16.06.2009 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари, кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
глобал ахборот маконида шакллантирилаётган янги ахборот-коммуникация технология ва воситаларини ривожлантириш ва жорий этишда сезиларли ўсишни қайд этган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш вазифаларига мос келмайдиган технология ва воситалардан фуқаролик, шунингдек ҳарбий соҳаларда фойдаланиш имкониятлари билан боғлиқ таҳдидлардан ташвиш билдирган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ахборот хавфсизлигига халқаро хавфсизлик тизимининг таянч элементларидан бири сифатида муҳим аҳамият берган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалаларида Томонларнинг бир-бирига ишончини янада чуқурлаштириш ва ҳамкорликни ривожлантириш жуда муҳим эҳтиёж ҳисобланишини ва уларнинг манфаатларига жавоб беришига ишонган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда муҳим аҳамият касб этишини инобатга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БМТ Бош Ассамблеясининг «Халқаро хавфсизлик контекстида ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасидаги ютуқлар» Резолюциясини инобатга олган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ахборот хавфсизлигига таҳдидларни чеклаш, Томонларнинг ахборот хавфсизлиги бўйича манфаатларини таъминлаш, тинчлик, ҳамкорлик ва мувофиқлик хусусиятига эга бўлган халқаро ахборот муҳитини яратишга интилган ҳолда,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Томонлар ҳамкорлигининг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини яратиш истагида,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда.
Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланган 1-илова рўйхатида келтирилган асосий тушунчалар («Халқаро информацион хавфсизлик соҳасидаги асосий тушунчалар») мазкур Келишувни бажариш жараёнида Томонларнинг ҳамкорлиги мақсадида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият юзага келганида Томонлар билан келишилган ҳолда 1-иловага аниқлик киритилиши, тўлдирилиши ва янгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда.
Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги асосий таҳдидлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Келишувга мувофиқ ҳамкорликни амалга ошириш жараёнида Томонлар халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги мавжуд қуйидаги асосий таҳдидлардан келиб чиқади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) Информацион урушга тайёрланиш ва олиб бориш, информацион қуролни ишлаб чиқиш ва қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ахборотга оид терроризм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ахборотга оид жиноятчилик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ахборот маконида бошқа давлатларнинг манфаатлари ва хавфсизлигига зид равишда устунлик мавқедан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) Бошқа давлатларнинг ўртасида ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий, маданий, ахлоқий жабҳаларига зиён етказувчи маълумотларни тарқатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) Табиий ва (ёки) техноген характерга эга глобал ва миллий информацион инфраструктураларнинг барқарор ишлаши, хавфсизлигига таҳдидлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар билан келишилган мазкур модданинг 2-иловасида («Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги асосий таҳдид турлари рўйхати, уларнинг манба ва белгилари») кўрсатиб ўтилган асосий таҳдидларнинг мазмуни мазкур Келишувнинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурият юзага келганида Томонлар билан келишилган ҳолда 2-иловага аниқлик киритилиши, тўлдирилиши ва янгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда.
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Келишувнинг 2-моддасида кўрсатиб ўтилган таҳдидларни эътиборга олган ҳолда Томонлар, уларнинг ваколатли вакиллари, шунингдек Томонларнинг ваколатли давлат органлари, Келишувнинг 5-моддасида белгиланган халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорликни қуйидаги асосий йўналишлар бўйича амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги зарурий ҳамкорликдаги чораларни белгилаш, келишиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ушбу соҳада содир бўладиган таҳдидларга ҳамкорликда жавоб қайтариш ва маниторинг тизимини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) мудофаа қобилияти, жамоат ва миллий хавфсизликга таҳдидларни юзага келтирувчи информацион қуролларни тарқатиш ва қўллашни чеклаш соҳасида халқаро ҳуқуқий нормаларни ривожлантириш бўйича ҳамкорликдаги чораларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ахборот-коммуникация технологияларидан террористик мақсадларда фойдаланиш таҳдидига қарши туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ахборотга оид жиноятчиликка қарши харакат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) мазкур Келишув мақсади учун ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида зарурий баҳолаш, экспертиза ва тадқиқотлар ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) глобал Интернет тармоғини бошқаришни интернационаллаштириш, барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлашда кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) Томонлар давлатларининг жуда муҳим структураларидаги ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлашга имкон берувчи ҳамкорликдаги ишончли чораларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) Трансчегаравий маълумотлар алмашинувида маълумотларни ҳимоя қилиш ва рақамли электрон имзодан фойдаланиш имкониятларини амалга ошириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ҳамда келишилган сиёсатни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11) ахборот хавфсизлигини таъминлаш масаласи бўйича Томонлар давлат қонунчилиги хақида маълумотлар алмашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12) халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлашда Томонлар ҳамкорлигининг амалий механизмлари ва халқаро-ҳуқуқий базаларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) мазкур Келишувни амалга ошириш мақсадида Томонлар давлат ваколатли органларининг ҳамкорлиги учун шароитлар яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш муаммоси бўйича халқаро ташкилот ва форумлар доирасидаги ҳамкорлик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15) Томонлар ахборот хавфсизлиги соҳасида тажриба алмашиш, мутахассисларни тайёрлаш, эксперт ва ваколотли вакилларининг ишчи учрашув, конференция, семинар ва бошқа форумларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) Ушбу моддадаги асосий йўналишлар бўйича санаб ўтилган ҳамкорликни амалга ошириш масаласи бўйича маълумотлар алмашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ёки Томонларнинг ваколотли давлат органлари ўзаро келишув асосида ҳамкорликнинг бошқа йўналишларини белгилашлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда.
Ҳамкорликнинг умумий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ушбу Келишув доирасида халқаро ахборот маконида ҳамкорлик ва ўз фаолиятларини шу тарзда амалга оширишлари керакки, бундай фаолият ижтимоий ва иқтисодий ривожланишга имкон бериши ва халқаро хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш вазифаларига мос келиши, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ тамойилларига ва меъёрларига ҳамда баҳс ва низоларни тинчлик йўли билан ҳал қилиш, куч ишлатмаслик, ички ишларга аралашмаслик, инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш тамойилларига, шунингдек минтақавий ҳамкорлик қилиш ва Томонларнинг ахборот ресурсларига аралашмаслик тамойилларига мувофиқ бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Келишув доирасида Томонлар фаолияти ҳар бир Томоннинг маълумот қидириш, олиш ва тарқатиш ҳуқуқи, миллий ва жамоат хавфсизлиги манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ушбу ҳуқуқ қонунчилик томонидан чекланиши мумкинлигини ҳисобга олган ҳолда, бир бирига мос бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳар бир Томон ўз давлатининг ахборот ресурслари ва жуда муҳим тузилмаларини ғайриқонуний фойдаланиш ва рухсатсиз аралашишдан, шу жумладан уларга ахборот ҳужумларидан ҳимоя қилишда бир хил ҳуқуққа эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томон бошқа Томонга нисбатан шунга ўхшаш ҳаракатларни ўтказмайди ва бошқа Томонларга юқорида кўрсатилган ҳуқуқни татбиқ қилишда кўмак беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда.
Ҳамкорликнинг асосий шакл ва механизмлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Келишувнинг кучга кирган кунидан бошлаб олтмиш кун мобайнида Томонлар депозитарий орқали ушбу Келишувни амалга оширишга масъул бўлган ваколатли давлат органлари ва Томон давлатлар ҳамкорлигининг аниқ йўналишлари бўйича тўғридан-тўғри маълумотлар алмашиниш канали тўғрисидаги маълумотлар алмашинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Келишувнинг бажарилиш жараёнларини кўриб чиқиш, маълумотлар алмашиш, юзага келаётган ахборот хавфсизлигига таҳдидларни биргаликда баҳолаш, шунингдек шу каби таҳдидларни аниқлаш, келишиш ва таъсир кўрсатиш ҳамкорликдаги чораларни белгилаш мақсадида мунтазам равишда Томонларнинг ваколотли вакиллари ва Томонлар давлатларининг ваколатли органлари консультациялари (кейингги ўринларда — Консультация) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги маслаҳат йиғилиши Томонлар билан келишилган ҳолда, қоидага кўра, ярим йилда бир маротаба Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибиятида ёки Томонлар давлатидан бири ҳудудида унинг таклифига биноан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир Томонлар келгусида вақти ва жойи, шунингдек кун тартибини Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котиби ва Томонлар билан келишган ҳолда таклиф қилган ҳолда навбатдан ташқари маслаҳат йиғилишлари ўтказиш ташаббуси билан чиқишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Келишувда назарда тутилган асосий йўналишлар бўйича амалий ҳамкорликни Томонлар Келишувни амалга оширишга масъул бўлган Томонлар давлатларининг ваколатли органлари йўналиши бўйича амалга оширишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонларнинг ваколатли давлат органлари ҳамкорликнинг ташкилий ва ҳуқуқий асосларини яратиш мақсадида аниқ йўналишлар бўйича идоралараро тегишли шартномалар тузишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда.
Маълумотларни ҳимоялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар маълумотни ошкор қилиш миллий манфаатларга зарар етказиши мумкин бўлса, ушбу Келишув Томонларга мазкур Келишувга мувофиқ ҳамкорлик доирасида маълумот тақдим қилиш бўйича мажбуриятларни юкламайди ҳамда ушбу ҳамкорлик доирасида маълумотни узатиш учун асос ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар мазкур Келишувга мувофиқ ҳамкорлик доирасида Томонлардан исталган давлат қонунчилигига кўра давлат сирига оид бўлган маълумотлар билан алмашиш амалга оширилмайди. Маълум ҳолатларда ушбу Келишувни бажариш мақсадида зарур ҳисобланиши мумкин бўлган шунга ўхшаш маълумотни бериш ва фойдаланиш тартиби Томонлар ўртасидаги тегишли шартномалар асосида ва шартларда йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Томонлардан исталган давлат қонунчилиги ва тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш ва (ёки) тарқатиш чекланган, Томонлардан исталган давлат қонунчилигига мувофиқ давлат сирига оид бўлмаган, мазкур Келишув доирасида ҳамкорлик жараёнида бериладиган ёки яратиладиган маълумотни Томонлар керакли ҳимоя қилинишини таъминлашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай маълумотни ҳимоя қилиш уни оладиган Томоннинг қонунчилиги ва (ёки) тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади. Бундай маълумот ушбу маълумот манбаси ҳисобланган Томоннинг ёзма розилигисиз ошкор қилинмайди ва берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай маълумот Томонларнинг қонунчилиги ва (ёки) тегишли меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ лозим тарзда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда.
Молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Келишувни ижро этишдаги тегишли тадбирларда ўзларининг вакиллари ва экспертларининг иштироклари учун Томонлар мустақил равишда харажатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Келишувни ижро этиш билан боғлиқ бошқа харажатлар юзасидан Томонлар ҳар бир алоҳида ҳолат бўйича Томонлар ўзларининг қонунчилик талабларига асосан молиялаштиришнинг ўзга тартибларини келишишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда.
Бошқа халқаро шартномаларга муносабат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Келишув, ҳар бир Томонлардан иштирокчиси унинг давлати ҳисобланган бошқа халқаро шартномалардаги ҳуқуқ ва мажбуриятларига даҳл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда.
Баҳсларни ҳал қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Келишув қоидаларини қўллаш ёки шарҳлаш масаласида юзага келиши мумкин бўлган баҳсли саволларни маслаҳатлашув ва музокаралар йўли билан ҳал этишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда.
Ишчи тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Келишув доирасидаги ҳамкорликни амалга ошириш жараёнларида иш олиб бориш тиллари рус ва хитой тиллари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда.
Депозитарий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Келишувнинг депозитарияси Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Котибияти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишув имзоланган санадан бошлаб, ўн беш кун муддат оралиғида Томонларга унинг тасдиқланган нусхалари юборилсин, асл нусхаси депозитарийда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда.
Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Келишув ноаниқ муддатга тузилади ва уни кучга кириши учун зарур давлат ички процедураларини Томонлар орқали бажарилиши тўғрисида ёзма шаклда тўртинчи хабар депозитарий томонидан олинган санадан ўттиз кун ичида кучга киради. Давлат ички процедураларини кечроқ бажарган Томон учун мазкур Шартнома тегишли хабарни депозитарий томонидан олинган санадан ўттизинчи куни кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонлар мазкур Келишувга Томонларнинг ўзаро келишувига кўра алоҳида баённома билан расмийлаштириладиган ўзгартиришлар киритишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур Келишув бирор бир давлат ва ташкилотларга қарши қаратилмаган ва у кучга кирганидан кейин ушбу Келишув мақсадлари ва тамойилларини қўллаб қувватлайдиган исталган давлат депозитарийга Келишувга қўшилиш тўғрисида ҳужжатни жўнатиш йўли билан қўшилиши учун очиқ. Қўшилаётган давлат учун мазкур Келишувни имзолаган ва унга қўшилган давлатларнинг шундай қўшилишга розилиги тўғрисидаги охирги хабар депозитарий томонидан олинган санадан 30 кун ўтгандан сўнг кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Томонлардан ҳар бири ушбу Келишувдан чиқиш учун, чиқиш санасидан тўқсон кун олдин бў тўғрисида ёзма шаклда депозитарийга хабар юборади. Депозитарий мазкур қарор ҳақида шундай хабар олган санадан ўттиз кун ичида бошқа Томонларни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Томонлар мазкур Келишув амал қилиши тугатилган ҳолларда, маълумотни ҳимоя қилиш бўйича мажбуриятларни, шунингдек Келишув доирасида амалга ошириладиган ва Келишув амал қилиши тугатилгунча якунланмаган, олдин келишилган ҳамкорлик ишлари, лойиҳалари ва бошқа тадбирлар тўлиқ бажариш учун чора-тадбирлар қабул қилишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2009 йил 16 июнда Екатеринбург шаҳрида битта асл нусхада рус ва хитой тилларида қабул қилинган ва иккаласи ҳам бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Имзолар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Келишувга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ахборот хавфсизлиги» — ахборот маконида шахс, жамият, давлат ва уларнинг манфаатларини таҳдидлар, деструктив ва бошқа салбий таъсирлардан ҳимояланганлик ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборот уруши» — ахборот тизимлари, жараёнлари ва ресурслари, жуда муҳим ва бошқа тузилмаларига зарар етказиш, сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тизимларни бузиш, жамият ва давлатни беқарорлаштириш учун аҳолига оммавий психологик ишлов бериш, шунингдек давлатни қарши курашувчи томон манфаатларига оид қарорлар қабул қилишга мажбурлаш мақсадида ахборот маконида иккита ёки ундан ортиқ давлатлар ўртасидаги қарши кураш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборот инфраструктураси» — информацияни сақлаш, фойдаланиш, узатиш, ўзгартириш, ташкил этиш ва техник воситалар йиғиндиси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборот қуроли» — информацион уруш олиб бориш мақсадида қўлланиладиган информацион технология, восита ва усуллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборотга оид жиноятчилик» — ахборот ресурслардан фойдаланиш ва (ёки) информацион маконда уларга қонунга қарши мақсадларда таъсир кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборот макони» — ахборот инфратузилиши ва маълумотга, шу жумладан индивидуал ва жамоат онгига таъсир кўрсатувчи маълумотни шакллантириш, яратиш, қайта ишлаш, узатиш, фойдаланиш, сақлаш билан боғлиқ фаолият соҳаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборот ресурслари» — ахборот инфратузилмаси, шунингдек маълумотнинг ўзи ва унинг оқими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«информацион терроризм» –информацион макондаги информацион ресурслардан террористик мақсадларда фойдаланиш ва (ёки) уларга таъсир ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жуда муҳим тузилмалар» — таъсир ўтказиш натижасида, тўғридан-тўғри миллий хавфсизлик, шунингдек шахс, жамият ва давлат хавфсизлигига даҳлдор бўлган оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган давлат объектлари, тизимлари ва институтлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«халқаро ахборот хавфсизлиги» — ахборот маконида дунёдаги барқарорликнинг бузилишини ҳамда давлатлар ва жахон ҳамжамияти хавфсизлигига таҳдидлар яратилишига имкон бермайдиган халқаро муносабатлар ҳолати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«информацион ресурслардан ноқонуний фойдаланиш» — информацион ресурслардан Томонларнинг давлат қонунчилиги ёҳуд халқаро ҳуқуқ нормалари ёки тегишли ҳуқуқларсиз, ўрнатилган қоидаларни бузган ҳолда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ахборот ресурсларига рухсатсиз аралашиш» — маълумотларни шакллантириш, яратиш, ишлов бериш, ўзгартириш, узатиш, фойдаланиш, сақлаш жараёнларига ғайриқонуний таъсир ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«информацион хавфсизлик таҳдиди» — информацион маконда шахслар, жамият, давлат ва унинг манфаатлари учун хавф туғдирувчи факторлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида халқаро ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Келишувга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро информацион хавфсизлик соҳасидаги таҳдидларнинг асосий турлари, уларнинг манбалари ва белгилари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Информацион қуролни ишлаб чиқиш ва қўллаш, информацион урушга тайёрланиш ва олиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу таҳдиднинг манбаи халқаро информацион хавфсизлик соҳасига улкан таҳдид ва янги қуролланиш пойгасига олиб келувчи давлатнинг нозик муҳим тузилмалари учун бевосита таҳдид туғдирувчи информацион қуролни яратиш ва ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Информацион урушга тайёрланиш ва олиб бориш, шунингдек транспортда юк ташиш, коммуникация ва хавода бошқариш, ракеталарга қарши ва мудофаанинг бошқа турдаги объектлари тизимига таъсир ўтказиш оқибатида давлатнинг агрессор олдида мудофаа қобилиятини йўқотади ва ўзини ҳимоялаш қонуний ҳуқуқидан фойдалана олмайди; информацион инфраструктура объектларининг ишлаш фаолияти бузулиши оқибатида давлатларда қарор қабул қилиш ва бошқариш тизими фалажланади; нозик муҳим тузилма структураларига деструктив таъсирлар информацион қуролни қўллаш белгилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ахборотга оид терроризм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурсларга нисбатан ёки унинг воситасида қонунга зид харакатларни амалга оширувчи террористик фаолиятга алоқадор террористик ташкилотлар ва шахслар ушбу таҳдид манбаи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Террористик фаолиятни амалга ошириш ва ўзларининг сафларига янги тарафдорларни жалб қилиш учун террористик ташкилотлар томонидан ахборот тармоқларидан фойдаланиш; жамоат тартибини бузишга олиб келувчи ахборот ресурсларига деструктив таъсир ўтказиш; оммавий ахборот узатиш каналларини назорат қилиш ёки блоклаш; жамиятда терроризмни тарғиб қилиш, қўрқув ва саросима муҳитини яратиш учун Интернет тармоқлари ёки бошқа ахборот тармоқларидан фойдаланиш, шунингдек ахборот ресурсларига бошқа салбий таъсирлар ўтказиш унинг белгилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ахборотга оид жиноятчилик.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот ресурсларидан ғайриқонуний фойдаланиш ёки рухсатсиз шундай ресурсларга жиноий мақсадларда аралашишни амалга оширувчи шахслар ёки ташклотлар ушбу таҳдид манбаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маълумотнинг бутунлиги, очиқлиги ва махфийлигини бузиш учун ахборот тизимларига суқилиб кириш; компьютер вируслари ва бошқа зарарли дастурларни қасдан тайёрлаш ва тарқатиш; DOS-ҳужумларни (хизмат кўрсатишни рад қилиш) ва бошқа салбий таъсирлар ўтказишни амалга ошириш; ахборот ресурсларига зарар етказиш; ахборот соҳасида фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини, шу жумладан интеллектуал мулк ва шахсий ҳаёт даҳлсизлигини, бузиш; фирибгарлик, ўғирлик, тамагирлик, контрабанда, наркотилар билан ноқонуний савдо қилиш, болалар порнографияси ва бошқаларни тарқатиш каби жиноятларни содир этиш учун ахборот ресурслари ва методларидан фойдаланиш унинг белгилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ахборот маконида бошқа давлатларманфаатлари ва хавфсизлигига зид равишда устунлик мавкеидан фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли давлатларда ахборот технологияларини ривожлантиришда нотекислик ва ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги «рақамли тафовут»нинг ошишга оид мавжуд мойиллик ушбу таҳдиднинг манбаси ҳисобланади. Ахборот технологияларини ривожлантиришда устуворликка эга баъзи давлатлар бошқа малакатларнинг ривожланишини ва ахборот технологияларидан фойдаланишини қасдан чеклайди, бу эса етарлича ахборот имкониятларига эга бўлмаган давлатлар учун жиддий хавфни юзага келтиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурий таъминотни ишлаб чиқариш ва ахборот инфратузилмаларини жиҳозлашни монополиялаштириш, давлатларнинг ривожланишига тўсқинлик қилиш ва ушбу мамлакатларнинг бошқа яхшироқ ривожланган давлатлардан тобелигини ошириш учун, халқаро ахборот-технология ҳамкорлигида давлатларнинг иштирокини чеклаш; ушбу мамлакатларнинг ахборот ресурслари ва (ёки) жуда муҳим тузилмаларини назорат қилиш ва уларга таъсир ўтказиш учун, бошқа давлатларга маълумот етказиш мақсадида дастурий таъминотга ва ускуналарга яширин имкониятлар ва функциялар ўрнатиш; давлатларнинг манфаатлари ва хавфсизлигига зид равишда ахборот технологиялари бозорини ва маҳсулотларини назорат қилиш ва монополиялаштириш унинг белгилари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бошқа давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тизимларига, маънавий, ахлоқий ва маданий соҳасига зарар етказувчи маълумотни тарқатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий тизимларига, маънавий, ахлоқий ва маданий соҳасига зарар етказувчи маълумотни тарқатиш учун ахборот инфратузилмасидан фойдаланувчи давлатлар, ташкилотлар, бир гуруҳ шахслар ёки айрим шахслар ушбу таҳдиднинг манбаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон (радио ва телевидение) ва бошқа оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғида ва бошқа ахборот алмашиниш тармоқларида маълумотларнинг пайдо бўлиши ва кўпайтирилиши унинг белгилари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сиёсий тизим, жамият тузилиши, ташқи ва ички сиёсати, давлатдаги муҳим сиёсий ва ижтимоий жараёнлар, унинг аҳолисининг маънавий, ахлоқий ва маданий қадриятлари тўғрисида нотўғри тасаввур уйғотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терроризм, сепаратизм ва экстремизм ғояларини тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллатлараро, ирқлараро ва конфессиялараро душманликни қўзғатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Табиий ва (ёки) техноген хусусиятга эга бўлган глобао ва миллий ахборот инфратузилмаларининг хавфсизлиги, барқарор ишлашига таҳдидлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий офатлар ва бошқа табиий ҳодисалар, шунингдек кутилмаганда ёки давлатнинг ахборот ресурсларига кенг миқёсда вайронкор таъсир ўтказишга қодир узоқ жараён натижасида юзага келадиган техноген хусусиятга эга катастрофалар ушбу таҳдидларнинг манбалари ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот инфратузилмаси объектларининг ишлашини бузиш ва бунинг натижасида давлат ва жамият хавфсизлигига тўғридан-тўғри даҳлдор бўлган жуда муҳим тузилмалар, давлат бошқарув ва қарорлар қабул қилиш тизимларининг барқарорлигини йўққа чиқариш уларнинг белгилари ҳисобланади.