Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021 26.01.2013 йилдаги 28-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 12.06.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг 2021 йил 28 майдаги 150/22-6-сонли «Сирдарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 12 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2013 йил 21 январдаги МА/15-02032-21/14-сонли, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 22 январдаги 26/1-1021-сонли хатларига, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2013 йилнинг 16 январида 2412-сон билан рўйхатга олинган «Бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари»га ҳамда ДСҚ Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармасининг вилоят бўлими, «Сирдарёбозорсавдо» уюшмасининг туман ва шаҳар бозорлари маъмуриятининг таклифларини инобатга олиб қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Сирдарё вилоятидаги бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари 2013 йилнинг 28 январидан бошлаб жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вилоят молия бошқармаси (Р. Суванов), вилоят Давлат солиқ бошқармаси (Р. Исмоилов), Давлат солиқ қўмитасининг Бозорлар ва савдо комплекслари фаолиятини назорат қилиш Бош бошқармаси вилоят бўлими (Ш. Алимухаммедов) ва «Сирдарёбозорсавдо» уюшмаси (Ф. Қутбиддинов), бозорлар ва савдо комплекслари раҳбарлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият кўрсатиб келаётган барча бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонларидан олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қиймати минимал миқдорларининг тўлиқ ундирилишини ва банк муассасаларига топширилишини ҳамда маҳаллий бюджетга йўналтириладиган қисмини ўз вақтида ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорлари бозорлар ва савдо комплекслари ҳудудидаги махсус жойларга осиб қўйилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Сирдарё ҳақиқати» газетаси рўзномаси (Ж. Қосимов)га ушбу қарорни кенг оммага етказиш мақсадида газета саҳифасида чоп этиш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2012 йил 16 мартдаги 74-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Бўронов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким О. АШУРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гулистон ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 26 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-сон