Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри хокимининг
Қарори
Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг 2021 йил 7 майдаги 219/30-VI-сонли «Самарқанд вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан 2021 йил 25 майдан ўз кучини йўқотади.
Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таьминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг шу мазмундаги 2013 йил 11 июлдаги 154-Қ-сонли қарорини шаҳарда бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 5 июлдаги «Республика иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таьминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1996-сонли ҳамда вилоят ҳокимининг шу мазмундаги 2013 йил 11 июлдаги 154-Қ-сонли қарори раҳбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:
2013 йил 19 апрель куни Вазирлар Маҳкамаси томонидан Бош вазирнинг ўринбосарлари раҳбарлигида учта ишчи гуруҳ таркиби қуйидаги йўналишлар бўйича тасдиқланганлиги:
кўп хонадонли уй-жой фонди, унга хизмат кўрсатувчи марказлаштирилган қозонлар ва қозонхоналарни, совуқ сув ва марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти тармоқларини жорий ва капитал таъмирлаш, ирригация тизимларини реконструкция қилиш, марказий ва кварталлар ичидаги кўчаларни санитария жиҳатидан тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шунингдек Тошкент шаҳри ва республиканинг 28 та йирик шаҳарлари хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда бошқарув сервис компаниялари фаолиятини такомиллаштириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Б.И. Закиров);
ижтимоий соҳа объектларига, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига белгиланган муддатларда ҳамда етарли ҳажмларда ёқилғи-энергетика ресурсларининг асосий турларини–табиий газ, электр энергияси, мазут, печ ёқилғиси, кўмир, том ёпиш учун қаттиқ битумни узлуксиз етказиб бериш, электр ва газ таъминоти, газ тақсимлаш пунктлари ва трансформатор подстанцияларини капитал ва жорий таъмирлашни амалга ошириш ишларини ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (Ғ.И. Ибрагимов);
мактаблар, болалар боғчалари, «Меҳрибонлик» ва меҳр-шафқат уйлари, тиббиёт муассасалари, коллежлар, лицейлар, олий ўқув муассасалари ҳамда бошқа ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга, мазкур объектларнинг томларини, ички иситиш тизимлари ва қозонхоналарини жорий ва капитал таъмирлаб, уларни муқобил ёнилғи турларидан фойдаланишга ўтказишни, объектларнинг иссиқлик билан таъминланишини, тегишли санитария ҳолати, уларнинг ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришни назарда тутувчи ишларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳи (А.И. Икрамов).
Бунда:
2013-2014 йил куз-қиш даврида иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жой фондининг барқарор фаолият юритиши учун ҳар бир ишчи гуруҳининг аниқ вазифалар белгиланганлиги;
ҳар бир ҳудуд кесимида, шунингдек республиканинг 28 та йирик шаҳарлари ва туманларида қабул қилинган дастурларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси, тармоқ жадваллари ишлаб чиқилиб, тасдиқланганлиги, масъул ижрочилар–вазирликлар, идоралар ва тижорат банклари раҳбарлари уларга бириктириб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича тадбирлар режаси 1-иловага* мувофиқ;
асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик ускуналарни, шунингдек ижтимоий соҳа объектларини ҳудудлар бўйича 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда капитал ва жорий таъмирлаш топшириқлари 2-3-иловага* мувофиқ;
2013-2014 йиллар куз-қиш мавсуми кўмир, суюлтирилган газ, мазут ва техник туз жамғаришни ҳудудлар бўйича етказиб бериш топшириқлари 4-иловага* мувофиқ;
Шаҳар иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини мувофиқлаштириш комиссияси таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
*1-5-иловалар берилмайди.
4. Шаҳардаги корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашига йўналтирилган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
5. Шаҳар комиссиясига:
коммунал соҳа, қозонхоналар, кўп квартирали турар–жой бинолари, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасалари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш бўйича жойлардаги ишларнинг аҳволини танқидий ўрганиб чиқиб, жорий йилнинг 25 июлига кадар ушбу масала юзасидан комиссиянинг мажлисини ўтказиш;
ўрганиш натижалари бўйича шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа муассасаларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ва уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш бўйича ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар ва топшириқларни бажариш юзасидан ташкилий ва комплекс тадбирларни амалга оширилишини таъминлаш;
2013-2014 йиллар куз-қиш даврида шаҳар иқтисодиёти тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барқарор ишлашга тайёрлаш юзасидан белгиланган чора-тадбирларни бажарилишини таъминлаш ва бажарилиши бўйича доимий мониторинг олиб бориш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳар ўн кунда маълумотларни умумлаштириш учун туман ҳокимлигига тақдим этиб бориш вазифалари топширилсин.
6. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар чоракда шаҳар ҳокимлиги мажлисларида кўриб чиқилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбораси С.Салохиддинов зиммасига юклатилсин.
8. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳоким А.ШУКУРОВ
Самарқанд ш.,
2013 йил 31 июль,
1280-қ-сон