Ҳужжат кучини йўқотган 28.01.2013 19.03.2012 йилдаги 63-Қ-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 28.01.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Андижон вилояти ҳокимининг 2013 йил 28 январдаги 23-Қ-сонли «Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги «Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1326-сонли қарори талаблари асосида вилоят бозорларида жорий йил учун бир марталик жой ҳақи, ижара ва бошқа пуллик хизматлар учун тўловларнинг минимал миқдорларини жорий этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вилоят молия, Давлат солиқ бошқармалари ва «Андижонвилоятбозорлари» уюшмасининг «Вилоят бозорларида бир марталик жой ҳақи ва пуллик хизматлар кўрсатиш бадалларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2012 йил 16 мартдан бошлаб вилоят бозорларида ер майдонлари, бинолар, иншоотлар, бошқа мол-мулк ва жиҳозларнинг ижараси пуллик хизмат тўловлари ҳамда бир марталик жой ҳақи миқдорлари иловага* мувофиқ белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят молия бошқармаси (Хайдаров)га вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Муллажонов) ва «Андижонвилоятбозорлари» уюшмаси (Қодиров) билан биргаликда янги жорий этилаётган жой ҳақи ва кўрсатилган пуллик хизматлар учун тўловлар миқдорларидан келиб чиққан ҳолда бозорларга ойлик ва чораклик тушум режаларини белгилаб, уларнинг бажарилишини ҳамда 50 фоизини маҳаллий бюджетга ундирилишини қатъий назорат қилиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вилоят телерадиокомпанияси (Исҳоков) ҳамда «Андижоннома» ва «Андижанская правда» газеталари муҳарририяти (Даминов)га вилоят бозорларида бир марталик жой ҳақи ва пуллик хизмат тўловларини янги жорий этилаётган миқдорлари тўғрисида оммавий ахборот воситалари орқали кенг оммага етказиш ишларини амалга оширсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Андижонвилоятбозорлари» уюшмаси (Қодиров)га, барча турдаги бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари билан биргаликда 2012 йил 1 апрелга қадар янги тасдиқланган «бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорлари тўғрисида»ги маълумотларни бозорлар ва савдо комплексларининг барча кириш жойларига илиб қўйиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2011 йил 29 мартдаги «Вилоятдаги бозорларда бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати миқдорини белгилаш тўғрисида»ги 22-Қ-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги 71-Қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Ш. Ибрагимов ва вилоят ҳокимлигининг ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари А. Ҳамдамов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоким А. УСМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 19 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-Қ-сон