1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.09.00 Маълум бир мутахассислик бўйича ходимларга қўйиладиган талаблар. Квалификация тавсифлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 6 июнда қабул қилинган Сенат томонидан 2013 йил 22 августда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 27 февралдаги ЎРҚ-819-сонли «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунига асосан 2023 йил 29 августдан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг мувофиқликни баҳолаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация — юридик шахсларнинг муайян фаолият соҳасида мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажаришга ваколатли эканлигини Миллий аккредитация органи томонидан расман тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация соҳаси — мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация чоғида Миллий аккредитация органи томонидан белгиланадиган фаолияти соҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати — маҳсулотни, ишлаб чиқариш жараёнларини, хизматларни, менежмент тизимларини, мувофиқликни баҳолаш органларини уларнинг мувофиқликни баҳолаш даврида белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида амалга ошириладиган даврий қайта баҳолаш тартиб-таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция органи — юкни ортишдан олдин ва (ёки) юкни тушириш вақтидаги инспекцияни ва инспекция назоратини ўтказиш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий аккредитация тизими — мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш қоидалари ва тартиб-таомилини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ давлат миқёсида фаолият кўрсатувчи тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш — маҳсулот, ишлаб чиқариш жараёнлари, хизматлар, менежмент тизимлари, ходимлар, мувофиқликни баҳолаш органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш бўйича фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органлари — юридик шахс бўлган ва мувофиқликни баҳолашга доир ишларни бажариш учун белгиланган тартибда аккредитация қилинган инспекция органлари, синов ва калибрлаш лабораториялари (марказлари), маҳсулотни, хизматларни, менежмент тизимларини, ходимларни сертификатлаштириш органлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик тўғрисидаги декларация — ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки ижрочи маҳсулотнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни тасдиқлаш — норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг талаблари бажарилганлиги исботлангани ҳақида Миллий аккредитация органи ёки мувофиқликни баҳолаш органлари томонидан қабул қилинган қарорга асосланган ҳужжатлаштирилган (аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома, мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик тўғрисидаги декларация тарзидаги) тасдиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлар — мувофиқликни баҳолашга доир ишларни амалга ошириш учун тайёргарликка ва малакага эга бўлган мутахассислар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Мувофиқликни баҳолашнинг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолашнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ва ташқи бозорларда маҳсулот ҳамда хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорликда ва халқаро савдода иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Мувофиқликни баҳолашнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолашнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолашнинг ягона қоидалари ва тартиб-таомилларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш ҳақидаги ахборотнинг ишончлилиги ва очиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилинган мувофиқликни баҳолаш органларининг хизматларидан фойдаланишга тўсиқлар қўйишга ва улар ўртасидаги рақобатни чеклашга йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат сирларининг, тижорат сирининг ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирнинг сақланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилинишга талабгор бўлган юридик шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассислар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: «Мувофиқликни баҳолаш соҳасида ходим сифатида иштирок этишга талабгор бўлган мутахассисларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом» (30.12.2015 й., рўйхат рақами 2748).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органлари инспекция назоратидан ўтказилиши чоғида ушбу органларнинг ўзи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Мувофиқликни баҳолашни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни декларациялаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инспекция назорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкни ортишдан олдин ва (ёки) юкни тушириш вақтидаги инспекция;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
санитария-эпидемиология, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария хулосалари ёки экологик экспертиза йўли билан амалга оширилади.
(7-модданинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Аккредитацияни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация аккредитация қилинишга талабгор бўлган юридик шахсларнинг ваколатли эканлигини тасдиқлаш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация аккредитация қилинишга талабгор бўлган юридик шахслар томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатларнинг таҳлили ва экспертизасини, олинган далилларни текширувлар ўтказиш йўли билан баҳолашни ўз ичига олади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Мазкур Қонуннинг 3-боби («Аккредитация»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Мувофиқликни декларациялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни декларациялаш — маҳсулотнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки ижрочи томонидан тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни декларациялашда мувофиқликни тасдиқлаш қоидалари, тартиби ва усуллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тегишли норматив ҳужжатларда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мувофиқликни декларациялашда мувофиқликни тасдиқлаш қоидалари, тартиби ва усулларида маҳсулот синовини ўтказиш зарур эканлиги белгиланган бўлса, бундай синов аккредитация қилинган синов лабораторияси (маркази) томонидан ишлаб чиқарувчи, сотувчи ёки ижрочи билан тузилган шартнома асосида ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сон «Маҳсулотларни сертификатлаштириш тартиботини соддалаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг 2-банди ва «Маҳсулотнинг хавфсизлик талабларига мувофиқлигини декларациялаш тартиби тўғрисида»ги низом (рўйхат рақами 1465, 06.04.2005 й.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Инспекция назоратини амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция назорати Миллий аккредитация органи, мувофиқлик сертификатини берган сертификатлаштириш органлари ёки инспекция органлари томонидан амалга оширилади. Инспекция назорати натижаларига кўра мувофиқлик сертификатини ёки аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани тасдиқлаш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёхуд сертификатни ёки гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 349-сон қарори билан тасдиқланган «Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом»нинг 5-боби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Мувофиқликни тасдиқлашни амалга ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳсулот, хизматлар, ишлаб чиқариш жараёнлари, менежмент тизимлари, ходимларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш сертификатлаштириш ва мувофиқликни декларациялаш натижаларига кўра амалга оширилади. Сертификатлаштириш ва мувофиқликни декларациялаш мажбурий ёхуд ихтиёрий тусда бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органларининг мувофиқлигини тасдиқлаш уларни аккредитация қилиш натижаларига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Мувофиқликни баҳолаш қоидалари ва тартиб-таомили
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш қоидалари ва тартиб-таомили мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ташкилий ҳамда техник талабларни, ишларни бажариш ва расмийлаштириш тартибини, усулларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолашга доир ишлар ходимлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолашга доир ишларга сифат бўйича эксперт-аудиторлар ва (ёки) тегишли тармоқларнинг мувофиқликни баҳолаш соҳасида ишларни ташкил этишга, ушбу соҳадаги жараёнга ёки фаолиятга тааллуқли махсус билим ва тажрибага эга бўлган техник экспертлар жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Мувофиқликни баҳолаш натижаларини тан олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида тан олиш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ҳисобга олинган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мувофиқликни баҳолаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Мувофиқликни баҳолаш соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатини тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
Хусусан, қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 апрелдаги 122-сон қарори билан тасдиқланган «Мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхати»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий аккредитация органи тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 20-моддаси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 апрелдаги 348-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тўғрисида низом».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган мувофиқликни баҳолаш натижаларининг Ўзбекистон Республикасида тан олиниши тартибини тасдиқлайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 14 октябрдаги 292-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасидан ташқарида амалга оширилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида эътироф этиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги (янги таҳрири) Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида мувофиқлиги тасдиқланиши шарт бўлган мувофиқликни баҳолаш объектлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида ўтказилган мувофиқликни баҳолаш натижаларини Ўзбекистон Республикасида тан олиш зарурлиги тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор шахсга сертификатлаштириш, мувофиқликни декларациялаш, инспекция назорати, юкни ортишдан олдин ва (ёки) юкни тушириш вақтидаги инспекция, маҳсулот синовлари, санитария-эпидемиология, ветеринария, ветеринария-санитария, фитосанитария хулосалари ёки экологик экспертиза қоидалари ва тартиб-таомили тўғрисида ахборот тақдим этиши;
(19-модданинг биринчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказишни амалга ошириши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи берган мувофиқлик сертификатларининг, маҳсулот синовларига оид баённомаларнинг, ўлчов ва синов воситаларини текшириш ёки калибрлаш тўғрисидаги баённомаларнинг, шунингдек рўйхатдан ўтказилган мувофиқлик тўғрисидаги декларацияларнинг ҳисобини юритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи берган мувофиқлик сертификатлари ва рўйхатдан ўтказилган мувофиқлик тўғрисидаги декларациялар, уларга ўзгартиришлар ва (ёки) қўшимчалар киритиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, шунингдек уларни бекор қилиш тўғрисида Миллий сертификатлаштириш органини хабардор қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот синовлари, ўлчов ва синов воситаларини текшириш ёки калибрлашнинг белгиланган қоидалари ҳамда тартиб-таомилларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот синовлари, ўлчов ва синов воситаларини текшириш ёки калибрлаш натижаларининг тўғрилигини таъминлаши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация билан боғлиқ харажатларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаши шарт.
(21-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августдаги ЎРҚ-391-сонли Қонунига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 33-сон, 439-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация қилиш сўралган соҳадаги ишларни бажариш учун аккредитация қилинишга талабгор бўлган юридик шахсларнинг ваколатли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация билан боғлиқ харажатлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш органи сифатида аккредитация қилинишга талабгор бўлган юридик шахслар мувофиқликни баҳолаш объектларининг ишлаб чиқарувчилари, сотувчилари, ижро қилувчилари ва истеъмолчиларига нисбатан ташкилий ҳамда моддий жиҳатдан тобе бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун ҳужжатларида аккредитациянинг бошқа шартлари ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома мувофиқликни баҳолаш органи аккредитациянинг белгиланган соҳасидаги ишларни бажаришга ваколатли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг шакли Миллий аккредитация органи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома беш йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномадан бошқа шахснинг фойдаланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Миллий аккредитация тизимининг белгиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий аккредитация тизими миллий аккредитация тизими белгисига эга бўлиб, ушбу белги уни қўлловчи мувофиқликни баҳолаш органи Миллий аккредитация органи томонидан аккредитация қилинганлигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани олиш билан бир вақтда мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддатида миллий аккредитация тизими белгисини қўллаш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий аккредитация тизими белгисининг шакли ва уни қўллаш тартиби Миллий аккредитация органи томонидан белгиланади. Мазкур белгини қўллаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пулли асосда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Аккредитация соҳасини ўзгартириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация соҳасини ўзгартириш тўғрисидаги қарор мувофиқликни баҳолаш органи аккредитация соҳасини кенгайтиришни ёки қисқартиришни сўраб ариза берган тақдирда, Миллий аккредитация органи томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органининг аккредитация соҳасини кенгайтириш у билан келишилган муддатларда аккредитация қоидалари ва тартиб-таомилларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация соҳасини қисқартириш бўйича қарор мувофиқликни баҳолаш органи қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этмаган тақдирда, Миллий аккредитация органи томонидан инспекция назорати натижаларига кўра қабул қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация соҳасини ўзгартириш тўғрисидаги қарор устидан Миллий аккредитация органи тўғрисидаги низомда белгиланадиган тартибда шикоят қилиниши ёхуд судга шикоят қилиниши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 50-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инспекция назорати давомида аниқланган номувофиқликлар бартараф этилмаган тақдирда, аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш Миллий аккредитация органи ёки суд томонидан амалга оширилади. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Миллий аккредитация органи томонидан ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга, суд томонидан эса, ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий аккредитация органининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори мувофиқликни баҳолаш органига қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан ёзма шаклда етказилади. Суднинг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги ҳал қилув қарори мувофиқликни баҳолаш органига ва Миллий аккредитация органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда, аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақида қарор қабул қилган Миллий аккредитация органи ёки суд мазкур ҳолатлар бартараф этилганлиги ҳақидаги тасдиқни олган кундан эътиборан ўн кун муддат ичида аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини қайта тиклаш ҳақида қарор қабул қилиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг:Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 42-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг 27-боби («Ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш тўғрисидаги ишларни юритиш»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий аккредитация органининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ҳақидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, Миллий аккредитация органи мувофиқликни баҳолаш органи олдида у кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 38 ва 50-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилганлиги ва қайта тикланганлиги ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатишни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс бўлган мувофиқликни баҳолаш органи тугатилганда — тугатилган пайтдан эътиборан ёки унинг фаолияти қайта ташкил этиш натижасида тугатилганда — қайта ташкил этилган пайтдан эътиборан, бундан унинг ўзгартирилиши мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатларни Миллий аккредитация органи ёки суд томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, шунингдек техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларни мунтазам равишда бузганда ёки бир марта қўпол тарзда бузганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий аккредитация органининг аккредитация тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақидаги қарори ноқонуний эканлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддати ўтганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш Миллий аккредитация органи томонидан амалга оширилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модда биринчи қисмининг тўртинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолларда аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш суднинг ҳал қилув қарорига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий аккредитация органининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарори мувофиқликни баҳолаш органига қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан ёзма шаклда етказилади. Суднинг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги ҳал қилув қарори мувофиқликни баҳолаш органига ва Миллий аккредитация органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи Миллий аккредитация органининг ёки суднинг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун ичида аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома Миллий аккредитация органига қайтарилиши ва йўқ қилиб юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий аккредитация органининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш ҳақидаги қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш суд томонидан асоссиз деб топилган тақдирда, Миллий аккредитация органи мувофиқликни баҳолаш органи олдида у кўрган зарар миқдорида жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 38 ва 50-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома қуйидаги ҳолларда бекор қилиниши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқликни баҳолаш органи аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақидаги ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома сохта ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани ушбу модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда бекор қилиш суднинг ҳал қилув қарорига кўра, ушбу модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолда бекор қилиш эса, Миллий аккредитация органининг қарорига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий аккредитация органининг аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақидаги қарори мувофиқликни баҳолаш органига қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмасдан ёзма шаклда етказилади. Суднинг аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақидаги ҳал қилув қарори мувофиқликни баҳолаш органига ва Миллий аккредитация органига қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органи Миллий аккредитация органининг ёки суднинг аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақидаги қарорини олган кундан эътиборан ўн кун ичида аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома Миллий аккредитация органига қайтарилиши, Мувофиқликни баҳолаш органларининг давлат реестридан чиқарилиши ва йўқ қилиб юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома бекор қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аккредитация тўғрисидаги гувоҳномани бекор қилиш ҳақида суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинганда аккредитация тўғрисидаги гувоҳнома у берилган санадан эътиборан бекор қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқликни баҳолаш органлари ўз фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек умумий манфаатларни ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мувофиқликни баҳолаш органларининг бирлашмаларини тузиши мумкин.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 77-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг «Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш