Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида
1. Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида 2009 йил 16 июнь куни Екатуринбург шаҳрида имзоланган Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ва Бош прокуратура мазкур халқаро шартномани амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли органлар этиб белгилансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси томонидан мазкур халқаро шартнома кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидалари бажарилгани ва мазкур халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли органлар тайинлангани тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришномани йўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартнома кучга киргандан кейин белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби М.И. Атаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 25 ноябрь,
ПҚ-1649-сон