ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2013 йил 2 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2342-2]
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 2-сонга илова), Солиқ кодекси (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 52 (I)-сон), Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 4 февралдаги ПФ-1923-сон «Ҳисоб-китоб механизмини такомиллаштириш ҳамда республика бюджети ва маҳаллий бюджетларга тўловлар тушишини рағбатлантириш чоралари тўғрисида»ги Фармонига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 3-сон, 39-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон «Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 8-сон, 101-модда) мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қиладилар:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2011 йил 12 декабрдаги 35/4, 82 ва 2011-41-сонли қарори (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 127-модда) билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 22 август,
321-В-2-сон
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2013 йил 22 август,
79-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 22 август,
2013-40-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви, Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2013 йил 22 августдаги 321-В-2, 79 ва 2013-40-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
1. 1-иловада:
а) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. 20412 – Нодавлат нотижорат ташкилотларининг жамғарма депозитлари (Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 18 январдаги 16-сонли қарори билан тасдиқланган «Кўп квартирали уйларни капитал таъмирлаш учун маблағлар тўплаш (йиғиш) ва улардан фойдаланиш тўғрисида»ги вақтинчалик низомга асосан очилган жамғарма депозит ҳисобварақ).»;
б) қуйидаги мазмундаги 16-банд билан тўлдирилсин:
«16. 22630 – Маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан тайинланадиган ижтимоий нафақалар бўйича маблағлар (Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сонли қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан очилган махсус ҳисобварақ).».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 36-сон, 480-модда)