Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2000 18.11.1992 йилдаги ПФ-497-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2000
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН СУВ ХЎЖАЛИГИ ҚУРИЛИШИ («ЎЗСУВҚУРИЛИШ») ДАВЛАТ КОНЦЕРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Ушбу Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 23 июндаги ПФ-2645-сон «Республика пахта тозалаш саноатини монополиядан чиқариш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони билан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозор муносабатларини рўёбга чиқариш шароитида республиканинг сув хўжалиги ташкилотларига қулай шарт-шароит яратиш, уларнинг тижорат-тадбиркорлик фаолиятини кучайтириш қуйи таркибий бўлинмаларга кўпроқ мустақиллик бериш ва тармоқни бошқаришни такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги қурилиши давлат комитети тугатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги қурилиши давлат комитети тизимидаги бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотларнинг мавжуд қонунларга мувофиқ Ўзбекистон Сув хўжалиги қурилиши («Ўзсувқурилиш») давлат концерни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсувқурилиш» концерни Ўзбекистон Республикасининг тугатилган Сув хўжалиги қурилиши давлат комитетининг ҳуқуқий вориси бўлиб, ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг қонунларига ҳамда концерннинг Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб олинган Низомига амал қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалик маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш масалалари ҳамда мелиорация, қишлоқ хўжалиги ва саноат-фуқаро иншоотларини қуриш юзасидан буюртмачи вазифалари «Ўзсувқурилиш» концернидан кимга тегишлилигига қараб Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигига ҳамда Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсувқурилиш» концерни таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотлар ўз хўжалик мустақиллигини ва юридик шахслар ҳуқуқларини сақлаб қоладилар, меҳнат жамоалари фикрини ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олиб, ўз ваколатлари ва вазифаларининг бир қисмини, жумладан давлат топшириқларини бажариш, марказлаштирилган тарзда ажратиладиган молиявий, моддий-техникавий ресурслар за капитал маблағларни олиш масалалари юзасидан бошқа вазирликлар ва идоралар билан ўзаро муносабатларда уларнинг манфаатларини ифодалашни ихтиёрий равишда «Ўзсувқурилиш» концернига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ўзсувқурилиш» Ўзбекистон давлат концерни фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерн таркибига кирувчи қурилиш, саноат корхоналарининг, илмий ва лойиҳа ташкилотлари ҳамда муассасаларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Орол ва Оролбўйи муаммоларига доир амалий тадбирларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат, кооператив, фермер ташкилотлари ҳамда бошқа ташкилотлар ва корхоналарнинг буюртмаси асосида сув хўжалиги ва саноат-фуқаро қурилиши, йирик гидротехник иншоотлар, сув оқизиладиган зовурлар барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинокорлик буюмлари, конструкциялари ва материалларини, қурилиш техникасининг айрим турларини, машина ва ускуналарини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўриқ районлар ва Қорақалпоғистон Республикасининг қишлоқ аҳолисини ичимлик сув билан таъминлашга оид ишлар туркумини амалга ошириш, магистрал қувурлар ҳамда хўжалик-ичимлик сув билан таъминлаш тизимларини қуриш ва такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига кирувчи давлатларда ва чет элларда ўзаро фойдали ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, хорижий фирмалар билан биргаликда корхоналар ташкил этиш, сув хўжалиги ишлари ҳамда саноат-фуқаро қурилишини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концернга кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, республика давлат бошқаруви идораларда ва чет элларда уларнинг умумий манфаатларини ифодалашдан иборат деб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси 10 кун муддат ичида «Ўзсувқурилиш» концерни фаолиятини ташкил этиш масалаларига доир қарор қабул қилсин, унинг таркибини ва Низомини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1992 йил 18 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-497-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 2-сон, 57-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 5-6-сон, 183-модда)