16.09.2013 йилдаги 252-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Рух заводини реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 4 октябрдаги «Ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги ПҚ-1623-сон қарорига мувофиқ ва ўз хомашё ресурслари базасидан янада самарали фойдаланиш ҳисобига рақобатбардош рух маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Умумий капитал қўйилмалари қиймати 25,7 млн. АҚШ доллари эквивалентида, асосий техник-иқтисодий параметрларини ҳисобга олган ҳолда, «Рух заводини реконструкция қилиш» инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ва 2014 йилнинг ИВ чорагида ишга туширилиши иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Рух заводини реконструкция қилиш» лойиҳасини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ КМК» ОАЖнинг 9,3 млн. АҚШ долл. эквивалентидаги ўз маблағлари, шу жумладан, махсус инвестиция ҳисобварақларидаги маблағларни ҳисобга олган ҳолда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ипотека-банк» АТИБ томонидан 7 йил муддатга, шу жумладан 3 йиллик имтиёзли давр билан, йиллик 6,0 фоиз ставка билан 16,4 млн. АҚШ долл. миқдорида ажратиладиган кредит.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олмалиқ КМК» ОАЖ қарз олувчи ва ижро этувчи орган, лойиҳани амалга ошириш, жалб қилинган кредитдан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул орган ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб қилинган кредитни сўндириш ва унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлар «Олмалиқ КМК» ОАЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан, шу жумладан, махсус инвестиция ҳисобварақларидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Олмалиқ КМК» АЖга лойиҳани амалга ошириш доирасида, истисно тартибда, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини ўз кучлари билан бажариш, зарурат юзага келганда- субпудрат ишларига ихтисослаштирилган қурилиш-монтаж ташкилотлари ва республиканинг бошқа ташкилотлари тўғридан-тўғри тузилган шартномалар асосида жалб қилиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура-қурилиш қўмитаси белгиланган тартибда «Рух заводини реконструкция қилиш» лойиҳасининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ва лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги «Олмалиқ КМК» ОАЖ буюртмалари бўйича кўрсатилган лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий давлатлар мутахассисларига белгиланган тартибда кириш визаларини, консуллик ва бошқа йиғимлар ундирилмаган ҳолда, расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «Олмалиқ КМК» ОАЖ буюртмалари бўйича кўрсатилган лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий давлатлар мутахассисларни белгиланган тартибда вақтинча рўйхатга қўйиш ва унинг амал қилиш муддатини уларнинг вақтинчалик яшаш жойи манзили бўйича узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги «Олмалиқ КМК» ОАЖ буюртмалари бўйича Ўзбекистон Республикасига малакали хорижий давлатлар мутахассисларини жалб қилиш учун рухсатномалар белгиланган тартибда берилишини (муддатини узайтирилишини) таъминласин, ҳамда кўрсатилган лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчи хорижий давлатлар мутахассисларига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи берилганлиги тўғрисида тасдиқномалар бериш (узайтириш)ни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.И. Ибрагимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 16 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
252-сон