СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ Сирдарё туман ҳокимининг
ҚарорИ
Сирдарё туманининг 2013 йил I-ярим йиллигига мўлжалланган «Аҳолини иш билан таъминлаш» Дастурини тасдиқлаш тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 17-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 24 июндаги «Аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида»ги 310-сонли қарорига мувофиқ, туманда банд бўлмаган аҳолини, бўшатилаётган ходимлар ва ишсизларни ишга жойлаштириш, касбий тайёрланиш ва қайта тайёрлаш йўли билан ишчи кучига бўлган таклиф ва талабларни мувозанатга келтириш, аҳолини ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинмаган табақаларининг иш билан таъминланишини тартибга солиш, меҳнат ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ишсизлик муаммосини такомиллаштириш мақсадида қарор қиламан:
1. Сирдарё туманининг 2013 йил I-ярим йиллигига мўлжалланган «Аҳолини иш билан таъминлаш» дастури 1 — 10 иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
* 1 — 10 иловалар берилмайди.
2. Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (Ў. Санақулов) ва барча тегишли корхона ва ташкилотлар раҳбарларига:
ушбу қарорни амалга ошириш юзасидан бир ҳафта муддат ичида аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
бажарилган ишлар хусусида чорак якуни бўйича 3 кундан кечиктирмай туман Ҳокимлиги ва вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига ўрнатилган тартибда ҳисобот топшириш вазифалари юклатилсин.
3. Туман ҳокимининг 2012 йил 16 июлдаги «Сирдарё туманининг 2012 йил II-ярим йиллик «Аҳолини иш билан таъминлаш» дастури тўғрисида»ги 1891-сонли қарори назоратдан чиқарилсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш. Комилов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким Б. СУВОНОВ
Сирдарё ш.,
2013 йил 18 февраль,
457-сон