. Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича Боғот тумани инспектори (О. Хўжаев) тумандаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларининг (кейинги ўринларда «Машиналар» деб юритилади) 2013 йилда (1 февралдан 1 майгача) техник кўрикдан ўтказилишини таъминласин.
Машиналарни техник кўрикдан ўтказишда улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш, амалда мавжудлигини, машиналар сонини, уларнинг ҳолатини, рўйхатдан ўтказиш маълумотларини аниқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилсин.
2. Тумандаги машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Машиналар техник кўрикдан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг:
тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналарига — 0,18 фоизи;
қишлоқ хўжалик машиналарига — 0,10 фоизи;
машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналари — 0,37 фоизи;
биринчи техник кўрикда носоз деб топилган машиналар такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорда йиғим қайта ундирилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2012 йил 29-февралдаги 157-қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Қишлоқ хўжалиги техникалари бўйича Боғот тумани инспектори (О. Хўжаев) белгиланган тартибда рўйхатдан ёки мажбурий техник кўрикдан ўтказилмаган носоз машиналарни йўлга чиқарилишини олдини олиш ва улардан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши юзасидан назорат кучайтирилсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Э. Авезов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким Р. БЕКЧАНОВ
Боғот ш.,
2013 йил 16 январь,
23-қ-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 16 январдаги 23-қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Тумандаги машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш комиссияси
ТАРКИБИ
| О. Хўжаев | Қишлоқ хўжалик техникалари бўйича Боғот тумани инспектори комиссия раиси | |
| И. Нурметов | Қишлоқ хўжалик техникалари бўйича Боғот тумани инспектори комиссия раиси ўринбосари | |
|
Комиссия аъзолари: | ||
| А. Матниязов | «Bog'ot Agro» МЧЖ бўлим бошлиғи | |
| И. Хусинов | Туман қишлоқ ва сув хўжалиги бошлиғининг биринчи ўринбосари | |
Тумандаги машиналари мавжуд бўлган ММТПлар, фермер хўжаликлари ва корхона, ташкилотлар раҳбарлари комиссия аъзолари ҳисобланади.
Туман ҳокимининг 2013 йил 16 январдаги 23-қ-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Тумандаги ММТПларда, фермер хўжаликларида ҳамда корхона ва ташкилотларда 2013 йил техник кўриги ўтказиш
ГРАФИГИ
|
№ |
ММТП ва корхона ташкилотлари номи |
Кўрик ўтказиладиган кун | |||
|
Ҳайдов тракторлари |
Чопиқ, транспорт тракторлари, мелиоратив техникалар ва тиркамалар |
Ем-хашак комбайини |
Ғалла комбайинлари | ||
| 1. | Боғот-Туркистон ММТП | 11.02.2013 йил | 01.03.2013 йил | | |
| 2. | Хоразм-Қораёнтоқ МТП | 12.02.2013 йил | 04.03.2013 йил | | |
| 3. | Боғот-А. Навоий ММТП | 13.02.2013 йил | 05.03.2013 йил | | |
| 4. | Боғот-Искандар Досов ММТП | 14.02.2013 йил | 06.03.2013 йил | | |
| 5. | Боғот-Тошкент ММТП | 15.02.2013 йил | 07.03.2013 йил | | |
| 6. | Боғот-Ғалаба ММТП | 18.02.2013 йил | 08.03.2013 йил | | |
| 7. | Боғот-Ўзбекистон ММТП | 19.02.2013 йил | 11.03.2013 йил | | |
| 8. | Боғот-Машарип Қувақов ММТП | 20.02.2013 йил | 12.03.2013 йил | | |
| 9. | Боғот-Огохий ММТП | 21.02.2013 йил | 13.03.2013 йил | | |
| 10. | Боғот-Амударё ММТП | 22.02.2013 йил | 14.03.2013 йил | | |
| 11. | «Bog'ot Agro» МЧЖ | 25.02.2013 йил | 15.03.2013 йил | | 06.05.2013 йил |
| 12. | «Боғотпахтатозалаш» ОТХЖ | | 18.03.2013 йил | | |
| 13. | «Қишлоқхўжаликкимё» туман филиали | | 19.03.2013 йил | | |
| 14. | Тошсақа ИТБ | 26.02.2013 йил | 20.03.2013 йил | | |
| 15. | Давсувмахсуспудрат ДУК | 27.02.2013 йил | 22.03.2013 йил | | |
| 16. | Туман ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази | | 23.03.2013 йил | | |
| 17. | Фермер хўжаликлари ва бошқалар | 11.02 — 28.02.2013 йил | 01.03 — 31.03.2013 йил | 22.04 — 25.04.2013 йил | 01.05 — 31.05.2013 йил |
Изоҳ: туманда фуқароларга тегишли бўлган тракторлар, трактор тиркамалари, йўл қурилиш ва мелиоратив техника, ўзи юрар машиналарни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳудудлардаги ММТПларда 2-иловада кўрсатилган муддатларда амалга оширилади.
(«Боғот садоси» газетси, 24.01.2013 й., 4-сон)