Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021 24.10.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2519
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг қарори, 24.10.2013 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2519
Кучга кириш санаси
28.10.2013
Ҳужжат кучини йўқотган 03.12.2021
Ҳужжат 28.07.2021 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 24 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2519]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 2 декабрдаги 21-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3340, 03.12.2021 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда), «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сонли «Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 380-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири А. ХАИТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72 қ/қ-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 2013 йил 25 сентябрдаги 38, 25, 72қ/қ-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Болаларни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 9-сон, 225-модда), «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 11-12-сон, 295-модда), «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 1-2-сон, 1-модда) қонунларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сон «Имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари тўғрисидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 37-сон, 380-модда) мувофиқ, болаларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тизимидаги ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб-интернатларга) (бундан буён матнда ихтисослаштирилган таълим муассасалари деб юритилади) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссияларни (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) ташкил этиш ва уларнинг фаолият юритиши, шунингдек жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни уларнинг психофизик имкониятларига мос равишда таълим олишларини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси (бундан буён матнда халқ таълими бошқармаси деб юритилади) томонидан уларнинг ҳузурида ташкил этилади. Комиссиялар ўз фаолиятини жамоатчилик асосида олиб боради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига, шу жумладан мазкур Низомга амал қилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Комиссия ўз фаолиятини қарорлар қабул қилишда холислик, очиқлик, ошкоралик ва коллегиаллик принципларига асосланган ҳолда олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Комиссия фаолиятини мувофиқлаштириш халқ таълими бошқармалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси (бундан буён матнда соғлиқни сақлаш бошқармаси деб юритилади) томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия ўз фаолиятини амалга оширишда халқ таълими, соғлиқни сақлаш, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари, шунингдек болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш учун ваколатли ташкилотлар, шу жумладан жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II боб. Комиссиянинг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссиянинг мақсади 5 ёшдан 18 ёшгача бўлган жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари мавжуд болаларни аниқлаш ва уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига (5–7 ёшдаги болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳузуридаги тайёрлов гуруҳларига) юбориш учун хулоса беришдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия қуйидаги асосий вазифаларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни уларнинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонларни аниқлаш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар иштирокида кўрикдан ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни кўрикдан ўтказишда улар билан бевосита мулоқот қилади ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонлари ҳақида яшаш жойидаги шифохона шифокорлари томонидан қўйилган ташхиснинг ишончлилигини ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларнинг ривожланишидаги нуқсонларни комплекс равишда текшириш натижалари асосида уларнинг имкониятларини аниқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг жисмоний ёки психик ривожланишидаги нуқсонига қўйилган ташхис ўз тасдиғини топса, уларни тегишли ихтисослаштирилган муассасаларга юбориш учун хулоса беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни бир ихтисослаштирилган таълим муассасасидан бошқа ихтисослаштирилган таълим муассасасига ёки инклюзив (уйғунлашган) шароитда таълим олиши учун умумтаълим муассасасига ўтказиш юзасидан хулоса беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг тегишли муассасасига ўтказиш юзасидан хулоса беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар билан ишлайдиган педагог, психолог, тиббий ходимлар ҳамда ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга зарур маслаҳатлар беради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.
(7-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III боб. Комиссия фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Комиссия ҳар йили май ойининг 20-санасига қадар тегишли халқ таълими ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаларининг қўшма қарорига асосан, раис, раис ўринбосари, аъзолар ва котибдан иборат таркибда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Комиссиянинг таркиби, қоида тариқасида, тоқ сонда камида 7 нафар аъзодан иборат бўлади. Комиссия таркибига олий психологик, тиббий, педагогик маълумотга ҳамда 5 йиллик меҳнат стажига эга бўлган юқори малакали психолог, педагог-дефектолог (олигофренопедагог, сурдопедагог, тифлопедагог, логопед), психоневролог, невропатолог, ортопед, оториноларинголог, окулист, педиатр шифокорлар киритилади. Бунда тегишли йил учун Комиссия таркибига киритилган мутахассис келгуси икки йил мобайнида Комиссия таркибига аъзо сифатида киритилиши мумкин эмас, раис, раис ўринбосари ва котиб бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Комиссия раиси этиб халқ таълими бошқармаси бошлиғи ёки унинг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари этиб соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича ўринбосари тайинланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Халқ таълими бошқармасининг Умумий ўрта, мактабгача таълим ва дарсликлар бўлимининг ихтисослаштирилган таълим муассасалари бўйича масъул мутахассиси Комиссия котиби ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Комиссия раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия ишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг иш режасини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жойни белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари томонидан Комиссияга юклатилган вазифаларнинг бажарилишини назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Комиссия раиси меҳнат таътили, касаллик ва бошқа сабабларга кўра бўлмаган ҳолларда унинг вазифаларини бажариш Комиссия раисининг ўринбосарига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссия фаолияти учун зарур бўлган хона, жиҳозлар, дидактик ва ўқув-методик материаллар халқ таълими бошқармаси томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Комиссия йиғилиши раис томонидан тасдиқланган режага асосан ўтказилади. Бунда Комиссия йиғилишлари иш ҳажмини инобатга олган ҳолда июнь ойининг биринчи иш кунидан октябрь ойининг охирги иш кунига қадар ҳар ҳафтада камида бир маротаба, шундан кейин келгуси йил учун ташкил этиладиган Комиссия ўз фаолиятини бошлагунига қадар ҳар ойда камида бир маротаба ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Комиссия аъзолари Комиссия йиғилиши ўтказиладиган кун ёки Комиссия йиғилишини ўтказиш зарурати йўқлиги ҳақида Комиссия котиби томонидан камида уч кун олдин хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Комиссиянинг барча аъзолари Комиссия йиғилишида иштирок этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Комиссия йиғилишида Комиссия аъзоларининг хулосалари асосида қарор қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади. Болани ихтисослаштирилган таълим муассасасига юбориш бўйича хулоса қабул қилинган тақдирда, унда ихтисослаштирилган таълим муассасасига юборилаётган бола билан олиб бориладиган таълим-тарбиявий ва даволаш-тузатиш ишлари бўйича тавсиялар ҳам кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома Комиссиянинг барча аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Комиссия котиби томонидан Комиссиянинг иш фаолиятига доир қуйидаги ҳужжатлар юритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссияга келиб тушган аризаларни қайд қилиш дафтари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия йиғилиши баённомаларини қайд қилиш дафтари ва баённомаларнинг нусхалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV боб. Комиссия томонидан ҳужжатларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Комиссия хулосасини олиш учун боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) боланинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) боланинг таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) боланинг ўқиш жойидан таълимнинг муддати, ўқув фанларини ўзлаштириши ва хулқ-атвори, болага якка тартибда кўмак бериш борасида амалга оширилган чора-тадбирларнинг батафсил таҳлили акс эттирилган маълумотнома ва тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) боланинг яшаш жойидаги шифохона бош врачи томонидан имзоланган, унинг ривожланиши тарихидан муфассал кўчирма:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
боланинг умумий ривожланиши ҳолати тўғрисида педиатрнинг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психоневрологнинг тиббий ташхиси ва боланинг ақлий ривожланишига тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оториноларингологнинг қулоқ, томоқ, бурун ва талаффуз артикуляциясида иштирок этувчи органларнинг ҳолатига тавсифи (эшитишда нуқсони бўлган болалар учун нутқ ва шивирлаб айтилган сўзларни идрок этиш ҳолати тўғрисидаги маълумотлар, аудиограмма маълумотлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
офтальмологнинг кўриш органига тавсифи (кўришда нуқсони бўлган болалар учун батафсил ташхиси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортопед врачнинг хулосаси (таянч-ҳаракатланиш аппаратида нуқсони бўлган болалар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) яшаш жойидан маълумотнома ва тавсифнома.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Таълим муассасаларида ўқимаган болалар учун мазкур Низомнинг 20-банди «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Мазкур Низомнинг 20-бандида кўрсатилган ҳужжатлари тақдим этилган бола Комиссиянинг навбатдаги йиғилишида текширувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар бола текширувдан ўтказиладиган кун ҳақида Комиссия котиби томонидан хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Текширувга олиб келинган болалар Комиссия томонидан уларнинг индивидуал хусусиятлари, ёши, жинси, жисмоний ва психик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда комплекс текширувдан ўтказилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Болалар психологик-тиббий-педагогик кўрсатмаларга мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар иштирокида Комиссиянинг ҳар бир аъзоси ёки бир вақтнинг ўзида бир нечта аъзолари томонидан текширувдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Комиссия аъзолари томонидан болаларни кўрикдан ўтказиш, улар билан бевосита мулоқот қилиш ва улардаги нуқсонларни тасдиқловчи ҳужжатларни ўрганиш натижасида уларнинг жисмоний ёки психик нуқсонига қўйилган ташхис ўз тасдиғини топса, уларни ихтисослаштирилган таълим муассасаларига юбориш юзасидан хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Комиссия хулосаси боланинг таълим олиши учун махсус шароитларга эга бўлиш ҳуқуқини таъминловчи ҳужжат ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Текширувдан ўтказилган бола юзасидан Комиссия йиғилиши баённомаси ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга беш кун ичида берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Комиссия томонидан берилган хулоса ва тавсияларнинг асослилиги учун Комиссия раиси ва аъзолари жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V боб. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ихтисослаштирилган таълим муассасасига юбориш халқ таълими бошқармаси томонидан Комиссиянинг хулосасига кўра, ота-оналар ёки улар ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Комиссия фаолияти устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 43-сон, 576-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)