Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлиги ва жамоат тартибини сақлашни бошқаришнинг компьютерлаштирилган тизимини яратиш» инвестиция лойиҳасини амалга оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Йўл ҳаракатини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш, кўчаларда хавфсизлик даражасини ошириш ва Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш ҳолатини яхшилашга йўналтирилган йўл ҳаракати соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича профилактика чора-тадбирларини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган тизимини яратиш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — лойиҳа) шаҳарнинг 120 та чорраҳасида амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин (1-босқич).
2. «Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган тизимини яратиш» лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоби (ДТИҲ) асосий техник-иқтисодий параметрлари билан биргаликда иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги уч ой муддатда хорижий молия институтларининг кредит маблағларини белгиланган тартибда жалб этиш масалаларини ишлаб чиқсинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги тасдиқланган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида «Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган тизимини яратиш» лойиҳаси Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилги ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритилишини таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2010 йил 28 сентябрь,
219-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 сентябрдаги 219-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Тошкент шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини бошқариш ва жамоат тартибини сақлашнинг компьютерлаштирилган тизимини яратиш» инвестиция лойиҳаси ДТИҲнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари
Т/р | Номи | Ўлчов бирлиги | Жами | Шу жумладан: | |
кредит маблағлари | бюджет маблағлари | ||||
1. | Лойиҳанинг чекланган қиймати | Минг долл. АҚШ | 20265,63 | 15236,17 | 5029,45 |
2. | Капитал қўйилмаларнинг чекланган суммаси, жами: | Минг АҚШ долл. | 20265,63 | 15236,17 | 5029,45 |
Минг АҚШ долл. | 16038,08 | 15236,17 | 801,90 | ||
Минг АҚШ долларига тенг | - | - | - | ||
Минг АҚШ долларига тенг | 3797,01 | - | 3797,01 | ||
Минг АҚШ долларига тенг | 430,54 | - | 430,54 | ||
3. | шу жумладан: | Тошкент шаҳридаги 120 та чорраҳада йўл ҳаракатини автоматлаштирилган тарзда бошқаришни таъминлаш | |||
4. | машиналар ва асбоб-ускуналар* | 73 киши | |||
5. | миллий валютада | 24 ой | |||
* ЎзР ИИВнинг мавжуд штат бирликлари доирасида.