2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.02.00 Қурилиш соҳасидаги бошқарув. Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш;
4.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.05.00 Тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш;
5.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.07.00 Капитал қурилиш;
6.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 июндаги 498-сонли «Қурилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимининг тубдан такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455-сон Фармонини бажариш юзасидан, норматив-ҳуқуқий базани туркумлаштириш, қурилиш жараёни барча босқичларининг ўзаро боғлиқлигини таъминлаш, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бир-бирини такрорлашининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар Ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентини босқичма-босқич шакллантириш ва уни амалда қўллаш натижалари мониторингини олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолияти соҳасида рухсатномалар бериш, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва Шаҳарсозлик кодексига мувофиқ ер участкалари ажратиш, шунингдек қурилишга рухсатнома бериш тартиботларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш тартибини, шунингдек шаҳарсозлик соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолияти ташкил этилишини ҳамда қурилиш жараёни субъектлари ўртасидаги хўжалик-шартнома муносабатларининг аҳволини батафсил ва танқидий ўрганиб чиқиш, кейинчалик илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектлар қурилиши жараёнини техник жиҳатдан тартибга солиш доирасида жорий этиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, уларни техник стандартларнинг халқаро тизимига интеграциялашни таъминлаган ҳолда, ишлаб чиқиш ва янгилаш юзасидан таклифлар тайёрлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ишчи гуруҳ (Закиров) 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ тузилмага ва тадбирларга биноан Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти босқичма-босқич шакллантирилишини ва янгилаб борилишини, шу жумладан объектлар қурилишига мажбурий норматив ва техник талабларни, шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш тартиби такомиллаштирилишини, шунингдек ваколатли органлар ва ҳамда қурилиш жараёни бошқа субъектларининг самарали ўзаро ҳамкорлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентининг рухсат бериш ва рўйхатдан ўтказиш тартиботларини туркумлашни назарда тутувчи биринчи қисми 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда шаҳарсозлик соҳасидаги техник жиҳатдан тартибга солишга доир амалдаги норматив ҳужжатларни ўзининг Интернет тармоғидаги расмий сайтига жойлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йил 20 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
229-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламенти тизимини шакллантириш ва мониторингини олиб бориш бўйича ишчи гуруҳ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

Закиров Б.И.
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарорига 2а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш регламентини ишлаб чиқиш ва шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАДБИРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Ягона қурилиш регламентининг таркиби
Ишлаб чиқиш муддатлари
Келишиш учун Ишчи гуруҳга киритиш муддати
Масъул бажарувчилар
II қисм. «Шаҳарсозлик фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив база»
Ташкилий-методик нормалар, шу жумладан лойиҳалаш ва қуриш учун муҳандислик-техник қидирувларни бажариш, шунингдек шаҳарсозлик ҳужжатларини ва технологик ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш.
Замин ва пойдеворларни, бинолар ва иншоотларнинг қурилиш конструкцияларини, шунингдек муҳандислик ускуналари тармоқлари ва тизимларини лойиҳалашнинг техник нормалари.
Смета нормативлари, шу жумладан қурилишда ва қурилиш машиналари, механизмлари ва асбоб-ускуналаридан фойдаланишда смета нормаларининг ресурс элементлари.
2013 йил ноябрь
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Иқтисодий ислоҳотлар ва нархларни шакллантириш маркази
Қурилишда ишларни амалга оширишда техник хавфсизлик қоидалари. Қурилишни ташкил этиш ва ишларни амалга ошириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш қоидалари.
2013 йил декабрь
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» ДИ, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Қурилиш ходимлари касаба уюшмаси
III қисм. «Хўжалик-ҳуқуқий муносабатлар ва қурилиш соҳасида давлат томонидан тартибга солиш»
Қурилиш жараёни субъектларининг тадбиркорлик муносабатлари, тадбиркорлик, инвестиция фаолияти ва иқтисодий фаолият бошқа турлари эркинлигининг қонун ҳужжатларида берилган кафолатларини ҳисобга олган ҳолда.
Солиқ маъмуриятчилиги, нархларни шакллантириш, рақобатни ривожлантириш, қурилиш маҳсулоти сифати талабларига риоя қилиш, лойиҳа-смета ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш ва қурилиш ишларини амалга оширишда давлат-техника назорати соҳасида давлат томонидан тартибга солиш.
Меҳнатга оид ўзаро муносабатлар: иш берувчилар билан ёлланган меҳнат ресурслари ўртасидаги муносабатлар, меҳнатга ҳақ тўлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шу жумладан ёлланган ишчиларни суғурта қилиш.
2014 йил апрель
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги
Тадбиркорлик субъектлари билан бозор инфратузилмаси субъектлари, шу жумладан товар-хом ашё, фонд биржалари, кўчмас мулк биржаси, суғурта компаниялари ўртасидаги ўзаро муносабатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: муддатлар мониторинг натижалари бўйича ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янгилаш ва туркумлашни ҳисобга олган ҳолда Ишчи гуруҳ қарорига кўра аниқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 229-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ягона қурилиш РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(I қисм)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Регламент шаҳарсозлик фаолиятини, хусусан шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси бериш, ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлиги, дастлабки рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва тайёрлаш, лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш, келишиш ва тасдиқлаш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш тартибини, шунингдек тартиботларни амалга ошириш муддатлари ва қийматини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини ифодалайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Регламентда назарда тутилмаган нормалар ва қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда «Давархитектқурилиш» қўмитаси деб аталади) томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган шаҳарсозлик соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Регламент амалга киритилган пайтдан бошлаб шаҳарсозлик соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир илгари қабул қилинган норматив ҳужжатларнинг ушбу Регламентга зид бўлмаган қисми қўлланади.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
[ТСЗ:
1.Табиий ресурслар / Ер]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаси бериш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида ва Шаҳарсозлик кодексида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасига мувофиқ ер участкаларини эгалик қилиш, фойдаланиш учун, ижарага ва мулк қилиб бериш (реализация қилиш) ажратиш тартибида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкаларини ажратиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар, шаҳарлар ҳокимлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган (реализация қилинган) ер участкасига эгалик қилишни ва фойдаланишни бошлаш ер участкасига ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар берилгунгача тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкаси бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктлари ташқарисидан, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар ва вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун ер участкалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкаси бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент шаҳрида ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 22 августдаги 189-сон қарори билан ташкил этилган Комиссия билан келишган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 31 декабрдаги 292-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш бўйича Комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун Тошкент вилояти Қибрай, Зангиота, Тошкент, Бўстонлиқ ва Паркент туманлари ҳудудларида ер участкалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари бериш тартибини янада такомиллаштириш ва улардан мақсадли фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2009 йил 20 январдаги 16-сон қарори билан ташкил этилган Комиссия билан келишган ҳолда, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 февралдаги 45-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент вилоятида юридик ва жисмоний шахсларга шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ер участкалари бериш амалиётини ўрганиш бўйича Комиссия томонидан қарорлар қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 январдаги 20-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/20/0551-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Юридик ва жисмоний шахсларга Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарори билан ташкил этилган Комиссия билан келишган ҳолда Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 520-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Жисмоний шахсларга якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкалари бериш (реализация қилиш) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ер участкаларини танлаш ва ажратиш материаллари давлат экологик экспертизасидан ўтказиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ келишилиши ва экологик экспертизадан ўтказилиши керак.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 ноябрдаги 949-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/949/2214-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 23-моддасига мувофиқ эгалик қилинаётган, ижарага берилган ва мулк бўлган ер участкасини бериш (реализация қилиш) фақат ушбу ер участкаси белгиланган тартибда олиб қўйилгандан (сотиб олингандан) сўнг амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарор аҳоли пунктлари ҳудудларини ва аҳоли пунктлари оралиғи ҳудудларини ривожлантириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик ва жисмоний шахслардан ер участкалари ёхуд уларнинг бир қисми олиб қўйилган тақдирда зарарларни қоплаш, шунингдек бузилиши лозим бўлган уйлар, ишлаб чиқариш бинолари ва бошқа иморатлар, иншоотлар ва экинлар учун ҳисоб-китоб қилиш «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш миқдорларини ва қоплаш суммасининг ҳисоб-китоби «Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини танлаш ва ажратишга доир материалларни тайёрлаш муддатлари, ишлар таркиби ва материаллар тўплами, шунингдек уларни ваколатли органлар билан келишиш тартиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктларида ер участкалари беришда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари ташқарисидан, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун ер участкалари беришда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар, шунингдек икки ва ундан ортиқ туманлар (шаҳарлар) ёки вилоятлар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун аҳоли пунктлари ташқарисидан ер участкалари бериш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари беришда — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 октябрдаги 277-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун ер участкалари ажратиш бўйича низомга мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибда уй-жой қурилиши учун ер участкалари бериш (реализация қилиш)да — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 30 декабрдаги 272-сон қарори билан тасдиқланган Якка тартибда уй-жой қурилиши тўғрисидаги низомга мувофиқ;
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 октябрдаги 285-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 40-сон, 520-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ер участкаларини танлаш ва ажратишга доир материалларни тайёрлашда ишлар қийматини аниқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ер участкаси чегараларини натурага кўчириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида, Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервиси объектлари қуриш учун, якка тартибда уй-жой қурилиши учун, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун танлов асосида доимий фойдаланиш учун ва узоқ муддатли ижарага ер участкалари беришда — Қурилишда муҳандислик қидирувлари геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри лойиҳа илмий-текшириш институти («ЎзГАШКЛИТИ» ДУК) вакилларини жалб этган ҳолда туман (шаҳар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктлари ташқарисидан, икки ва ундан ортиқ туманлар ёки вилоятлар ҳудудида, шунингдек махсус индустриал зоналар ҳудудида жойлаштириладиган объектлар қурилиши учун ер участкалари беришда — «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси таркибига кирувчи хўжалик ҳисобидаги давлат корхоналари томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкалари чегараларини натурага кўчиришга доир ишларни бажариш тартиби, муддатлари ва қиймати ушбу Регламентнинг 14-бандида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва бу ҳақда гувоҳнома бериш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш ҳамда қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган эҳтиёжлар учун ер участкалари бериш, шунингдек объектларни қуришга рухсатномалар бериш тартибини тубдан соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори талаблари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ва тегишли гувоҳнома бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Илгари берилган ер участкасида қўшимча объект қуриш, мавжуд объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шунингдек турар жойларни нотурар жой тоифасига, нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Илгари берилган ер участкасида қўшимча объект қуриш, мавжуд объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Турар жойларни нотурар жой тоифасига, нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш учун рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш ва техник шартларни олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Объектнинг қурилиши (реконструкция қилиниши)ни лойиҳалаштириш учун архитектура-режалаштириш топшириғини (I ва II қисм) ишлаб чиқиш тартиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектнинг янгидан берилган ер участкасида қурилиши учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари берилган ер участкасида қўшимча объект қуриш, мавжуд объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шу жумладан турар жойларни нотурар жой тоифасига, нотурар жойларни турар жой тоифасига ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш муддатлари ва ишлар қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Архитектура-режалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун зарур бўлган фойдаланиш ташкилотлари томонидан бериладиган объектни муҳандислик коммуникациялари тармоқларига улаш учун техник шартларни олиш ва тақдим этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланиш ташкилотларида объектни муҳандислик коммуникациялари тармоқларига улаш учун техник шартларни олишни туманлар (шаҳарлар) архитектура ва қурилиш бўлимлари (бошқармалари) «бир ойна» тамойили бўйича амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни электр энергияси, сув, иссиқлик ва газ таъминоти тармоқларига улаш, шунингдек канализация ва телефон тармоғига улаш учун техник шартларни бериш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли туман (шаҳар) фойдаланиш ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Лойиҳа-қидирув ишларини бажариш, объектларни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини келишиш ва тасдиқлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Лойиҳа-қидирув ишларини бажаришда субъектлар ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, шунингдек бошқа қонун ҳужжатлари ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари фаолиятнинг ушбу турини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган юридик шахс — лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш бўйича фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Кўприклар ва тоннелларни лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Мудофаа объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш бўйича фаолиятни лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган Хавфи юқори бўлган объектларни ҳамда потенциал хавфли ишлаб чиқаришларни лойиҳалаштириш, қуриш ва улардан фойдаланиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Лойиҳа ва қидирув ишларига пудрат шартномаси, лойиҳалаштириш топшириғи, шунингдек архитектура ва қурилиш органи томонидан объектни қуриш (реконструкция қилиш)ни лойиҳалаштириш учун берилган архитектура-режалаштириш топшириғи (I ва II қисмлар) лойиҳа-қидирув ишларини бажариш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Муҳандислик-техник изланишлар тегишли лицензияларга эга бўлган юридик шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Топографик ва муҳандислик-геодезия ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 14 ноябрдаги 510-сон қарори билан тасдиқланган Геодезия ва картография фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда лицензияланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалаштириш ва қуриш учун муҳандислик-техник қидирувлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 апрелдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда лицензияланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Лойиҳалаштириш ва қуриш учун муҳандислик-техник қидирувлар буюртмачи (лойиҳа ташкилоти) томонидан берилган техник топшириқлар асосида, шунингдек шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Муҳандислик-техник қидирувлар қиймати «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланадиган баҳоларга ва ресурс смета нормалари тўпламларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давархитектқурилиш» қўмитаси таркибига кирмайдиган ташкилотлар томонидан топографик ва муҳандислик-геодезия ишларини бажаришда Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган баҳолардан фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқиш (дастлабки техник-иқтисодий асослаш, дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар, техник-иқтисодий асослаш, техник-иқтисодий ҳисоб-китоб босқичлари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун шаҳарсозлик ҳужжатлари (ишчи лойиҳа, ишчи ҳужжатлар босқичлари) бинолар ва иншоотларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш)ни лойиҳалаштиришга техник нормалар ва талабларни белгилайдиган шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатларга, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ресурс сметаларини тузиш ва қурилиш қийматининг жорий нархлардаги ҳисоб-китоби қурилиш қийматини шартномавий жорий нархларда аниқлаш қоидаларига ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланадиган ресурс смета нормалари тўпламларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Марказлаштирилган манбалар маблағлари ҳисобига қурилаётган объектлар қурилиши қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомда белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш бир йилдан ортиқ давом этган тақдирда жорий нархларда танлов савдолари (тендерлар) натижалари бўйича тузилган пудрат шартномалари (контрактлар) бўйича марказлаштирилган манбалар маблағлари (давлат капитал қўйилмалари) ҳисобига қурилаётган объектлар қурилишининг иккинчи ва кейинги йилларида шартномавий жорий нархларини аниқлаштириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар қурилишининг иккинчи ва кейинги йилларида шартномавий жорий нархларда қурилиш шартномавий қийматини аниқлаштириш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган объектлар қурилишини, шу жумладан фойдаланишга тайёр ҳолда амалга ошириладиган объектлар қурилишини ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сон қарори билан тасдиқланган Марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилишни ташкил этиш, молиялаштириш ва кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 декабрдаги ПҚ-3437-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини шакллантириш ва молиялаштириш тартиби тўғрисида низомга асосан шакллантирилади.
(33-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 мартдаги 197-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.03.2018 й., 09/18/197/0892-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳисоб-китоб (смета) қиймати 2,0 млрд сўм ва ундан ортиқ бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг манзилли рўйхатлари, молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 февралдаги 31-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши лозим бўлган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низом билан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ижтимоий ва хўжалик аҳамиятига молик объектларни қуриш (реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш) қиймати дастлабки белгиланган қийматига нисбатан ортиқ бўлиши натижасида лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш масалалари Қурилиши ва реконструкция қилиниши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати даражасида тасдиқланадиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалаларнинг Ҳукумат комиссияси томонидан кўриб чиқилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 февралдаги 32-сон қарори билан тасдиқланган Ҳисоб-китоб (смета) қиймати ошириб юборилган объектлар бўйича хулосалар тайёрлаш ва уларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун шаҳарсозлик ҳужжатлари Қорақалпоғистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармалари ҳузуридаги Архитектура-шаҳарсозлик кенгашида келишилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни янгидан берилган ер участкасида қуриш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари берилган ер участкасида қўшимча объектни қуриш, мавжуд объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш, шу жумладан турар жой биноларини нотурар жой бинолари тоифаларига ўтказиш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Лойиҳаолди ҳужжатларини тасдиқлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун шаҳарсозлик ҳужжатлари шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Объектни лойиҳа ҳужжатларини айни бир вақтда ишлаб чиқиш билан (параллел лойиҳалаштириш) бирга қуришга истисно ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 5 августдаги 305-сон қарори билан тасдиқланган Объектлар қурилишини лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш билан айни бир вақтда амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида йўл қўйилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.04.00 Капитал қурилишни лойиҳалаштириш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Шаҳарсозлик кодексининг 27-моддасига мувофиқ объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) марказлаштирилган манбалардан ресурслар (давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғарма маблағлари, айрим тармоқлар ва корхоналарнинг махсус фондларидан Ҳукумат қарорлари билан ҳосил бўлган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси кафолати остида ёки унинг номидан жалб этиладиган хорижий кредитлар, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари) ҳисобига амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари асосида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бериш назарда тутиладиган инвестиция лойиҳаларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимларга мувофиқ амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) устав фондида давлатнинг улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар томонидан, марказлаштирилмаган манбалар ҳисобига амалга ошириладиган, 10 млн АҚШ долларидан ортиқ қийматли инвестиция лойиҳаларининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) молиялаштириш манбаларидан қатъи назар, 10 млн АҚШ долларидан ортиқ қийматли стратегик фойдали қазилма бойликларни қазиб олиш ва қайта ишлашни назарда тутувчи инвестиция лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талаблари ҳисобга олинган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан берилган ер участкасида объектни қуриш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда ва муддатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари ажратилган ер участкасида қўшимча объект қуриш, қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда ва муддатларда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатларини давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича ишлар (хизматлар) қиймати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) учун лойиҳаолди ва шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича давлат экспертизасининг ижобий хулосаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг буюртмачи томонидан тасдиқланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштиришнинг кейинги босқичларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияларида қурилиш-монтаж ишларига рухсатномани рўйхатдан ўтказиш ва олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиялаштирувчи органларда ва банк муассасаларида молиялаштиришни очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни қуриш учун пудрат ташкилотларини танлаш бўйича танлов савдолари ўтказиш учун асос ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.07.00 Капитал қурилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Капитал қурилишда танлов савдолари (тендер) ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Марказлаштирилган манбалар, давлат бошқаруви органлари ва давлат корхоналарининг маблағлари, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган объектлар бўйича капитал қурилиш билан боғлиқ товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш, шу жумладан пудрат ташкилотини танлаш танлов савдолари натижалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг биринчи хатбоши талаблари тавсиявий тусга эга бўлган молиялаштиришнинг бошқа манбалари ушбу қоидалардан истисно ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Капитал қурилишда танлов савдолари (тендер)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 3 июлдаги 302-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида капитал қурилишда танлов савдолари тўғрисидаги низом билан тартибга солинади, унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари қатнашчилари, уларнинг ҳуқуқлари, мажбурияти ва жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдолари шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оферт тақдим этиш тартиби ва талабгорларга қўйиладиган малака талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов ҳужжатларининг таркиби, тузилиши, уларни ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов савдоларини тайёрлаш ва ўтказиш, уларнинг якунларини чиқариш, шунингдек буюртмачи билан пудратчи ўртасидаги шартнома мажбуриятлари бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Танлов савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш, шу жумладан танлов ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Қурилаётган объектни рўйхатдан ўтказиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатнома олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Объектни қуришга рухсатнома — ер участкасининг мулкдори, эгаси ёки ундан фойдаланувчининг ер участкасида қурилишни амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рухсатномани рўйхатдан ўтказиш ва бериш Давлат архитектура-қурилиш назоратининг ҳудудий инспекциялари томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан берилган ер участкасида объектни қуриш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда ва муддатларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари ажратилган ер участкасида қўшимча объект қуриш, мавжуд объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумий ишлар ва узоқ яйловлардаги чорвачилик учун вақтинчалик иморатлар ва маиший хоналарга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобиль алоқа станцияларини монтаж қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги муҳандислик тармоқларини ўзгартиришни талаб этмайдиган алоҳида қурилаётган кичик (300 куб метрдан ортиқ бўлмаган) объектларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
конни қазиш ишларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
улар бўйича технологик ресурс тамом бўлган ва объектни реконструкция қилиш ёки йўналишини қайта ўзгартириш талаб этилмайдиган технологик ва муҳандислик асбоб-ускуналари бирлигини таъмирлаш ва алмаштиришга қурилиш-монтаж ишларини бажаришга рўйхатдан ўтказиш ва рухсатномани бериш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Қурилиши юридик ва жисмоний шахслар томонидан олиб борилаётган объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг сифати ва тўлиқлиги устидан назорат функциялари текширувини амалга оширишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 30 майдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Қурилиш соҳасида рухсат берувчи тусдаги ҳужжатларни бериш тартиботларини амалга ошириш муддатлари ва қийматини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган миқдорларда бажарилган (бажариладиган) қурилиш-монтаж ишлари қийматидан маблағ ажратиш тартибида ҳақ тўланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.05.00 Тугалланган объектларни эксплуатацияга қабул қилиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) ва фойдаланишга қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Объектни қуриш у билан қурилиш-пудрат шартномаси тузилган қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан (пудрат усулида) ёхуд юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз кучи билан (хўжалик усулида) амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Агар объектни қуриш қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан амалга оширилган тақдирда қурилиш-пудрат ташкилотининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш нормалари ва қоидаларига риоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиши тугалланган объектнинг белгиланган тартибда қабул қилиш комиссияси томонидан қабул қилиб олинишини ташкил этишни таъминлаш мажбурияти юридик ёки жисмоний шахслар билан қурилиш-пудрат ташкилоти ўртасидаги шартноманинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қабул қилиш чоғида аниқланган камчиликлар қурилиш-пудрат ташкилоти томонидан унинг ўзининг ҳисобидан бартараф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилган талаблар объектни ўз кучлари билан қурувчи буюртмачилар (қурувчилар)нинг бажариши учун ҳам мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Буюртмачи билан пудрат ташкилоти ўртасидаги ҳуқуқий муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси ва «Хўжалик юритувчи субъектларнинг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Баландликларда саноат альпинизми усуллари билан қурилиш ва монтаж ишларини бажариш, кўприклар ва тоннеллар, мудофаа объектлари, шунингдек юқори хавфли ва потенциал хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қурилиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2003 йил 24 сентябрдаги 410-сон қарори билан тасдиқланган низомларда белгиланган тартибда лицензияланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Объектни қуриш (реконструкция қилиш) тартибига қўйиладиган техник талаблар шаҳарсозлик қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир шаҳарсозлик (лойиҳа) ҳужжатлари ва норматив ҳужжатларга мувофиқ тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Пудрат ташкилоти (қурувчи) қурилиш ишларини бажариш жараёнида шаҳарсозлик қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда ижро этувчи ҳужжатларни юритишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Рўйхатдан ўтказилган объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг барча босқичларида Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияси Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексида, «Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида ва бошқа қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан назорат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат функцияларини амалга оширишда Давлат архитектура-қурилиш назорати инспекциясининг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 29 июлдаги 222-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳудудий инспекцияси тўғрисидаги Намунавий низомда белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодексининг 14-моддасига мувофиқ буюртмачилар (қурувчилар) лойиҳалаштириш устидан назоратни амалга оширишга ва қурилиш сифати устидан техник назорат қилишга, шунингдек шаҳарсозлик қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланган тартибда объектни қуриш (реконструкция қилиш)га доир шаҳарсозлик ҳужжатларининг амалда татбиқ этилиши юзасидан муаллифлик назоратини таъминлашга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Юридик ва жисмоний шахслар қурилиш тугаллангандан кейин етти кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда «Давархитектқурилиш» қўмитасининг ваколатли бўлинмалари томонидан бинолар ва иншоотларнинг, муҳандислик ер ости коммуникацияларининг рақамли ижровий топографик харитага туширилишини таъминлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бинолар ва иншоотларнинг, муҳандислик ер ости коммуникацияларининг рақамли ижровий топографик харитага туширилишига қўйиладиган техник талаблар шаҳарсозлик қурилиши соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Қурилиши (реконструкция қилиниши) тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янгидан берилган ер участкасида объектни қуриш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари берилган ер участкасида қўшимча объект қуриш, мавжуд объектларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш учун — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш қоидалари шаҳарсозлик соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Туман (шаҳар) ҳокимининг қурилиши тугалланган объектни қабул қилиш далолатномасини тасдиқлаш тўғрисидаги қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун аҳоли пунктларида ер участкалари бериш, қурилиш объектларини лойиҳалаштириш ва рўйхатдан ўтказиш, шунингдек объектларни фойдаланишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси таркибига кирувчи хўжалик ҳисобидаги давлат корхоналарининг бинолари ва иншоотларига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга оширувчи давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари, юридик ва жисмоний шахслар шаҳарсозлик фаолияти соҳасида техник жиҳатдан тартибга солишга доир қонун ҳужжатлари, норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилиши, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидалари талаблари бажарилишини таъминлаш учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш жараёнида юзага келган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.