Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Словакия Республикаси Ҳукумати ўртасида
Битим
Дипломатик ва хизмат паспортлари бор бўлган фуқароларнинг визасиз сафар қилишлари тўғрисида
Бундан кейин Томонлар деб аталувчи Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Словакия Республикаси Ҳукумати,
икки мамлакат ўртасида дўстона муносабатларни янада ривожланишига кўмаклашишни истаб, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Ўзбекистон Республикасининг ҳақиқий дипломатик паспортлари бор ва Словакия Республикаси ҳудудида узоғи билан 90 кун бўлишни ният қилган фуқаролари ва Словакия Республикасининг ҳақиқий дипломатик ва хизмат паспортлари бор ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида узоғи билан 90 кун бўлишни ният қилган фуқаролари бошқа Томон давлати ҳудудига визасиз кирадилар.
2-модда
1. Бир Томон давлатининг ҳақиқий дипломатик ёки хизмат паспортлари бор ва ўзларининг бошқа Томон давлати ҳудудида жойлашган дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари, расмий ваколатхоналари ва шунингдек халқаро ташкилотлари ходимлари ҳисобланган фуқаролари бошқа Томон ҳудудига бутун хизмат муддати давомида визасиз кирадилар, чиқадилар ва бўладилар.
2. Ушбу модданинг 1-бандидаги қоидалар унда зикр этилган шахсларнинг ҳақиқий дипломатик ёки хизмат паспортлари бор оила аъзоларига ҳам дахлдордир.
3-модда
Иккала Томон давлатларининг ушбу Битим амалига дахлдор фуқаролари халқаро пассажир йўллари учун мўлжалланган ўтказиш пунктлари орқали Томонлардан бирининг давлати ҳудудига киришлари, чиқишлари ва транзит ўтиб кетишлари мумкин.
4-модда
1. Ҳар бир Томон фуқаролари бошқа Томон давлат ҳудудида бўлиш муддатида ушбу Томон давлатининг қонун ва қоидаларини, шунингдек хорижий фуқаролари учун ўрнатилган регистрация, бўлиш ва ҳаракат қилиш қоидаларига риоя қиладилар.
2. Ушбу Битим Томонларни уларнинг ҳудудларида бўлиши номақбул ҳисобланадиган фуқароларнинг бошқа Томон давлати ҳудудига киришини тақиқлаш ёки бўлиш муддатини чеклаш ҳуқуқидан маҳрум қилмайди.
5-модда
Томонлар миллий хавфсизликни сақлаш, жамоат тартибини ёки фуқаролар соғлиғини муҳофаза қилиш сабабларига кўра ушбу Битим амалини вақтинча, бутунлай ёки қисман тўхтатиб қўйиш ҳуқуқини ўзларида қолдирадилар. Ушбу Битим амалини тўхтатиб қўйиш ва шунингдек уни тиклаш тўғрисидаги қарорни Томонлар зудлик билан бир-бирига дипломатик йўллар орқали хабар қиладилар.
6-модда
Томонлар дипломатик йўллар орқали бир-бирига янги ёки ўзгартирилган дипломатик ва хизмат паспортлар намуналарини, уларни амалиётга киритишдан камида 1 (бир) ой илгари берадилар.
7-модда
1. Ушбу Битим ноаниқ даврга тузилган. Агар Томонлардан бирида ушбу Битимнинг амалини тўхтатиш нияти бор бўлган ҳолда, мазкур Томон ушбу тўғрисида ёзма шаклда дипломатик йўллари орқали бошқа Томонни хабар қилади. Ушбу ҳолда Битимнинг амал қилиши мазкур хабарномани олган кундан кейин 30-куни ўз кучини йўқотади.
2. Ушбу Битимга Томонлар ўртасида келишиб олинган барча қўшимча ва ўзгартишлар, мазкур қўшимча ва ўзгартишларни маьқуллангани тўғрисидаги ноталар билан алмашиш йўли орқали, кучга киради.
8-модда
Ушбу Битим имзоланган кундан бошлаб 30-кунда кучга киради.
Братислава шаҳрида 1997 йил 17 январда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, словак ва рус тилларида имзоланди, барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матн асос қилиб олинади.
(имзолар)