Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокимининг
Қарори
Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида
Мазкур қарор Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокимининг 2014 йил 9 январдаги 21-қ-сонли «Тумандаги транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Тумандаги муқобил машина трактор парклари, корхона, ташкилотлар, муассаса ва фирмалар ҳисобида турувчи, шунингдек жисмоний шахсларга тегишли бўлган механик транспорт воситаларини 2013 йиллик давлат мажбурий техник кўрикдан ўтказишни ташкил қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сонли «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасини қўллаб қарор қиламан:
1. Туман Ички ишлар бўлими (И. Юсупов)га, туман Мудофаа ишлари бўлими (А. Бахранов)га 2013 йил 1 январдан жисмоний шахслар ихтиёридаги, 1 мартдан юридик шахслар ҳисобидаги механик транспорт воситаларини навбатдаги техник кўрикдан ўтказишни уюшқоқлик билан ўз муддатида ўтказишни ташкиллаштирсин.
2. Туманда техник кўрикни сифатли ва тартибли ҳамда белгиланган жадвал асосида ўтказиш мақсадида иловага мувофиқ комиссия таркиби тасдиқлансин.
3. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (У. Тошбоев)га, туман Мудофаа ишлар бўлими билан келишилган ҳолда техник кўрик ўтказиш жадвалини ишлаб чиқиш ва муқобил машина трактор парклари, корхона, ташкилотлар, фирмалар ва муассасаларга техник кўрик ўтказиш муддати ҳақида 10 кун олдин хабар қилиш, техник кўрик ўтказиш тўғрисида тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш вазифаси юклатилсин.
4. Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи (У. Тошбоев)га ўтказиладиган техник кўрикни сифатли ташкил этиш ва унинг натижаси ҳақида шу йилнинг 15 июлига қадар ҳар ўн кунда туман ҳокимлигига ёзма равишда ахборот бериш ҳамда шахсий транспорт воситалари эгаларига йиллик техник кўрик ўтказиш қоидалари тўғрисида тушунтириш ишларини олиб бориш вазифалари топширилсин.
5. «Қўрғонтепа ҳақиқати» муҳарририяти (А. Қорабоев)га техник кўрикни ўтказиш қоидалари ва жадвалини, шунингдек ўтказилаётган техник кўрик қоидалари ҳақида мақолаларни газета саҳифаларида кенг ёритиб бориш белгилаб қўйилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2011 йил 30 декабрдаги 80-ф сонли фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х. Исмоилов зиммасига юклатилсин.
Ҳоким А. ЭРГАШЕВ
Қўрғонтепа ш.,
2013 йил 10 апрель,
300-қ-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 10 апрелдаги 300-қ-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Туман ҳудудидаги механик транспорт воситаларининг йиллик техник кўрикдан ўтказиш комиссияси
ТАРКИБИ
| 1. | У. Тошбоев | — | Туман Ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори, комиссия раиси |
|
АЪЗОЛАРИ: | |||
| 1. | Б. Исмоилов | — | туман ҳокимлиги бош мутахассиси |
| 2. | З. Алимов | — | туман Мудофаа бўлими бошлиғи ўринбосари |
| 3. | Ю. Дадажонов | — | туман АХКЖ раиси |
| 4. | А. Иргашев | — | «Қўрғонтепа ДОНС» автоуюшма бошлиғи |
| 5. | М. Мирзаев | — | 36-Автокорхона автомобиллар электр тизими мутахассиси |
| 6. | Б. Исманов | — | «Файз инвест ривож» МЧЖ раиси |