18.06.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва
Озарбайжон Республикаси ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартнома
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озодликдан маҳрум этилган шахсларни жазони ўташни давом эттириш учун ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат суверенитети, тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро ҳурмат принципларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳуқуқ нормаларига асосланиб ва ҳуқуқ соҳасидаги, шу жумладан жазоларни ижро этиш соҳасидаги давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришни истаб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукм этилганларнинг жазони ўзлари фуқароси бўлган давлатда ўташлари жазони ижро этиш мақсадига самаралироқ эришишга, ҳуқуқни бузганларни жамиятда нормал ҳаётга қайтаришга кўмаклашишини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гуманизм ва инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш принципларига амал қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартнома мақсадларига эришиш учун қуйида кўрсатилган атамалар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) «Ҳукм чиқарилган давлат» атамаси — суди шахсни озодликдан маҳрум этиш тарзида жазолаш тўғрисида ҳукм чиқарган Аҳдлашувчи Томонни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) «Ҳукм ижро этиладиган давлат» атамаси — озодликдан маҳрум этилган шахс жазони ўташ учун ўтказилаётган ва унинг фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томонни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) «Маҳкум» атамаси — жиноят содир этганлиги учун озодликдан маҳрум этиш тарзида Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг суди ҳукм этган шахсни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) «Яқин қариндошлар» атамаси — қариндош бўлган шахсни (она, ота, эр, хотин, болалар, туғишган ака ва опа-сингиллар, неваралар, бобо ва буви, болаликка олувчилар, болаликка олинганларни);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) «Ваколатли органлар» атамаси — Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳукм этилганларни ўтказиш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) «Марказий органлар» атамаси —Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси ва Озарбайжон Республикаси Адлия вазирлигини билдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома масалалари бўйича Аҳдлашувчи Томонларнинг ваколатли органлари бир-бирлари билан марказий органлар орқали алоқада бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар ушбу Шартнома шартларига биноан бир-бирларининг сўровномалари бўйича, ҳукм чиқарган давлат ҳудудида жиноятлар содир этганлик учун озодликдан маҳрум этилган жойларда жазони ўтаётган ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг фуқароси бўлган маҳкумларни ҳукм ижро этиладиган давлатга ўтказиш мажбуриятини оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидалари Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахсларга, улар бошқа Аҳдлашувчи Томон суди томонидан озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган тақдирда, агар ушбу Шартномада бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, баравар қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартномага биноан маҳкум қуйидаги шартларга кўра ўтказилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) маҳкум ҳукм ижро этиладиган давлат фуқароси бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) ҳукм қонуний кучга кирган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ўтказиш тўғрисидаги сўровнома олинган вақтда маҳкум яна камида 6 ой мобайнида жазони ўташи керак бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ўтказишга маҳкум рози бўлса ёки унинг ёшини, жисмоний ёки руҳий аҳволини эътиборга олиб, Аҳдлашувчи Томонлардан бири ёки маҳкумнинг яқин қариндошлари ёки қонуний вакили ўтказишни зарур деб ҳисоблашса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ҳукм чиқаришга асос бўлган кирдикор ҳукм ижро этиладиган давлатнинг қонунчилигига кўра жиноят деб ҳисобланса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) жиноят туфайли етказилган моддий зарар ундириб олинган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) ҳукм чиқарган давлат ва ҳукм ижро этадиган давлат маҳкумни ўтказишга рози бўлишса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳкумни ўтказиш ва унинг юридик оқибатлари тўғрисида ҳукм чиқарган давлатнинг жиноий-ижроия тизими бошқарув органлари мансабдор шахслари томонидан маҳкумга ёки унинг қонуний вакилига тушунтирилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳатто агар маҳкумнинг жазони ўташига 6 ойдан кам вақт қолган ёки жиноят туфайли етказилган зарар тўлиқ ҳажмда ундириб олинмаган тақдирда ҳам Аҳдлашувчи Томонлар маҳкумни ўтказишга истисно ҳоллардагина рози бўлишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкум қуйидаги ҳолларда ўтказилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) маҳкум фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилигига кўра унинг ҳукм этилишига сабаб бўлган кирдикор жиноят деб ҳисобланмаса ёки у озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазога сабаб бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) даъво муддати ўтиб кетганлиги ёки бошқа қонуний асосга кўра жазони маҳкум фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон ижро этиши мумкин бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) бу ҳукм чиқарган давлатнинг ёки маҳкум фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томоннинг манфаатларига зарар етказиши мумкин бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ушбу шахс ҳукм чиқарган давлат ҳудудида доимий яшаш жойига эга бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) ўтказиш тўғрисидаги илтимоснома олинган вақтда маҳкум ўташи керак бўлган жазо муддати олти ойдан камроқни ташкил этганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳдлашувчи Томонлар бошқа Аҳдлашувчи Томон фуқароларининг озодликдан маҳрум этилгани, шунингдек уларнинг жойлашган жойи тўғрисида марказий органлар орқали бир-бирларини ёзма равишда хабардор қилиш мажбуриятини ўз зиммасига оладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни жазони ўташ учун ўтказиш, агар маҳкум фуқароси бўлган Аҳдлашувчи Томон уни ушбу Шартнома шартларига риоя этган ҳолда ҳукмни ижро этиш учун қабул қилишга рози бўлса, суди ҳукм чиқарган Аҳдлашувчи Томоннинг таклифига биноан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳкумни ўтказиш тўғрисидаги сўровнома ёзма шаклда тузилади ва унда маҳкумнинг шахси тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ва жойи) бўлади ҳамда унга ҳукм чиқарган давлатнинг ваколатли органи томонидан қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) маҳкумнинг ёки ушбу Шартноманинг 4-моддаси 1-банди 4-кичик бандида назарда тутилган ҳолларда унинг яқин қариндошларининг ёки қонуний вакилининг ўтказишга розилиги тўғрисидаги ёзма аризаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) маҳкумнинг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) шахснинг ҳукм қилинишига асос бўлган жиноят қонуни моддаларининг матни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4) ҳукмнинг ва ваколатли суд органларининг иш бўйича мавжуд қарорларининг, ҳукмнинг қонуний кучга кириши тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5) жазонинг ўталган қисми ва жазонинг ўталиши керак бўлган қисми тўғрисидаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6) қўшимча жазонинг, агар у тайинланган бўлса, ижроси тўғрисидаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) етказилган моддий зарар ва уни ундириб олиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Санаб ўтилган барча ҳужжатлар имзоланган ва гербли муҳр билан тасдиқланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукм чиқарилган давлат ушбу Шартноманинг 4-моддаси 1-банди 4-кичик бандига мувофиқ ўтказишга розилик бераётган шахснинг уни ихтиёрий равишда ва бундай розиликнинг ҳуқуқий оқибатларини тўлиқ тушунган ҳолда қилаётганини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Аҳдлашувчи Томон тушган сўровнома бўйича маҳкумни ўтказишга розилик ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарорни ушбу Шартноманинг 8-моддаси 1-бандида санаб ўтилган ҳужжатлар олинган кундан бошлаб бир ой муддатдан кечикмай қарор қабул қилади. Қабул қилинган қарор ҳақида сўровномани юборган Аҳдлашувчи Томонга ва ўзи тўғрисида сўровнома берилган шахсга ёки ўтказиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилган шахсга ёзма равишда хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳкумни ўтказиш рад қилинганлиги тўғрисидаги қарор асосланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумни ўтказиш жойи ва тартиби Аҳдлашувчи Томонларнинг жазони ижро этувчи органлари томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳкумларни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар, ҳукм чиқарилган давлат ҳудудида пайдо бўлган харажатлардан ташқари, ҳукм ижро этиладиган давлат томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳкумга тайинланадиган жазо ҳукм чиқарилган давлат судининг ҳукми асосида ўталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ҳукм ижро этиладиган давлат, маҳкумнинг ҳолатини ёмонлаштирмаган ҳолда, ўз қонунчилигига мувофиқ жазони ўташнинг давом этишини таъминлайди. Ҳукмни бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ижро этиши билан боғлиқ масалалар ҳар қайси Аҳдлашувчи Томоннинг қонунчилиги бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳукм ижро этиладиган давлатнинг ваколатли суди, чиқарилган ҳукмга асосан, уни ижро этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар ҳукм ижро этиладиган давлат қонунчилиги бўйича содир этилган кирдикор учун озодликдан маҳрум қилишнинг чекланган муддати ҳукм бўйича тайинланган муддатдан кам бўлса, ҳукм ижро этиладиган давлат суди ушбу давлатнинг қонунчилигида назарда тутилган озодликдан маҳрум этишнинг энг юқори муддатини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агар ҳукм у ижро этиладиган давлатда биттаси ёки бир нечтаси жиноят деб эътироф этилмайдиган икки ёки ундан кўпроқ кирдикорга тааллуқли бўлса, ушбу давлат суди жазонинг жиноят деб ҳисобланадиган кирдикорга нисбатан қўлланадиган қисмини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қўшимча жазони ижро этиш тўғрисидаги қарор, агар бундай жазо содир этилган кирдикор учун ушбу давлат қонунчилигида назарда тутилган бўлса, ҳукм ижро этиладиган давлат суди томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтказилган маҳкумга нисбатан афв этиш ёки амнистия ҳукм ижро этиладиган давлат қонунчилигига мувофиқ қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фақат ҳукм чиқарилган давлатгина ўтказилган маҳкумга нисбатан ҳукмнинг асосланганлигини қайта кўриб чиқиш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳукм қайта кўриб чиқилган тақдирда ҳукм чиқарилган давлат ҳукм ижро этиладиган давлатга суднинг ҳукм бекор қилингани ёки ўзгартирилгани тўғрисидаги қарорининг тасдиқланган нусхасини дарҳол жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар маҳкум жазони ўташ учун ўтказилгандан кейин ҳукм чиқарилган давлатда ҳукм бекор қилинган ва ишни янгидан кўриб чиқиш ёки судда кўриш назарда тутилган бўлса бу ҳақдаги қарор нусхаси, жиноий иш материаллари ҳамда маҳкум йўқлигида мумкин бўлган зарур процессуал ҳаракатларни ўтказиш натижалари бўйича бошқа материаллар, жиноий ишнинг барча материалларини рус тилига таржима қилган ҳолда, ҳукм ижро этиладиган давлатга, ушбу давлат қонунчилигига кўра жиноий таъқибни амалга ошириш учун жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Оқлаш асосидаги қўшимча кўриб чиқишлар натижалари бўйича жиноий иш тўхтатилганда ёки суд томонидан оқлов ҳукми чиқарилганда асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортиш туфайли шахсга етказилган зарар ҳудудида ҳукм чиқарилган давлат томонидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агар маҳкум жазони ўташ учун ўтказилгандан кейин ҳукмни чиқарган давлат уни ўзгартирганда бу ҳақдаги қарор нусхаси ва бошқа зарур ҳужжатлар ҳукм ижро этиладиган давлатнинг ваколатли органига жўнатилади. Ҳукм ижро этиладиган давлат суди бундай қарорни ижро этиш тўғрисидаги масалани ушбу Шартноманинг 13-моддасида назарда тутилган тартибда ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳукм ижро этиладиган давлатга жазони ўташ учун ўтказилган шахсга нисбатан ҳам худди шундай кирдикорни содир этганлик учун ушбу давлат ҳудудида ҳукм этилган шахсга нисбатан ҳукмнинг худди шундай ҳуқуқий оқибатлари содир бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг суди чиқарган ҳукмни ижро этиш учун ўтказилган шахс ҳукм ижро этиладиган давлат ҳудудида қонуний кучга кирган ҳукмни чиқаришга сабаб бўлган айни шу кирдикор учун яна жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳар қайси Аҳдлашувчи Томон учинчи давлат томонидан бошқа Аҳдлашувчи Томонга ўтказилган маҳкумларни ўз ҳудуди орқали транзит йўли билан ташишга рухсат беради. Бунда маҳкумни қўриқлаш учун зарур шарт-шароитлар таъминланади. Транзит йўли билан ташишга ҳукм ижро этиладиган давлатнинг илтимосига кўра рухсат берилади. Ушбу қоида ҳаво транспортидан фойдаланилган, унинг бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида қўниши режалаштирилмаган тақдирда қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маҳкумни транзит йўли билан ташишни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни бундай ташув тўғрисида илтимос қилган Аҳдлашувчи Томон тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартномани қўлланишда пайдо бўладиган масалаларни Аҳдлашувчи Томонларнинг марказий органлари ҳал этишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Шартномани бажаришда Аҳдлашувчи Томонлар ўзларининг давлат тилларидан ёки рус тилидан фойдаланишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Аҳдлашувчи Томонларнинг давлат тилларида ёзилган ҳужжатларга уларнинг рус тилидаги таржимаси тасдиқланган ҳолда илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг қоидалари Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзлари қатнашчилари бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартноманинг амал қилиши Аҳдлашувчи Томонлар суди томонидан Шартнома кучга киргунгача ҳукм этилган шахсларга ҳам татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома ратификация қилинади ва ратификация ёрлиқлари айирбошлангандан кейин ўттиз кун ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома белгиланмаган муддатга тузилади ва ўзининг амалда бўлишини Аҳдлашувчи Томонлардан бири бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ушбу Шартноманинг амалда бўлишини тўхтатиш нияти тўғрисидаги ёзма билдиришномасини олган кундан бошлаб олти ой ўтгач тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1997 йил 18 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Шартнома қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)