Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
2002 йил ҳосили учун кузги-қишки агротехника тадбирларини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
2002 йил ҳосили учун кузги-қишки тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли ўтказилишини таъминлаш, келгуси йилда пахта, дон ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларидан мўлжалдаги ҳосилни олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг кузги-қишки дала ишларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳажмлари ҳамда:
1018 минг гектар майдонни ғўзапоядан тозалашни 2001 йил 30 ноябргача;
далаларни (950 минг гектар) жорий текислашни 2002 йил 15 мартгача;
ерларнинг (983,9 минг гектар) шўрини ювишни 2002 йил 10 мартгача;
чигит экиш учун пушта олишни (461 минг гектар) 2002 йил 25 мартгача тугаллаш бўиича таклифи қабул қилинсин.
Кузги шудгорлаш графиги ва шўр ювиш, яхоб суви бериш ҳамда коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш бўйича топшириқ 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Ўзбекнефтгаз» ва «Ўзнефтмаҳсулот» компаниялари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
2002 йил ҳосили учун вилоятлар бўйича агротехника тадбирларини амалга ошириш ҳажми ва муддатларини ўн кун муддатда белгиласинлар;
ер ҳайдаш агрегатларининг икки сменада ишлашини, ёнилғи-мойлаш материалларининг узлуксиз берилишини таъминласинлар, кўчма таъмирлаш бригадалари ташкил қилсинлар, двигателлар, узеллар ва агрегатлар, бошқа зарур материалларнинг алмашув фондларини барпо этсинлар. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси машина-трактор парклари ва хўжаликлар буюртманомалари бўйича ер ҳайдаш агрегатлари учун эҳтиёт қисмлар тайёрлаш ва етказиб беришни ташкил этсинлар;
кузги шудгорлашни ўтказишга, ерларни текислаш ва мелиоратив ишларни бажаришга, идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, саноат, қурилиш ҳамда бошқа ташкилот ва корхоналарнинг ер хайдаш тракторлари ва бошқа ер қазиш техникасини шартнома асосида жалб этсинлар.
3. 2002 йил ҳосили учун кузги-қишки агротехника тадбирлари бутун комплексини ўз вақтида ва сифатли ўтказиш ишларини ташкил этиш учун 3-иловага мувофиқ таркибда ишчи комиссия тузилсин.
Ана шундай комиссиялар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва вилоятлар ҳокимлари раҳбарлигида республиканинг барча минтақаларида тузилсин.
Ишчи комиссия (И.Ҳ. Жўрабеков):
2002 йил ҳосили учун кузги-қишки тадбирларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиб борсин;
ишчи комиссия мажлисларида ҳудудий комиссиялар, республика вазирликлари ва идоралари раҳбарларининг 2002 йил ҳосили учун кузги-қишки тадбирларни амалга ошириш бўиича бажарган ишларини тинглашни амалда қўлласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Бегалиев), «Ўзагромашсервис» угошмаси ерларни шудгорлаш сифати устидан назоратни таъминласинлар, бунда ерларнинг зарур чуқурликда ва биртекис ҳайдалишига, шудгорлашдан олдин фосфорли, калийли ва органик ўғитлар солинишига алоҳида эътибор берсинлар.
5. «Ўзкимёсаноат», «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компаниялари ерларни кузги шудгорлаш даврида фойдаланиш учун фосфорли ва калийли ўғитларнинг республиканинг барча минтақаларига бир маромда, шу жумладан 2001 йил ноябрь-декабрда 60 минг тонна фосфорли ва 20 минг тонна калийли ўғитлар (100 фоиз фойдали модда) етказиб берилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси хўжаликларга 2002 йил ҳосилидан пахта ва дон харид қилишга аванс бериш учун траншларни йўналтиришда келгуси йил ҳосили учун бажарилган механизациялашган ишларга ҳақ тўлаш учун машина-трактор паркларига эҳтиёт қисмлар, узеллар ва агрегатлар сотиб олишда мақсадли фойдаланиш учун маблағлар ажратилишини назарда тутсинлар;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда, траншларни йўналтиришда кузги-қишки тадбирларни ўтказишда банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш учун маблағлар ажратилишини ва улардан белгиланган мақсадда фойдаланилишини алоҳида назоратга олсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Аллия вазирлиги Прокуратура, Олий хўжалик суди, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар иштирокида:
шартномаларнинг, энг аввало ижара шартномаларининг тўғри расмийлаштирилиши ҳамда хўжаликлар, фермерлар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан уларнинг шартларига қатъий риоя қилиниши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин, томонларнинг шартнома мажбуриятларининг оғишмай бажарилиши юзасидан масъулиятини оширсин;
маҳаллий адлия, молия, қишлоқ ва сув хўжалиги органлари томонидан ички хўжалик шартномалари мониторингини олиб бориш, пайдо бўлган масалаларни ҳал қилишда кўмаклашиш амалиётини давом эттирсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги шартнома муносабатларини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида пудрат фаолиятини рағбатлантириш, чек тизимидан фойдаланиш ҳамда фермер хўжаликлари ва пудратчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар кўрсинлар. 4-иловага мувофиқ боғ ва токзорларни шартнома асосида ижарага бериш 2002 йил 1 январгача тугаллансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Прокуратураси қишлоқ хўжалиги экинлари пайҳон қилинишига йўл қўймасликка қаратилган ташкилий-профилактика тадбирларини мунтазам ўтказсинлар. Экинларни пайҳон ва нобуд қилишга доир аниқланган ҳоллар бўиича, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, хўжаликлар ва уларнинг таркибий бўлинмалари раҳбарларига нисбатан қаттиқ чоралар кўрилсин, шу жумладан улар жиноий ва маъмурий жавбгарликка тортилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2001 йил 7 ноябрь,
443-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 7 ноябрдаги 443-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
2002 йил ҳосили учун кузги шудгорлаш бўйича
график-топшириқ
| | Топшириқ, минг гектар | Ишлатиладиган ҳайдов тракторлари | Шудгорлашни тугаллаш муддатлари | |
|
ҳаммаси |
шу жумладан «Магнум», «Массей Фергюсон» | |||
| Қорақалпоғистон Республикаси | 125,0 | 868 | 138 | 05.12.01 |
| вилоятлар: | | | | |
| Андижон | 110,0 | 569 | 136 | 25.11.01 |
| Бухоро | 118,0 | 558 | 110 | 10.12.01 |
| Жиззах | 98,4 | 319 | 199 | 10.12.01 |
| Қашқадарё | 100,2 | 899 | 270 | 30.11.01 |
| Навоий | 41,8 | 222 | 51 | 10.12.01 |
| Наманган | 95,0 | 417 | 104 | 10.12.01 |
| Самарқанд | 118,0 | 640 | 159 | 5.12.01 |
| Сурхондарё | 103,5 | 610 | 130 | 10.12.01 |
| Сирдарё | 128,5 | 326 | 173 | 15.12.01 |
| Тошкент | 119,0 | 493 | 168 | 10.12.01 |
| Фарғона | 109,2 | 345 | 126 | 10.12.01 |
| Хоразм | 40,0 | 605 | 108 | 30.11.01 |
| Жами | 1306,6 | 6871 | 1872 | 15.12.01 |
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 7 ноябрдаги 443-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
2001-2002 йиллар куз-қиш даврида шўр ювиш, яхоб суви бериш ва коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш бўйича
топшириқ
| | Шўрланган ерларни ювиш, минг гектар | Яхоб суви бериш, минг гектар | Коллектор-дренаж тармоқларини тозалаш, км | ||
|
ҳаммаси |
шу жумладан | ||||
|
хўжаликлараро |
хўжалик ичидаги | ||||
| Қорақалпоғистон Республикаси | 351,6 | 33,8 | 1478,1 | 232,1 | 1246 |
| вилоятлар: | | | | | |
| Андижон | 17,5 | 81,6 | 1373,0 | 350,0 | 1023 |
| Бухоро | 170,7 | 23,0 | 1198,3 | 500,3 | 698 |
| Жиззах | 47,4 | 76,3 | 193,0 | 70,0 | 123 |
| Қашқадарё | 26,5 | 111,2 | 514,0 | 210,0 | 304 |
| Навоий | 32,0 | 19,2 | 500,0 | 200,0 | 300 |
| Наманган | 25,2 | 35,3 | 1526,0 | 535,0 | 991 |
| Самарқанд | 1,1 | 24,8 | 441,0 | 199,0 | 242 |
| Сурхондарё | 3,9 | 116,1 | 920,0 | 170,0 | 750 |
| Сирдарё | 80,5 | 35,3 | 600,0 | 125,0 | 475 |
| Тошкент | | 21,0 | 1570,0 | 450,0 | 1120 |
| Фарғона | 73,6 | 72,1 | 2170,0 | 302,0 | 1868 |
| Хоразм | 153,9 | | 1853,0 | 292,0 | 1561 |
| | | | | | |
| Жами | 983,9 | 649,7 | 14336,4 | 3635,4 | 10701 |
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 7 ноябрдаги 443-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
2002 йил ҳосили учун кузги-қишки тадбирларни уюшқоқлик билан ўтказиш бўйича ишчи комиссия
таркиби
| Жўрабеков И.Ҳ. | Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси — комиссия раҳбари |
| Холтоев Т. | Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири — комиссия раҳбарининг ўринбосари |
| Нурмуродов М.Б. | Молия вазири |
| Муллажонов Ф.М. | Марказий банк раиси |
| Полвон-зода А.А. | Аддия вазири |
| Парпиев Б.Р. | Ички ишлар вазирининг ўринбосари |
| Бобожонов П. | Бош прокурор ўринбосари |
| Бобомирзаев А.Б. | Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси |
| Қалибеков И.Ж. | Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат комплекси котибияти мудири |
| Бегалиев С.Б. | Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари |
| Нишонов Ш.Н. | «Ўзагромашсервис» уюшмаси раиси |
| Ҳасанов Ў.Ҳ. | «Ўзкимёсаноат» компанияси бошқаруви раиси |
| Аҳмедов А.А. | «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси бош директори |
| Юсупов Н.С. | «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» компанияси бошқаруви раиси |
| Матчанов Р.Д. | «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компанияси бошқаруви раиси |
| Муҳамадалиев Ш.С. | «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компанияси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари |
| Тошматов Қ.Ф. | «Пахта-банк» бошқаруви раиси |
| Абдуллаев С.С. | Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси директори |
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 7 ноябрдаги 443-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ихтисослаштирилмаган хўжаликлардаги боғ ва токзорларни шартнома асосида ижарага бериш бўйича
топшириқ
| | |
(гектар) |
| | Боғлар | Токзорлар |
| Қорақалпоғистон Республикаси | — | — |
| вилоятлар: | | |
| Андижон | 2144 | 901 |
| Бухоро | 872 | 656 |
| Жиззах | 958 | 964 |
| Қашқадарё | 2609 | 1083 |
| Навоий | 178 | 434 |
| Наманган | 2729 | 490 |
| Самарқанд | 2413 | 3036 |
| Сурхондарё | 1498 | 1653 |
| Сирдарё | 1234 | 579 |
| Тошкент | — | — |
| Фарғона | 3883 | 340 |
| Хоразм | — | 147 |
| Жами | 18519 | 10283 |