навоий вилояти Учқудуқ тумани ҳокимининг
Қарори
Туман ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини мажбурий техник кўригини ташкил этиш ва уни ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 54-сонли қарори ҳамда тумандаги халқ хўжалиги тармоқлари, ширкат ва фермер хўжаликлари, корхона ва ташкилотлар, кичик корхоналар, хусусий фирмалар ва фуқароларга тегишли бўлган транспорт воситалари сонини аниқлаш, техник кўрикдан ўтказиш, транспорт воситаларида содир этилаётган ноқонуний хатти-ҳаракатларни олдини олиш ва атроф муҳитни тозалигини сақлаш мақсадида ҳамда вилоят адлия бошқармаси томонидан 2013 йил 6 июнда 05/1413-сонли хат билан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича хулосасини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Туман ички ишлар бўлими (И. Шеров), туман мудофаа ишлари бўлими (И. Жуманиёзов) ларга:
тижорат асосида йўловчилар учун фойдаланиладиган енгил автомобиллар, автобуслар ва ўтириладиган жойлари сони 8 та ва ундан ортиқ бўлган (ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари) одамларни мунтазам ташиш учун жиҳозланган юк автомобиллари, йирик габаритли, оғир вазнли ва хавфли юкларни ташувчи махсус транспорт воситалари, тракторлар, трактор тиркамалари, мелиоратив техника ва ўзиюрар машиналари техник кўригини биринчи марта 2013 йил 11 июндан 30 июнгача, иккинчи маротаба 2013 йил 1 сентябрдан 31 октябргача бўлган муддатларда ўтказилишини ташкил этсинлар.
3. Туман Ички ишлар бўлими ЙХХГ (С. Бекмуродов)га;
техник кўрикдан ўтказиш жараёнида транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириш OʼzDSt 1057-2004 ва OʼzDSt 1058-2004 давлат стандартлари талаблари асосида ҳамда транспорт воситаларининг суғурталанганлиги ва уларга ўрнатилган газ балонларини синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратиш;
техник хизмат кўрсатиш станцияларидаги ўлчов ва синов воситаларини Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида» ги Қонун талаблари асосида қиёслашдан ўтказиш;
техник кўрикни сифатли ўтказиш мақсадида кўчма синов лабораторияси ишлашини ташкил этиш;
мажбурий техник кўрикдан ўтказилаётган автобус ва микроавтобусларнинг техник ҳолатини назорат ўлчов асбоблари ёрдамида текшириш амалиёти диагностика ва техник хизмат кўрсатиш станциялари ёки техник жиҳозларга эга бўлган йирик автокорхоналарда йўлга қўйиш;
мулкчилик шаклидан қатъи назар, техник кўрикдан ўтган ҳар бир транспорт воситасини техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома билан таъминлаш юклатилсин.
4. Туман Шимолий Кон бошқармаси (Ю. Золотарёв) ҳамда корхона ва ташкилот раҳбарлари зиммасига:
йиллик мажбурий техник кўрикни сифатли ва ўз муддатларида ўтказиш учун малакали ходим билан таъминлаш (ойлик маоши сақланган ҳолда) чораларини кўриш;
техник кўрик жараёнида аҳолига енгиллик яратиш мақсадида ЙХХГ, суғурта хизмати билан биргаликда техник кўрикни аҳоли тиғиз жойлашган пунктларига ташкил этиш;
шахсий транспорт воситаларининг техник кўриги жадвалини белгилашда фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида дам олиш кунларидан тўлиқ фойдаланишни таъминлаш;
давлат транспорт воситаларини белгиланган жадвал асосида техник кўрикдан ўтказишда тегишли тўловларнинг биринчи навбатда ундирилишини назорат остига олиш юклатилсин.
5. Юридик шахсларнинг ҳисобида турган транспорт воситаларининг соз ҳолда бўлишига шахсан раҳбарлар масъул эканликлари белгилаб қўйилсин ва йиғилишларида техник кўрик комиссиясининг йиллик техник кўрикка тайёргарлик кўриш натижалари бўйича ҳисоботларини ҳар чорак якунида тингланиб, ҳар чорак якуни билан тадбир натижалари бўйича маълумотлар кейинги ойнинг 5-санасига қадар туман ҳокимлигига тақдим этилсин.
6. Туман ИИБ (И. Шеров)га мазкур қарорнинг ижроси юзасидан 2013 йил 10 ноябрга қадар туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиш вазифаси топширилсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Қаххоров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М. ЁРМАТОВ
Учқудуқ т.,
2013 йил 11 июнь,
183-қ-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 11 июндаги 183-қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Туманда транспорт воситаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш бўйича тузилган ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
| 1. | С. Бекмуродов | туман ИИБ ЙХХГ катта нозири, ишчи гуруҳ раҳбари |
| 2. | Б. Бекназарова | туман «Ўзагросуғурта» бўлими бош менеджери, ишчи гуруҳи аъзоси |
| 3. | Ш. Очилов | Шимолий Кон бошқармаси, УАТ корхонаси малакали мутахассиси |
| 4. | Г. Юсупова | туман Мудофаа ишлари бўлимида техника ҳисобини юритувчи ходим |
| 5. | | барча ширкат хўжалиги, корхона ва ташкилотлар бош муҳандислари, ишчи гуруҳи аъзолари |
Туман ҳокимининг 2013 йил 11 июндаги 183-қ-сонли қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Учқудуқ туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини 2013 йил учун йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш
ЖАДВАЛИ
|
т/р |
Ташкилотлар номи |
Техник кўрик ўтказиладиган кун ва вақти |
Кўрикка тақдим этиладиган транспортлар сони |
Техник кўрик ўтказиладиган жой ва бажарувчи ходимлар |
Масъул ходимлар |
| 1. | ШКБ-га қарашли 1-сонли автокорхона | 11.06.13 — 17.06.13 й. 18.06.13 — 23.06.13 й. |
30 — 40 тадан | 1-сонли автокорхона Б. Раззоқов | К. Эргашев |
| 2. | ШКБ-га қарашли УАТ корхонаси | 11.06.13 — 22.06.13 й. | жами транспорт воситалари | АТБ-2 Автокорхонаси Б. Ахунов | В. Зубанков |
| 3. | НКМК ИИМ-га қарашли «Кокпатас» ДКЭ ДК | 11.06.13 — 12.06.13 й. | жами транспорт воситалари | «Кокпатас» ДКЭ ДК автокорхонаси | Т. Шукуров |
| 4. | Туман ЙХПТФК ДК | 12.06.13 — 13.06.13 й. | жами транспорт воситалари | туман ЙХПТФК автокорхонасида | О. Рамазонов |
| 5. | «Ватанпарвар» ташкилоти | 12.06.13 — 13.06.13 й. | жами транспорт воситалари | «Ватанпарвар» автогаражида | ташкилот раҳбари |
| 6. | НКМК ИИМга қарашли «Букантау» ДКЭ ДК | 13.06.13 — 14.06.13 й. | жами транспорт воситалари | «Букантау» ГКЭ ДК Н. Бойматов | Н. Тошбатиров |
| 7. | «Учқудуқ савдо» а/жамияти | 14.06.13 — 15.06.13 й. | жами транспорт воситалари | «Учқудуқ савдо» автогаражида | Қ. Динбаев |
| 8. | Туман тиббиёт бирлашмаси | 17.06.13 — 18.06.13 й. | жами транспорт воситалари | тиббиёт бирлашмаси гаражи Х. Омонов | У. Шодиев |
| 9. | ШКБга қарашли овқатланиш корхонаси | 17.06.13 — 18.06.13 й. | жами транспорт воситалари | 1-сонли автокорхона автогаражи | А. Шарипов |
| 10. | Учқудуқ «Нефтмаҳсулотлари» унитар корхонаси | 18.06.13 й. | жами транспорт воситалари | «Нефтмаҳсулотлари» унитар корхонаси гаражи | Ф. Хасанов |
| 11. | Туман «Ўрмон» ҳўжалиги | 19.06.13 й. | жами транспорт воситалари | ҳўжалик автогаражи | Т. Маханов |
| 12. | «Мингбулоқ» ширкат ҳўжалиги | 19.06.13 й. | жами транспорт воситалари | ширкат ҳўжалиги автогаражи | Қ. Абдиев |
| 13. | «Алтинтау» ширкат хўжалиги | 20.06.13 й. | жами транспорт воситалари | ширкат хўжалиги автогаражи | Ш. Жунисов |
| 14. | «Узунқудуқ» ширкат хўжалиги | 21.06.13 й. | жами транспорт воситалари | ширкат хўжалиги автогаражи | Т. Ахметов |
| 15. | «Жузқудуқ» ширкат хўжалиги | 22.06.13 й. | жами транспорт воситалари | ширкат хўжалиги автогаражи | Ж. Омаров |
| 16. | «Авангард» ширкат хўжалиги | 24.06.13 й. | жами транспорт воситалари | ширкат хўжалиги автогаражи | П. Каренеев |
| 17. | Учқудуқ «Недра» МЧЖ | 25.06.13 й. | жами транспорт воситалари | «Недра» МЧЖ автогаражида | Н. Самадов |
| 18. | Туман ҳокимлиги | 25.06.13 й. | жами транспорт воситалари | 1-сонли автобаза автогаражи | А. Шокирв |
| 19. | Инкассация бўлими | 25.06.13 й. | жами транспорт воситалари | 1-сонли автобаза автогаражи | М. Султонов |
| 20. | «Промэлектро» к/корхонаси | 26.06.13 й. | жами транспорт воситалари | «Промэлектро» к/корхонаси автогаражи | Михиев |
| 21. | Туман ДСЭНМ | 26.06.13 й. | жами транспорт воситалари | ДСЭНМ автогаражида | А. Амонов |
| 22. | «Учқудуқ қимиз» МЧЖ | 27.06.13 — 30.06.13 й. | жами транспорт воситалари | «Учқудуқ қимиз» МЧЖ автогаражи | Б. Самандаров |
| 23. | Шахсий транспорт воситалари | 11.06.13 — 30.06.13 й. | 20 — 25 тадан | ЙПХ маскани ва автомотоҳаваскорлар жамияти | С. Бекмуродов ва ишчи гуруҳ аъзолари |