25.09.2013 йилдаги ПҚ-2045-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сунъий йўлдош геодезия тармоғи, давлат кадастри ва кўчмас мулкни рўйхатга олишнинг ягона компьютерлаштирилган тизимини яратишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Миллий географик ахборот тизимини «Электрон ҳукумат» тизимининг таркибий қисми сифатида шакллантириш ҳамда шу асосда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, республика ҳудудларини комплекс ривожлантириш учун зарур ахборот-ресурс базасини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корея экспорт-импорт банки билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига «Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш учун Иқтисодий ривожланиш ва ҳамкорлик жамғармасининг (ЕDCF) 40 йил муддатга, 10 йил имтиёзли даврни ўз ичига олган ҳолда, 15,0 миллион АҚШ доллари эквивалентидаги корейс вони миқдорида имтиёзли қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу лойиҳани амалга ошириш доирасида республика ва унинг алоҳида ҳудудлари табиий-иқтисодий салоҳиятини ягона умумдавлат комплекс ҳисобга олишни ва баҳолашни, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, юридик ва жисмоний шахсларни фаолиятлари учун зарур бўлган кадастр маълумотлари билан тезкор таъминлаш учун кўп мақсадли ахборот тизими яратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикасининг улуши эквивалентда 15,87 млн АҚШ долларини, шундан солиқлар ва божхона тўловларини тўлашдан озод қилиш шаклида 6,05 млн АҚШ долларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга ошириш муддати — тўрт йил (2013 — 2017 йиллар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий ривожланиш бўйича ҳамкорлик жамғармасининг (ЕDCF) асосий қарзини узиш ва қарз бўйича фоизларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси ЕDCF қарз маблағларининг мақсадли сарфланиши ва лойиҳа самарали амалга оширилиши учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ЕDCFнинг қарзига хизмат кўрсатувчи молиявий агент ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш» лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши асосий техник-иқтисодий параметрлари билан бирга 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш учун тақдим этилаётган ЕDCF асосий қарзини сўндириш ва қарз бўйича фоизларни тўлашнинг прогноз жадвали 2 ва 3-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 3-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Кореянинг Корея алмашинув банки билан ЕDCF қарз маблағларини қайтариш механизмини белгилайдиган банклараро битим тузсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан ЕDCF қарзидан фойдаланиш ва қайтариш тартиби тўғрисидаги агентлик битимини Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея экспорт-импорт банки ўртасидаги қарз битими бўйича белгиланган тартибда ҳуқуқий хулоса берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йиллик бюджетдан молиялаштиришнинг мавжуд ҳажми доирасида лойиҳани бажариш харажатларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш бўйича қилинган ишларнинг бориши тўғрисида батафсил ҳисоботларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда унга «Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш» лойиҳасининг белгиланган тартибда киритилишини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекистон Республикаси Миллий географик ахборот тизимини ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш доирасида ЕDCF қарз маблағлари ҳисобидан харид қилинадиган ва республика ҳудудига олиб кириладиган товарлар (ишлар, хизматлар) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари), қўшилган қиймат солиғи, шу жумладан давлатнинг мақсадли жамғармаларига тўланадиган мажбурий ажратмалар ва тўловлардан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси буюртманомаларига кўра ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси буюртманомалари бўйича ушбу лойиҳани амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар давлат божи ундирилмасдан белгиланган тартибда берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, вақтинча прописка қилиниши ва вақтинча прописка муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 25 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2045-сон