Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ягона тизимнинг фаолият кўрсатишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш, ОИВни юқтириб олганларни бепул махсус даволаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 3-боби («ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир чора-тадбирлар. ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш»)ва Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 29—35-моддалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш воситалари билан таъминлаш, шунингдек ташхис қўйиш, даволаш ва илмий мақсадларда фойдаланиладиган тиббий препаратларнинг, биологик суюқликларнинг хавфсиз бўлиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалиши устидан эпидемиологик назоратни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида аҳолини мунтазам равишда хабардор қилиб бориш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ мавжудлиги ёхуд мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида аҳолини бепул, хавфсиз ва махфий тиббий текширувдан ўтказиш учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурлари ишлаб чиқилиши, тасдиқланиши ва амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (ОИВ инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш тартибини белгилайди;
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларнинг ўзаро алоқаларини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалиши устидан эпидемиологик назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даволаш-профилактика муассасалари фаолиятига ОИВ инфекцияси профилактикасига доир замонавий чора-тадбирлар, ОИВни юқтириб олганларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ҳамда парваришлаш усуллари жорий этилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазиятни ҳамда ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш борасида қўлланилаётган усуллар самарадорлигини баҳолашга доир тадқиқотларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек туманлараро ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораториялари замонавий даволаш-ташхис қўйиш асбоб-ускуналари билан жиҳозланишини таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сонли «Оитсга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир фаолиятни амалга оширувчи тиббиёт ходимларини ва бошқа ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлашни ҳамда уларнинг малакаси оширилишини таъминлайди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сонли «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 12 сентябрдаги 714-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тўғрисида низом», шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 5-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазони ижро этиш муассасаларидаги ОИВ инфекциясини юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун шароитларни таъминлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 87, 150-моддалари, Ўзбекистон Республикаси «Жиноят ишини юритиш чоғида қамоқда сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 27-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналари ва жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган шахсларнинг тиббий-санитария таъминоти бўйича қоидалар»нинг 90-банди (рўйхат рақами 3159, 20.05.2019 й.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ва муассасалари ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги мутахассислар билан тўлдирилишини, шунингдек уларнинг малакаси оширилишини таъминлайди.
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319-сонли «Тиббиёт ходимлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 апрелдаги ПҚ-2883-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тўғрисида низом».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш марказини, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказларини, шунингдек туманлараро ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораторияларини замонавий даволаш-ташхис қўйиш асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ҳамда уларни таъмирлаш-реконструкция қилиш ишларини амалга оширишда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни, шунингдек Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштириш бўйича республика комиссияси (бундан буён матнда Республика комиссияси деб юритилади) давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни мувофиқлаштиришни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссияси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига сабаб бўладиган ғайриижтимоий ҳолатларга барҳам беришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқади, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади, шу мақсадда аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ёки унинг айрим жойларида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўтказилаётган тадбирлар мониторингини ҳамда уларни доимий равишда ҳар томонлама баҳолашни амалга оширади, зарур бўлган ҳолларда ОИВ инфекцияси бўйича эпидемик вазият мураккаблашувининг олдини олиш юзасидан қўшимча тадбирлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказлари, шунингдек туманлараро ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш лабораториялари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларни кўради, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлашга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган усулларини амалиётга жорий этиш бўйича тавсияларни ўрганади ва ишлаб чиқади;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва чет эл ташкилотлари билан ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича ўзаро алоқани, Ўзбекистон манфаатларига мос келадиган ҳамкорлик ўрнатилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 26 декабрдаги ПҚ-1023-сонли қарори билан тасдиқланган ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш Республика комиссияси тўғрисидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказлари фаолияти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика ОИТСга қарши курашиш маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ОИТСга қарши курашиш маркази, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг ОИТСга қарши курашиш марказлари (бундан буён матнда ОИТСга қарши курашиш марказлари деб юритилади) ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш бўйича аҳолига ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни, шунингдек тиббиёт муассасаларини услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда улар фаолиятига ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг замонавий усулларини жорий этишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИТСга қарши курашиш марказлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси ва у билан боғлиқ касалликлар тарқалишига қарши курашиш бўйича профилактика, эпидемияга қарши, ташхис қўйиш, даволаш тадбирларини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ юқишининг жадаллигига таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш ва уларнинг фаоллигини баҳолаш бўйича махсус эпидемиологик тадқиқотлар ўтказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволашнинг инсон соғлиғи учун хавфсиз бўлган усулларини ўрганади ҳамда амалиётга жорий этади;
LexUZ шарҳи
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 34-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олганлар ўз соғлиғи ва меҳнат қобилиятини сақлаб қолиши учун зарур бўлган ташхис қўйишни амалга оширади ҳамда уларга тиббий ёрдам кўрсатади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 3-боби («ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир чора-тадбирлар. ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекциясига ва у билан боғлиқ касалликларга ташхис қўйиш ҳамда уларни даволашни амалга оширувчи муассасаларга услубий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика, ташхис қўйиш ва даволаш тадбирлари учун ажратилган маблағлардан мақсадли ҳамда самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистонда ОИВ инфекцияси профилактикаси, ОИВ инфекциясига ташхис қўйиш ва уни даволаш учун қўлланиладиган усулларни таҳлил қилишни амалга оширади, шунингдек уларнинг самарадорлигини баҳолайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тиббиёт ходимларини ва бошқа ходимларни тайёрлашда, қайта тайёрлашда ҳамда уларнинг малакасини оширишда иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИТСга қарши курашиш марказлари фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Қўшимча маълумот учун қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 5 январдаги 1-сонли «Оитсга қарши кураш марказларининг ташкилий тузилмасини ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги иштироки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир тадбирларни ўтказишда, ОИВни юқтириб олганларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга ошириш ҳамда ҳимоя қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олганларга ёки уларнинг қонуний вакилларига ўз ваколатлари доирасида ҳуқуқий, услубий ёрдам, ахборот ёрдами ва бошқа ёрдам кўрсатишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли ўртасида ОИВ инфекцияси профилактикаси масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини маҳаллий урф-одатлар ва анъаналардан келиб чиққан ҳолда ташкил этиш ҳамда ўтказишда иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашишга доир бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган нормалар ва қоидаларга мувофиқ барча даволаш-профилактика муассасаларида ихтиёрий, мажбурий ёки ғайриихтиёрий тартибда амалга оширилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Мазкур Қонуннинг 14, 15 ва 16-моддалари ҳамда «Одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари» (рўйхат рақами 2584, 15.05.2014 й.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганларни ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларни ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш уларнинг қонуний вакиллари розилиги билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат соғлиқни сақлаш тизимининг лабораториялари томонидан ўтказиладиган текширувларнинг ОИВ мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги натижаси текширувдан ўтаётган шахсга унинг илтимосига кўра, вояга етмаганларга ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларга эса, уларнинг қонуний вакилларига дастлабки маслаҳатлашувни амалга оширган даволаш-профилактика муассасасида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувдан ўтаётган шахсда ОИВ аниқланган тақдирда, у билан кейинги маслаҳатлашув ўтказилади ҳамда у диспансер ҳисобига қўйилади, мазкур шахс ўзга шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирганлик учун жиноий жавобгарлик тўғрисида ёзма равишда огоҳлантирилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 113-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаганларда ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларда ОИВ аниқланган тақдирда, тиббий муассасалар ходимлари бу ҳақда уларнинг қонуний вакилларини ҳамда вояга етмаганлар ёхуд муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар турган муассаса раҳбарини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий текширувдан ўтказиш натижаларига кўра ўзида ОИВ аниқланган шахслар қон, биологик суюқликлар донори бўлиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат берилиши мумкин. ОИВ мавжуд эмаслиги тўғрисида сертификат бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, фақат ОИТСга қарши курашиш марказларида ҳақ эвазига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш текширувдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра, махфийликка риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Текширувдан ўтаётган шахснинг илтимосига кўра ихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш аноним бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қон, биологик суюқликлар донорлари;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида»ги Қонуни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эллик ёшгача бўлган никоҳланувчи шахслар;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 47-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли қарори билан тасдиқланган «Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладор аёллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инъекция орқали гиёҳвандлик воситаларини истеъмол этишда гумон қилинаётган шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олган оналардан туғилган болалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятида қон, биологик суюқликлар, одам органлари ва тўқималари билан ишловчи тиббиёт ходимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан келишувга кўра рўйхати белгиланадиган айрим касбларда ишловчи ходимлар ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда мажбурий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрдаги ЎРҚ-416-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 597-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда ОИВга тиббий текширувдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш улар ОИТСга қарши курашиш марказларида ва даволаш-профилактика муассасаларида яшаш жойи бўйича диспансер ҳисобига қўйилганидан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олганларга тиббий ёрдам кўрсатиш ОИВ инфекциясини махсус даволашни, шунингдек ОИВ инфекцияси билан боғлиқ касалликлар ривожланишининг олдини олишни, уларга ташхис қўйиш ҳамда уларни даволашни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олганларга ОИВ инфекцияси билан боғлиқ касалликлар ривожланишининг олдини олиш, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш учун тиббий ёрдам кўрсатиш ОИТСга қарши курашиш марказлари томонидан бошқа даволаш-профилактика муассасалари билан биргаликда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Шунингдек қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 31, 32, ва 33-моддалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олган шахсда ОИВ инфекцияси билан боғлиқ бўлмаган касалликлар аниқланган тақдирда, тегишли ихтисослашган даволаш-профилактика муассасасида амбулатория ёки стационар шароитларда тиббий ёрдам кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Ўз хизмат вазифаларини бажараётганда ОИВ инфекцияси юқиши хавфи остида бўлган тиббиёт ходимларини ижтимоий муҳофаза қилиш
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ходимларининг ўз хизмат вазифаларини бажараётганда уларга ОИВ инфекцияси юқиши касб касалликлари тоифасига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олганларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш бўйича ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатувчи, шунингдек профилактика тадбирларини ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оширишни таъминловчи тиббиёт ходимларига қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлар берилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 майдаги ПФ-136-сонли «Тиббиёт муассасалари ходимларини моддий қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. ОИВни юқтириб олганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларни ижтимоий муҳофаза қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. ОИВни юқтириб олганларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соғлом одамлар билан мулоқотда эҳтиёт чораларига риоя этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жинсий шеригини, шунингдек тери ва шиллиқ қатламларнинг яхлитлигини бузувчи муолажаларда санчиладиган ва кесадиган асбоблардан фойдаланадиган тиббиёт ходимларини ва хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларини ўз касаллиги тўғрисида хабардор этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олганлар қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олганлар бепул махсус даволанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВни юқтириб олганлар, касаллик босқичидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳар ойлик ижтимоий нафақа ва ногирон болалар учун имтиёзлар олиш ҳуқуқига эга.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 22-моддаси, Ўзбекистон Республикаси «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунининг 36-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли қарори билан тасдиқланган Ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган айрим тоифадаги шахсларга нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олган болаларнинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ишдан вақтинча озод қилинган ва вақтинчалик меҳнатга қобилиятсизлик нафақасини олган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда болалар билан бирга даволаш-профилактика муассасасида стационар шароитларда бўлиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. ОИВни юқтириб олганларнинг ҳуқуқлари чекланишига йўл қўймаслик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВни юқтириб олганларда ОИВ инфекцияси мавжудлигини асос қилиб, улар билан меҳнат шартномасини бекор қилишга, уларни ишга қабул қилишни рад этишга, бундан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхатда назарда тутилган айрим касбий фаолият турлари мустасно, таълим муассасаларига, бундан таълим муассасаларининг қонун ҳужжатларида белгиланган айрим турлари мустасно, ва тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларга қабул қилишни рад этишга, шунингдек уларнинг бошқа ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чеклашга, худди шунингдек улар оила аъзоларининг турар жой ҳуқуқларини, бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини чеклашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича фаолиятни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича фаолиятни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунининг 46-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби («Зарар етказишдан келиб чиқадиган мажбуриятлар»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида»ги 816-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 213-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Одамнинг иммунитет танқислиги вируси билан касалланишнинг (ОИВ касаллигининг) олдини олиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 817-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 214-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 24 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-248-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 5, 179-модда) 3-моддаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Қонун ҳужжатларини ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
LexUZ шарҳи
Ушбу Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2013 йил 24 сентябрдаги 188 (5862)-сонида эълон қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 23 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ—353-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 39-сон, 507-модда; 2016 й., 52-сон, 597-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 11.05.2019 й., 03/19/536/3114-сон, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)