Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокимининг
Қарори
Автомототранспорт воситаларини навбатдаги 2013 йилги мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида
Мазкур қарор Фарғона вилояти Марғилон шаҳар ҳокимининг 2014 йил 3 январдаги 10-сонли «Шаҳар ҳудудидаги юридик ва жисмоний шахсларга тегишли автомототранспорт воситалари ва уларни тиркамаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Шаҳардаги барча юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган механик транспорт воситаларини техник ҳолатини, улардан фойдаланиш қоидалари ва меъёрларига амал қилишни назорат қилиш, техник рақам кўрсаткичларини мунтазам равишда текшириб ҳужжатларини таққослаб бориш, таъмирлаш, техник қаров ишларини режа асосида ташкил этиш ҳамда навбатдаги 2013 йилги мажбурий техник кўрикни намунали ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январь кунидаги 54-сонли қарори, Республика Ички ишлар вазирлигининг 2003 йил 19 февралдаги 56-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
*Иловалар берилмайди.
2. Марғилон шаҳар «Ўзагросуғурта» ДАСК Марғилон САШК, «Марғилон Замин» транс МЧЖ ва Мудофаа ишлари бўлими 1-иловада тасдиқланган комиссия аъзоларини техник кўрик ўтказиш даврида, яъни 2013 йил 1 февралдан 31 августгача вазифалари, мансаби ва ойлик маошлари сақланган ҳолда ишдан озод қилиш тавсия қилинсин.
3. Комиссия аъзоларига мажбурий техник кўрикни белгиланган муддатда ва сифатли ўтказиш вазифаси юклатилсин.
4. Барча жисмоний шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан 2013 йил 5 январдан 31 августгача, юридик шахсларга тегишли бўлган автомототранспорт воситаларини жадвал асосида биринчи босқич — 1 мартдан 30 июнгача, тижорат асосида йўловчиларни ва махсус юкларни ташувчи автомобилларни иккинчи босқич — такрорий техник кўрикдан 1 сентябрдан 31 октябргача ўтказиш ташкил қилинсин.
5. Барча автохўжалик, корхона, жамоа корхоналари, кичик корхона ва хусусий фирма раҳбарлари ўз автотранспорт воситаларини, тўла-тўкис, техник соз ҳолда, ҳужжатлари тўлдирилган ва жадвалда кўрсатилган муддатда мажбурий техник кўрикдан ўтказилишини таъминласинлар.
6. Шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи полковник К. Обидов ҳамда шаҳар Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи майор З. Хўжаниёзовга мажбурий техник кўрик натижаси бўйича шаҳар ҳокимлигига 2013 йилнинг 10 ноябрига қадар ёзма равишда ахборот бериш топширилсин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Ҳоким Ш. ЭРКАБОЕВ
Марғилон ш.,
2013 йил 16 январь,
23-сон