Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 23.06.2000 йилдаги ПФ-2645-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ҳужжат 23.06.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ («ЎЗСУВҚУРИЛИШ»)НИ ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1998 — 2000 йилларда қурилиш соҳасидаги иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш Дастурига мувофиқ, шунингдек капитал қурилишда бошқарув тизимини янада такомиллаштириш, қурилишда бошқарув тузилмаларини монополиядан чиқариш ва ихчамлаштириш, пудрат ишлари бозорини шакллантириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссиянинг Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни тугатиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзсувқурилиш» давлат концерни таркибида бўлган корхоналар ва ташкилотларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича махсус комиссия бир ҳафта муддатда ҳудудлардаги сув хўжалиги қурилиши ташкилотларининг таркиби ва тузилмаси бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб, бунда сув хўжалиги қурилишининг сифатини ошириш зарурлигини, ортиқча бошқарув бўғинларини қисқартиришни, кам қувватли, зарар кўриб ишлайдиган ва паст рентабелли қурилиш ташкилотлари тугатилишини, уларнинг бундан буён ҳам давлат тасарруфидан чиқарилиши ва хусусийлаштирилишини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ўзбекистон сув хўжалиги қурилиши давлат концерни («Ўзсувқурилиш»)ни ташкил қилиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 18 ноябрдаги ПФ-497-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда ушбу Фармонни амалга ошириш юзасидан қарор қабул қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-2645-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 183-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 06/25/70/0375-сон)