Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 30 ноябрдаги ПФ-4486-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек судьяларни ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
ваколатлари муддати тамом бўлган судьялар учун ваколатларнинг янги муддатига қайта тайинлаш (қайта сайлаш) учун уларнинг ҳужжатларини кўриб чиқиш даврида ёхуд янги иш жойида ишга жойлашгунигача ўртача ойлик иш ҳақи уч ойдан ортиқ бўлмаган муддатга сақлаб қолинади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олий суд судьяларига ва уларнинг оила аъзоларига тиббий хизмат кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Тиббиёт-санитария бирлашмаси муассасаларида таъминланади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 январдаги 34-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2018 й., 09/18/34/0605-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
судьялар лавозимида захирада турган ҳамда махсус курсларда ўқиш ва тегишли судларда стажировкадан ўтиш учун юборилган бошқа шаҳарлик шахсларга ўқиш ва стажировка даврида қонунчиликда Ўзбекистон Республикаси доирасида хизмат сафарларида белгиланган тартибда ва миқдорларда суткалик пул тўланади, уй-жой ижараси ҳамда ўқиш (стажировка) жойигача бир марталик келиш ва асосий иш жойига қайтиб бориш харажатлари қопланади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази ҳар йили, 1 июлгача Молия вазирлигига махсус курсларда мажбурий ўқишларга, шунингдек тегишли судларда стажировкага юборилган шахслар сони тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.