ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПАРВОЗЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
буйруғи
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-198) ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 19 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1721-2]
«Стандартлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 2-сон, 46-модда) мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2007 йил 24 августдаги 131-сон буйруғи (рўйхат рақами 1721, 2007 йил 25 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 39-сон, 407-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-198) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Т. ЎЛЖАЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 17 сентябрь,
30-н-сон
Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2013 йил 17 сентябрдаги 30-н-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли юкларни ҳаво транспортида ташиш қоидалари»га (ЎзР АҚ-198) киритилаётган ўзгартиришлар
1. 104-банддан ва 327-банднинг «б» кичик бандидан «, техник шартларга» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 108-банддаги «давлат (тармоқ) стандартларининг ва техник шароитларнинг» деган сўзлар «давлат стандартларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
2013 йил 16 сентябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. АЛИМОВ
2013 йил 16 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 503-модда)