11.07.2011 йилдаги 203-сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси ва «Геология музейи» давлат корхонасини жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, «Геология музейи» ДКни керакли майдонлар билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси ва «Ўзбекнефтегаз» МХК томонидан қуйидаги таклифларига розилик билдириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг балансидан Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги «Геология музейи» ДК балансига, фойдаланиш ҳуқуқи билан, тасарруф этиш ҳуқуқисиз асосда давлат мулки бўлган, Тошкент шаҳри,Т. Шевченко кўчаси, 11 а манзилида жойлашган умумий 2128 м² майдонга эга бўлган бинонинг маълум қисмини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги «Комплекс геологик-қидирув экспедицияси» ДК балансидан «Ўзтрансгаз» АК балансига Тошкент шаҳри, Олимлар кўчаси 64-а манзилида жойлашган бинони, қийматни баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган нарх ҳисоби бўйича, мулк ҳуқуқи асосида ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзтрансгаз» АК балансидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси балансига давлат мулки сифатида, тасарруф этиш ҳуқуқисиз, Тошкент шаҳри А. Темур ва Матбуотчилар кўчалари кесишмасида жойлашган бино ва иншоотларнинг бир қисми, баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган қиймат бўйича ўтказилиши. «Ўзтрансгаз» АК мулкида қолдириладиган учинчи қават бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига, Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига ва «Ўзбекнефтегаз» МХКларига икки ҳафта давомида мазкур қарорнинг 1-бандидаги объектларнинг белгиланган тартибда баҳоланиши ва қабул қилиб олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси балансига топширилаётган бинолар ва иншоотларнинг баҳолаш қиймати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг «Комплекс геологик-тасвирга олиш қидирув экспедицияси» ДКдан қабул қилинадиган бинонинг баҳолаш қийматидан ошган тақдирда, фарқ суммаси «Ўзтрансгаз» АКнинг молиявий натижаларига киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг «Комплекс геологик-тасвирга олиш қидирув экспедицияси» давлат корхонасидан қабул қилинадиган бинонинг баҳолаш қиймати Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси балансига бериладиган бино ва иншоотларнинг қисмининг баҳолаш қийматидан ошган тақдирда, фарқ суммаси «Ўзтрансгаз» АКнинг устав фондига давлат улуши сифатида капитализация қилиниши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 августдаги 333-Ф-сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Г.И. Иброҳимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2011 йил 11 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203-сон