14.08.2013 йилдаги Ф-4116-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармойиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика олий таълим муассасаларининг рейтингини баҳолаш бўйича ишчи комиссиясини тузиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро тажриба, талаблар ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда мамлакат олий таълим муассасаларининг илмий-педагогик фаолияти рейтинг баҳосини холисона аниқлаш принциплари, ёндашувлари ва мезонларини синов тарзида апробация қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бунинг учун иловага* мувофиқ таркибда Ишчи комиссияси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи комиссияси (Б.Ю. Ходиев) икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 371-сонли қарори билан белгиланган олий таълим муассасалари тузилмаси рейтинг баҳолари тизими балларининг кўрсаткичлари ва даражасини, уларнинг халқаро мезонлар ва стандартларга мослиги, олий ўқув юртлари илмий ҳамда педагогик фаолияти даражаси ва сифатини ошириш, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб қилинаётган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадли вазифаларини танқидий қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда олий ўқув юртлари илмий-педагогик фаолиятининг қуйидаги энг муҳим мезонларига алоҳида эътиборни қаратиб, юқори баллар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллардаги олий ўқув юртлари билан қиёслаганда ўқитиш савияси ва сифати, профессор-ўқитувчи кадрларнинг малака даражаси, уларнинг ўқитишни халқаро талаблар даражасида таъминлайдиган замонавий педагогик технологияларни эгаллаганлиги, мамлакатимиз олий ўқув юртлари ўқитувчиларининг чет эл олий ўқув юртларида маърузалар ўқишдаги иштироки;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртларини битириб чиққанларнинг мутахассислиги бўйича ишга жойлашув даражаси ва олий ўқув юртларининг кадрлар тайёрланаётган корхоналар билан ишлашини ташкил этиш сифати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ўқув юртларида ўтказилаётган илмий текшириш ишларининг самарадорлиги, энг аввало, экспериментал-лаборатория базасининг ҳолати, уларнинг замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланиш даражаси, корхоналар, илмий тадқиқот институтлари ва конструкторлик бюролари базасида илмий-амалий тадқиқотлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ишчи комиссияси (Б.Ю. Ходиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2013 йилнинг 1 ноябрига қадар муддатда юқори босқич талабаларининг махсус соҳа фанлари бўйича билимлари даражасини ва олий ўқув юртида мутахассислар тайёрлаш сифатини баҳолаш учун дарсларни ўзлаштириш савиясини аниқлаш мақсадида танлаб олиб тест синовларидан ўтказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эксперт гуруҳлари иштирокида 2013 йилнинг 1 декабрига қадар муддатда эксперимент тариқасида 2-бандда баён этилган принцип ва мезонлар асосида олий таълим муассасаларининг рейтингини баҳоласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказилган ишларнинг натижалари бўйича 2014 йилнинг 1 январига қадар муддатда олий ўқув юртлари рейтингини баҳолаш тизими ва методикасини, шунингдек, улар фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар билан бирга якуний ахборотни Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Фармойишнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икромов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Ж.Ғ. Исмоилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 14 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ф-4116-сон
(«Халқ сўзи» газетаси, 15.08.2013 й., 158 (5832)-сон )