НАВОИЙ ВИЛОЯТИ Учқудуқ тумани ҳокимининг
ҚарорИ
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган трактор, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2013 йил 2 апрелдаги «Қишлоқ хўжалиги ва мелиоратив техникани, шунингдек машина-трактор парклари, устахоналар ва сервис пунктларининг асбоб-ускуналарини техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 58-сонли буйруғи ижросини таъминлаш ва тумандаги ширкат хўжаликлари, ташкилотлар ва кичик корхоналар ҳамда фуқароларга тегишли бўлган трактор, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини йиллик мажбурий техник кўрикдан ўтказиш мақсадида ҳамда вилоят адлия бошқармасининг 2013 йил 6 июнда 05/1412-сонли хат билан тақдим этилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича хулосасини инобатга олиб қарор қиламан:
1. Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган тракторлар, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамалари 2013 йил 11 июндан 2013 йил 1 августга қадар йиллик техник кўрикдан ўтказилсин.
* 2-илова берилмайди.
3. Ширкат хўжаликлари, ташкилот ва кичик корхона раҳбарлари техникаларини техник кўрикдан ўтказиш ҳамда суғурталаш учун тўловларни ўз вақтида тўланишини таъминласин.
4. Туман қишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспектори (А. Аминов)га техник кўрик натижалари бўйича 2013 йил 5 августга қадар туман ҳокимлигига маълумот тақдим этиш топширилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б. Қаҳҳоров зиммасига юклатилсин.
Ҳоким М. ЁРМАТОВ
Учқудуқ т.,
2013 йил 11 июнь,
182-қ-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 11 июндаги 182-қ-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Туман ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган трактор, ўзиюрар шассилар, мелиоратив йўл-қурилиш машиналари ва трактор тиркамаларини йиллик техник кўрикдан ўтказиш бўйича тузилган туман ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
| 1. | А. Аминов | туман қишлоқ хўжалик техникалари бўйича инспектори, ишчи гуруҳи раҳбари |
| 2. | Б. Бекназарова | туман «Агросуғурта» бўлими бош менеджери, ишчи гуруҳи аъзоси |
| 3. | Ж. Исмаилов | туман ЙХПТФК давлат корхонаси бош механиги, ишчи гуруҳи аъзоси |
| 4. | | барча ширкат хўжалиги, корхона ва ташкилотлари бош муҳандислари, ишчи гуруҳи аъзолари |