Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЎзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги
Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 39-сон, 386-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил, 19-сон, 191-модда)
қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш1. Рух ва мис ишлаб чиқаришда хавфсизлик қоидалари
иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2012 йил 19 декабрдаги 245-сонли
буйруғига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишМазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги
Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Қонунлари тўплами, 2006 й., 39-сонли, 386-модда) мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майдаги 131-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси тузилмасини янада такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги
қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й. 19-сон, 191-модда) мувофиқ, рух ва мис ишлаб чиқаришда хавфсизлик талабларини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисидаги
намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш6. Ишчиларни меҳнат хавфсизлигига ўқитишни ташкил этиш ва янги ишга кирувчилар ва касбини ўзгартираётган ишчиларни тайёрлаш ва ишчилар малакасини ошириш ГОСТ 12.0.004-90 «МХСТ. Меҳнат хавфсизлигига ўқитишни ташкил этиш. Умумий қоидалар» ва Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисида
намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш7. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофазаси бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги
низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси 2000 й., 1-сон) мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш8. Фойдаланувчи ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш Ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги
низомга (рўйхат рақами 2387, 2012 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 35-сон, 407-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш9. Ташкилотларда ходимлар Кон-металлургия ишлаб чиқариш ташкилотлари ходимлари учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг
намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1902, 2009 йил 13 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 7-сон, 75-модда) мувофиқ якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш22. Асосий ва ёрдамчи, технологик ва электр-техник ускуналарнинг конструктив элементлари изоляциясининг «ер»га нисбатан қаршилигини, шунингдек ерга улаш қурилмаларининг қаршилигини текшириш ишлари Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш
қоидаларига (рўйхат рақами 1383, 9 июль 2004 йил) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) мувофиқ ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган «Технологик ва электр-техник ускуналарнинг конструктив элементлари изоляциясининг қаршилиги» йиллик жадвал бўйича амалга оширилиши лозим. Изоляция қаршилигини, шунингдек ерга улаш қурилмаларининг қаршилигини ўлчаш натижалари баённома билан расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш31. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сон
қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларининг тўплами, 1997 й., 6-сон, 21-модда) билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш32. Ташкилотларда электр қурилмаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидалари, Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш
қоидалари (рўйхат рақами 1383, 9 июл 2004 йил) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 317-модда) ҳамда Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси
қоидалари (рўйхат рақами 1400, 20 август 2004 йил) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 33-сон, 379-модда) ва мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш152. Ёпиқ цехларда эритмани чиқариш ва қабул қилиш жойлари ҳаво юбориш системаси билан жиҳозланган бўлиши керак. Мис ишлаб чиқариш жараёнида ҳавога зарарли моддалар ажралиб чиқиши мазкур Қоидаларнинг
иловасида кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олишРух ва мис ишлаб чиқаришда хавфсизлик
қоидаларига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юбориш
Аудиони тинглаш
Ҳужжат элементидан ҳавола олиш
| Зарарли модда |
Агрегат ҳолати, асосий хусусиятлари, ёнғин-портлаш хавфи |
Биологик таъсири, хавфлилик синфи, ЧЙҚК |
Ҳимоя воситалари, биринчи ёрдам |
| Олтингугурт ангидрид |
Ўткир ҳидли рангсиз газ — оғир металлар гидрометаллургиясидаги асосий зарарли модда. Суюлиш ҳарорати — 0,1° С Ёнмайди, портламайди. |
Нафас йўлларини яллиғлайди, нафас қисиш ва тиришиш билан кечадиган кучли заҳарланишга, ҳатто бир неча соат ёки кундан кейин ўпка шишиши оқибатида ўлимга олиб келиши. Қабул қилиш чегараси 3 мг/л. Сурункали касалликларни келтириб чиқаради. Хавфлилик синфи — 3. ЧЙҚК — 10 мг/м3. |
БКФ ва В маркали фильтрловчи противогазлар, тоза ҳаво юбориладиган маскалар қўлланилади. Ўткир заҳарланган жабрланувчи тоза ҳавога олиб чиқилиши, кўзи ва бурни ювилиши, оғзи 2 фоизли ичимлик содаси эритмаси билан чайилиши керак. |
| Сульфат кислота |
10,4° С. да эрийдиган мойли суюқлик, 330° С да парчаланиб қайнайди. Сув билан ҳар қандай нисбатда аралашади ва иссиқлик ажралади. Ҳавода туман кўринишида бўлади (гидроаэрозоль). Ёнмайди, портламайди |
Нафас йўлларини яллиғлайди, қонли балғам, кўзларнинг куйиши, оғир ҳолатларда қусишни келтириб чиқаради. Терига текканда кимёвий куйишга олиб келади, яра узоқ вақт битмайди. Хавфлилик синфи — 2. ЧЙҚК —1 мг/м3. |
БКФ ва В маркали фильтрловчи противогазлар, тоза ҳаво юбориладиган маскалар қўлланилади. Ўткир заҳарланган жабрланувчи тоза ҳавога олиб чиқилиши, кўзи ва бурни ювилиши, оғзи 2 фоизли ичимлик содаси эритмаси билан чайилиши, содали ингаляция қилиниши, сут берилиши керак. Тери куйганда кўп миқдордаги сув билан ювиш, беморни тинч қўйиш, иситиш ва махсус мазь ёки эмульсия суриш, касалхонага ётқизиш керак |
| Углерод оксиди |
Ҳидсиз ва таъмсиз рангсиз газ, суюлиш температураси —191,5. Ҳаво билан 12,5 — 74,2 фоиз аралашганда ёнувчан ва портлайди. Таркибида углерод бўлган моддаларнинг тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳосил бўлади. |
Қонда гемоглобин билан бирлашади, кислородни сиқиб чиқаради. Бу эса организмда кислород танқислиги, ҳушдан кетиш ва тез ўлимга олиб келади. Оғир заҳарланиш ҳолатларидан кейин марказий асаб тизимининг шикастланиши билан боғлиқ салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Хавфлилик синфи — 4. ЧЙҚК — 20 мг/м3. |
СО, М маркали фильтрловчи противогазлар, гопкалит патронлар, шунингдек тоза ҳаво юбориладиган маскалардан фойдаланилади. Заҳарланиш ҳолатларида жабрланувчига тоза ҳаво, тинчлик, иссиқлик,кислородли нафас керак бўлади, унга кофе бериш ва нашатир спирти ҳидлатилиши керак. |