Ҳужжат кучини йўқотган 10.09.2024 20.09.2013 йилдаги 260-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.09.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Урганч шаҳрида «Шовот» маданият ва истироҳат боғи» давлат унитар корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 сентябрдаги 552-сонли «Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги ободонлаштириш муассасаларини мақбуллаштириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч шаҳрини ободонлаштириш ишларини ташкил этиш ва бошқаришни янада такомиллаштириш, шунингдек аҳолининг маданий-дам олиш эҳтиёжларини таъминлашга йўналтирилган ягона ижтимоий-маданий комплекс ташкил этиш йўли билан «Шовот» канали соҳилида жойлашган объектлардан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузурида давлат унитар корхонаси шаклидаги «Шовот» маданият ва истироҳат боғини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 6 декабрдаги ПҚ–1874-сон қарори билан тасдиқланган 2013 — 2017 йиллар даврида Урганч шаҳрининг меъморий қиёфасини янгилаш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш тадбирларига мувофиқ янгидан барпо этилаётган ижтимоий инфратузилма объектларини ва ҳудудларни тезкор бошқариш ҳуқуқи билан унга текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар ташкил этилаётган «Шовот» давлат унитар корхонасининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига берилаётган Урганч шаҳридаги «Шовот» канали соҳилида жойлашган объектларни ҳамда ҳудудларнинг шаҳарсозлик ва санитария нормалари ва қоидаларига мувофиқ сифатли сақланишини ва улардан фойдаланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» давлат унитар корхонасининг боғ ҳудудини кўкаламзорлаштириш, дов-дарахтларни сақлаш (парвариш қилиш)га доир агротехника тадбирларини амалга ошириш, уларнинг зараркунандалари ва касалликларига қарши курашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини тежаш мақсадида замонавий асбоб-ускуналарни ва технологияларни жорий этган ҳолда «Шовот» давлат унитар корхонаси ҳудудининг ташқи ёритиш тармоқларини сақлаш, жорий таъмирлаш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича бошқа ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумий талабларни ҳисобга олган ҳолда ободонлаштириш объектларини санитария жиҳатидан тозалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолига маданий-дам олиш хизматлари кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» давлат унитар корхонасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» давлат унитар корхонасини жиҳозлаш учун махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки, «Шовот» давлат унитар корхонаси фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолият соҳаси бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотишдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» давлат унитар корхонасининг давлат мулкини ва ер майдонларини аттракционларни, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаси ва умумий овқатланиш объектларини ҳамда бошқа объектларни қонун ҳужжатларига мувофиқ жойлаштириш учун ташкилотларга ижарага беришдан олинган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга мақсадли йўналтирган ҳолда ҳар йили ободонлаштириш учун назарда тутиладиган доирада Урганч шаҳар бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хайрия эҳсонлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» давлат унитар корхонасининг директори тайинланишини ва устави тасдиқланишини, шунингдек унинг малакали мутахассислар, муҳандис-техник ходимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари билан таъминланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» давлат унитар корхонасининг зарур маъмурий ва ишлаб чиқариш биноларига жойлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» давлат унитар корхонасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш бўйича комплекс тадбирлар амалга оширилишини, шу жумладан «Шовот» давлат унитар корхонаси объектларидан ва ҳудудидан фойдаланишда хавфсизлик ва ҳуқуқий тартиботни сақлашнинг белгиланган талабларига риоя этилишини таъминлаш тартиби тўғрисидаги тегишли низом ишлаб чиқилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавжуд ижтимоий инфратузилма объектлари хатловдан ўтказилишини, шунингдек «Шовот» давлат унитар корхонасининг янгидан фойдаланишга топширилаётган ҳамда тезкор бошқариш ҳуқуқи билан берилаётган объектлари рўйхати аниқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 20 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
260-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 сентябрдаги 260-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» давлат унитар корхонасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган сони:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқарув ходимлари — 6 нафар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёрдамчи ходимлар — 7 нафар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Муҳандис-техник ходимлар ва ишлаб чиқариш ходимлари сони бажарилаётган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 сентябрдаги 260-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шовот» давлат унитар корхонасини жиҳозлаш учун махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

Т/р

Махсус автотранспорт воситалари ва

асбоб-ускуналар номи

Сони
(та)

Сотиб олиш учун зарур

маблағлар

(млн сўм)

1.

Трактор, прицеп билан

4

230,1

2.

«Исузу» сув сепиш машинаси

2

187,9

3.

«Исузу» телескоп минораси, 18 метрли

1

149,5

4.

«Исузу» самосвали

1

86,5

5.

Дамас (VAN)

1

25,1

6.

Компрессор

2

44,0

7.

Пайвандлаш агрегати

2

20,0

8.

Кўчма сув насоси

1

2,5

9.

Мотоарра

10

5,0

10.

Газон ўриш машинаси

20

56,0

Ҳаммаси

44

806,6

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: махсус автотранспорт воситалари ва асбоб-ускуналар қиймати етказиб берувчилар нархи ўзгарганда, шунингдек тендер савдолари натижаларига кўра ўзгариши мумкин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 511-модда)