Сирдарё вилояти халқ депутатлари Оқолтин тумани Кенгашининг
Қарори
Оқолтин тумани маҳаллий бюджетининг 2013 йилги асосий истиқбол кўрсаткичлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-1887-сонли қарори асосида Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24, 25-моддаларига биноан халқ депутатлари Оқолтин туман Кенгаши қарор қилади:
1. Оқолтин тумани маҳаллий бюджетининг 2013 йилга асосий истиқбол кўрсаткичлари 1 — 28-иловалар* билан тасдиқлансин.
* 1 — 28-иловалар берилмайди.
2. Туман ҳокимининг ўринбосарларига асосий эътиборни, биринчи даражали харажатлар — иш ҳақи, ижтимоий нафақалар ва стипендияларни тўлиқ молиялаштирилишига ва ўз вақтида тўланишига қаратиб, ушбу масалаларга туман Кенгаши депутатлари, жамоатчиликни кенг жалб этишини таъминласинлар. Бунинг учун жойлардаги раҳбарларнинг шахсан жавобгарлиги белгилаб қўйилсин.
3. Оқолтин туман Давлат солиқ инспекцияси (К. Умурзақов)га:
2013 йилги туман маҳаллий бюджетининг даромадлар қисмининг прогноз кўрсаткичларини ҳар бир солиқ тури бўйича ҳар чоракда барча ташкилотлар кесимида сўзсиз бажарилишини ҳамда бюджет даромадларини белгиланган муддатларда тушишини таъминласин;
Солиқ тўловчиларнинг бюджетдан боқиманда қарздорликларини камайтириш ва солиқларнинг йиғувчанлигини ошириш, даромадлар режасини ортиғи билан бажариш бўйича тегишли чораларни кўрсин.
4. Оқолтин туман молия бўлими (Ш. Нурбаев)га:
туман маҳаллий бюджети маблағларидан самарали ва мақсадли ишлатилишини таъминласин, биринчи даражали тўловларни ўз вақтида тўлиқ молиялаштирсин ҳамда кўзда тутилган харажатларини тўлиқ ижросини таъминласин;
Туман солиқ инспекцияси ва ғазначилик бўлими билан биргаликда солиқ бюджет қонунчилигидаги ўзгаришлар тўғрисида мунтазам равишда тушунтириш ишларини олиб борсин, бу ўзгаришларни барча солиқ тўловчилар ва бюджетдан маблағ олувчиларга етказсин.
5. Туман Ғазначилик бўлими (Ф. Ашурматов)га:
бюджетдан маблағ олувчиларнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши устидан доимий назорат ўрнатсин ҳамда Давлат харидлари тизимида кичик бизнес субъектларининг улушини доимий равишда ошириб борилиши бўйича тегишли чоралар кўрсин.
6. Туман иқтисодиёт бўлими (Ф. Абулқосимов)га ва комплекс раҳбарларига:
туманда ишлаб чиқарилаётган товарлар ва кўрсатилаётган хизматларнинг ички ҳамда ташқи бозорда рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида инвестиция ва инновация жараёнларини рағбатлантириш орқали иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни жадаллаштиришга йўналтирилган таркибий ўзгартиришлар ҳамда иқтисодиётни диверсификация қилиш дастурларини амалга оширишни давом эттирсин.
7. Оқолтин туман молия бўлими (Ш. Нурбаев), туман ҳудудий ғазначилик бўлими (Ф. Ашурматов) бюджет маблағларининг мақсадли ва самарали фойдаланилиши устидан назоратни кучайтирсин.
8. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси Т. ХУДАЙБЕРДИЕВ
Оқолтин т.,
2013 йил 31 январь,
18/2-сон