Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022 21.02.2002 йилдаги 63-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.07.2022
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тезкор тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 июлдаги 396-сонли «Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, соғлиқни сақлашни ислоҳ қилиш, республикада кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам тизимини шакллантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай, тезкор тиббий ёрдам хизматини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалаларига айниқса Тошкент шаҳрида етарлича эътибор берилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳри тезкор тиббий ёрдам станцияси, унинг туман бўлинмалари ихтисослаштирилган автотранспорт билан етарли миқдорда таъминланмаган, замонавий алоқа воситаларига эга эмас. Тезкор тиббий ёрдамнинг кўплаб ихтисослаштирилган бригадалари замонавий тиббий ускуналар, зарур дори-дармонлар билан таъминланмаган. Бир қанча вилоятларда кейинги йилларда ихтисослаштирилган автотранспорт парки янгиланмади. Буларнинг барчаси аҳолига кўрсатилаётган биринчи шошилинч тиббий ёрдам тезкорлиги ва сифатига салбий таъсир кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолига биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг сифат даражасини ва тезкорлигини ошириш, тезкор тиббий ёрдам хизматининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, чет эл инвестицияларини ушбу соҳага кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Ф.Ғ. Назировга тезкор тиббий ёрдам хизматларини махсус автотранспорт ва алоқа воситалари билан жиҳозлаш масалаларини ҳал этишда етарлича фаоллик кўрсатмаётганлиги кўрсатиб ўтилсин. У тезкор тиббий ёрдамнинг замонавий талабларга мувофиқ ташкил этилиши, жиҳозланиши ва ривожлантирилишининг аҳволи учун шахсан жавобгар эканлиги тўғрисида огоҳлантирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурига мувофиқ Тошкент шаҳридаги Тез тиббий ёрдам республика марказидан ҳамда унинг барча вилоятлардаги ва Қорақалпоғистон Республикасидаги филиалларидан, марказий туман ва шаҳар касалхоналаридаги 167 тез тиббий ёрдам бўлимларидан иборат замонавий ташхис ускуналари ва тиббий ускуналар билан жиҳозланган, сифат жиҳатидан янги тез тиббий ёрдам хизмати республикада амалда ташкил этилганлиги, олий тоифали тиббиёт ҳамширалари тайёрлаш тизими ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда 2002 йилда тезкор тиббий ёрдам шаҳар станцияси 1-иловага* мувофиқ ихтисослаштирилган автотранспорт ва радиотелефон алоқаси учун техник ускуналар билан жиҳозланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларининг 2002 йилга тасдиқланган доираларида ихтисослаштирилган автотранспорт ҳамда радиотелефон алоқаси учун асбоб-ускуналар сотиб олиш юзасидан харажатларни маблағ билан таъминлашга зарур миқдорда бюджет маблағлари ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Почта ва телекоммуникациялар агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Тошкент шаҳридаги тезкор тиббий ёрдам хизматини 2-иловага* мувофиқ хорижий грантлар ҳисобига замонавий алоқа воситалари билан жиҳозлаш чора-тадбирлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2003 — 2005 йиллар даврида шошилинч тиббий ёрдам хизмати билан ўзаро ҳамкорликда тезкор тиббий ёрдам хизматини ривожлантириш ва жиҳозлашнинг ўрта муддатли дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Унда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор тиббий ёрдам станцияларини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, уларни зарур ихтисослаштирилган автотранспорт, алоқа воситалари, замонавий тиббиёт ускуналари ва асбоблари, дори-дармонлар билан жиҳозлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор тиббий ёрдам хизматига юқори малакали врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларини жалб этишни рағбатлантириш чора-тадбирлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маблағ билан таъминлашнинг зарур ҳажмлари ва манбаларини, шу жумладан бюджет маблағларини, жалб этилаётган имтиёзли хорижий кредитларни, ҳомийлик маблағларини аниқ белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тезкор тиббий ёрдам хизматини қайта жиҳозлаш учун хорижий мамлакатлар ва халқаро молия институтларининг грантларини жалб этиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳар, Марказ-4 мавзеси, 17-а уйда жойлашган «03» марказий диспетчерлик хизмати қисман эгаллаб турган бинони Тошкент шаҳар тезкор тиббий ёрдам станцияси балансига тўлиқ ўтказиш масаласини бир ҳафта муддатда кўриб чиқсин ва белгиланган тартибда ҳал этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар тезкор тиббий ёрдам станциясининг кичик станциялари учун алоҳида бинолар ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар тезкор тиббий ёрдам станцияси ҳузурида Тошкент шаҳар ҳокимлигига қарашли автобазаларни қайта ташкил этиш йўли билан санитария автомашиналари учун автобаза ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Тошкент шаҳар тезкор тиббий ёрдам станциялари ва кичик станциялари эгаллаб турган биноларни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш учун 2003 йилга капитал қўйилмалар зарур лимитларини ва бюджет маблағларини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2002 йил 21 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63-сон