Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 28.07.2012 йилдаги Х-577/07-сон
ONLINE TRANSLATE
Қашқадарё вилояти Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг қарори, 28.07.2012 йилдаги Х-577/07-сон
Кучга кириш санаси
28.07.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2013 йилда молиялашнинг барча манбалари ҳисобидаН яратиладигаН янги иш ўринларинИнг параметрлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 01-02/2-171-сонли селектор баёни ижросини таъминлаш, хусусан туманда 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2013 йил давомида туманда яратиладиган янги иш ўринларининг параметрлари 1-иловага, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида янги иш ўринлари ташкил этиш параметрлари 2-иловага, хотин-қизлар учун яратиладиган янги иш ўринлари параметрлари 3-иловага ҳамда туман Ишчи комиссияси рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ҳудудий дастурлари параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли Фармони билан тасдиқланган молиявий инқирозга қарши кураш чоралари доирасида шакллантирилганлиги маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи комиссиясининг ҳудудларга бириктирилган аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда бириктирилган ҳудудга чиққан ҳолда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини танқидий ўрганиб мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб борсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий дастурларни амалга оширишда йўл қўйилаётган қолоқлик ва муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чораларни кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажармаган тармоқлар, масъул давлат органлари, тижорат банклари ва корхоналар раҳбарларининг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан туман Ишчи комиссиясига таклифлар киритиб борсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (Н. Тожиев)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу параметрлар бўйича қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан келишган ҳолда 2013 йилда ҳар бир ҳудудда яратиладиган янги иш ўринлари параметрларини яна бир маротаба таҳлил қилиб, туман ҳокимлигига тақдим этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (Н. Тожиев) туман тижорат банклари билан биргаликда янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини ҳудудлар бўйича, тижорат банклари ва мақсадли йўналишлар кесимида ажратишнинг режа жадвалини тасдиқласин ва жойларга етказилишини таъминлаш ҳамда тасдиқланган режа-графигига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2013 йилда янги иш жойлари яратиш учун кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш, маблағлар ажратилишини жойларга чиққан ҳолда қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари, тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, зарур чоралар кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Туман Микрокредитбанк (Ш. Махмарежабов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тадбиркорлар палатаси туман бўлими (Ф. Элмуродов ):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратишга асосий масъул этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини жойларга чиқиб ўргансин ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича зарурий чораларни кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими (Н. Тожиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратиш чора-тадбирларига асосий масъул этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратишнинг прогноз параметрлари ижросининг таъминланишини қатъий назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Молия бўлими (Ш. Махматқулов) суғурта идоралари билан биргаликда йирик суғурта идораларининг ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида филиаллари (ваколатхоналари) тармоғини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва ҳар бир қишлоқ, маҳалла фуқаролар йиғинлари кесимида 2013 йилда янгидан ташкил этиладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туман Давлат солиқ инспекцияси (З. Ибрагимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштирсин ва янгидан ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим муассасалари битирувчилари учун иш ўринлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги «Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4232-сонли Фармонининг 1-бандида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 20 фоиз оширилган ҳолларда, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолишлигини инобатга олган ҳолда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Сапаров) иқтисодиёт бўлими (Н. Тожиев) билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга оширсин, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни туман ҳокимлигига ҳар ой (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 10-санасига) киритиб борсин, дастур ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудлар, тармоқ ва корхоналар бўйича аниқ таклифлар киритиб борилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Туман статистика бўлими (Н. Назаров), туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Сапаров) билан биргаликда барча чора-тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш жойларининг ҳисобининг юритилишини таъминласин, унга кўра иш ўринларининг ҳисоби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси томонидан 7 июнь 2011 йилда тасдиқланган 31-ҚТ/5-сонли «Янгидан ташкил қилинган иш ўринлари бўйича тезкор ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш юзасидан ҳамкорлик қилиш тартиби»га кўра амалга оширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказига 2013 йилда тақдим этиб боришлари шартлиги белгилаб қўйилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган асосий параметрларини 2013 йилда янги ташкил этиладиган ва кенгайтириладиган объектлар (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва ш.к.) кесимида муддатлар, молиявий манбалар, масъуллар бўйича аниқлаштирилган ҳолда тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши, манзилли рўйхатларга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари бошчилигидаги таркибига манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари киритилган ишчи гуруҳлари ташкил этилсин, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссияси раиси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси К. РАВШАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чироқчи т.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 28 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х-577/07-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман
Кенгашининг қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Чироқчи туманида 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎

Йўналишлар‎

Жами‎
I.‎

Жами яратиладиган иш ўринлари сони‎

9007‎
‎ шу жумладан:‎ ‎
1.‎ Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш‎ 342‎
2.‎ Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш‎ 3160‎
‎ шундан:‎ ‎
2.1.‎ саноатда‎ 274‎
2.2.‎ қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш‎ 426‎
2.3.‎ хизмат кўрсатиш ва сервис‎ 2460‎
3.‎ Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш‎ 1545‎
4.‎ Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш‎ 2567‎
4.1.‎ шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик‎ 307‎
5.‎ Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар)‎ 798‎
6.‎ Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш‎ 575‎
7.‎ Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш‎ 20‎
II‎ Иш ўринларининг таркиби‎ ‎
1.‎ Аёллар учун‎ 3885‎
2.‎ Ёшлар учун (15 ёшдан — 30 ёшгача)‎ 7125‎
2.1.‎ шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун‎ 5443‎
3.‎ Қишлоқ жойларида‎ 9007‎
4.‎ Квоталанган (захираланган) иш ўринлари‎ 374‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман
Кенгашининг қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани ҳудудларида 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎‏
‎

Йўналишлар‎

Жами‎‏
‎
Шу жумладан ҚФЙлар бўйича:‎‎

Ҳумо ҚФЙ‎

Торжилга ҚФЙ‎

Шўрқудуқ ҚФЙ‎ Чиял ҚФЙ‎ Пахтаобод ҚФЙ‎ Калкама ҚФЙ‎ Дам ҚФЙ‎ Олмазор ҚФЙ‎ Эски Анхор ҚФЙ‎ Қумдарё ҚФЙ‎ Уймовут ҚФЙ‎ Додик ҚФЙ‎ Қаҳрамон ҚФЙ‎ Жар ҚФЙ‎ Лангар ҚФЙ‎ Уйшун ҚФЙ‎ Кўкдала ҚФЙ‎ Янги ҳаёт ҚФЙ‎ Мирзатуп ҚФЙ‎ Чорвадор ҚФЙ‎
I.‎

Жами яратиладиган иш ўринлари сони‎

9007‎ 270‎ 450‎ 360‎ 540‎ 450‎ 450‎ 540‎ 540‎ 450‎ 360‎ 540‎ 450‎ 360‎ 540 450‎ 360‎ 540 450‎ 360‎ 540‎
‎

шу жумладан‎:

‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
1.‎ Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш‎ 342‎ 10‎ 17‎ 14‎ 21‎ 17‎ 17‎ 21‎ 21‎ 17‎ 14‎ 21‎ 17‎ 14‎ 21‎ 17‎ 14‎ 21‎ 17‎ 14‎ 21‎
2.‎ Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш‎ 3160‎ 95‎ 158‎ 126‎ 190‎ 158‎ 158‎ 190‎ 190‎ 158‎ 126‎ 190‎ 158‎ 126‎ 190‎ 158‎ 126‎ 190‎ 158‎ 126‎ 190‎
шундан: ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
2.1.‎ саноатда‎ 274‎ 8‎ 14‎ 11‎ 16‎ 14‎‎ 14‎‎ 16‎ 16‎ 14‎‎ 11‎ 16‎ 14‎ 11‎ 16‎ 14‎ 11‎ 16‎ 14‎ 11‎ 16‎
2.2.‎ қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй- жой қурилиши ва таъмирлаш‎ 426‎ 13‎ 21‎ 17‎ 26‎ 21‎ 21‎ 26‎ 26‎ 21‎ 17‎ 26‎ 21‎ 17‎ 26‎ 21‎ 17‎ 26‎ 21‎ 17‎ 26‎
2.3.‎ хизмат кўрсатиш ва сервис‎ 2460‎ 74‎ 123‎ 98‎ 148‎ 123‎ 123‎ 148‎ 148‎ 123‎ 98‎ 148‎ 123‎ 98‎ 148‎ 123‎ 98‎ 148‎ 123‎ 98‎ 148‎
3.‎ Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш‎ 1545‎ 46‎ 77‎ 62‎ 93‎ 77‎ 77‎ 93‎ 93‎ 77‎ 62‎ 93‎ 77‎ 62‎ 93‎ 77‎ 62‎ 93‎ 77‎ 62‎ 93‎
4.‎ Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш‎ 2567‎ 77‎ 128‎ 103‎ 154‎ 128‎ 128‎ 154‎ 154‎ 128‎ 103‎ 154‎ 128 103 154 128 103 154 128 103 154
4.1.‎ шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик‎ 307 9 15 12 18 15 15 18 18 15 12 18 15 12 18 15 12 18 15 12 18
5.‎ Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар) ‎ 798 24 40 32 48 40 40 48 48 40 32 48 40 32 48 40 32 48 40 32 48
6.‎ Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш‎ 575 17 29 23 35 29 29 35 35 29 23 35 29 23 35 29 23 35 29 23 35
7.‎ Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш‎ 20 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 1
II Иш ўринларининг таркиби‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
1. Аёллар учун‎ 3885 117 194 155 233 194 194 233 233 194 155 233 194 155 233 194 155 233 194 155 233
2. Ёшлар учун (15 ёшдан — 30 ёшгача)‎ 7125 214 356 285 428 356 356 428 428 356 285 428 356 285 428 356 285 428 356 285 428
2.1. шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун 5443 163 272 218 327 272 272 327 327 272 218 327 272 218 327 272 218 327 272 218 327
3. Қишлоқ жойларида‎ 9007 270 450 360 540 450 450 540 540 450 360 540 450 360 540 450 360 540 450 360 540
4. Квоталанган (захираланган) иш ўринлари 374 11 19 15 22 19 19 22 22 19 15 22 19 15 22 19 15 22 19 15 22
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман
Кенгашининг қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чироқчи тумани бўйича 2013 йилда хотин-қизлар учун аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойлари яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎‏‏

Йўналишлар бўйича

Туман бўйича жами‎‏‏

Чораклар кесимида‎‎

I
‎чоракда
‎жами‎‏
шундан ойлар бўйича‎‎ II чоракда жами ‎‏ шундан ойлар бўйича‎‎‎‎ III
‎чоракда жами ‎‏
шундан ойлар бўйича‎‎‎‎‎‎ IV чоракда жами‎‏ шундан ойлар бўйича‎‎‎‎‎‎‎‎
январь ойи‎ февраль ойи‎ март ойи‎ апрель ойи‎ май
‎ойи‎
июнь ойи‎ июль ойи‎

августь ойи‎

сентябрь ойи‎

октябрь ойи‎ ноябрь ойи‎ декабрь ойи‎
‎ Хотин-қизларга яратиладиган янги иш ўринлари ЖАМИ‎ 3885‎ 913‎ 276‎ 319‎ 318‎ 1064‎ 343‎ 352‎ 369‎ 1037‎

341‎

357‎

339‎

871‎

304‎

305‎

262‎

‎ шу жумладан:‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎
1.‎

Янги йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш‎

0‎ 0‎ ‎ ‎ ‎ 0‎ ‎ ‎ ‎ 0‎ ‎ ‎ ‎

0‎

‎ ‎ ‎
2.‎ Мавжуд корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш‎ 235‎ 48‎ 16‎ 17‎ 15‎ 70‎ 23‎ 24‎ 23‎ 70‎

23‎

24‎

23‎

47‎

15‎

16‎

16‎

3.‎

Кичик корхона ва микрофирмалар ташкил қилиш‎

1345‎ 332‎ 97‎ 117‎ 118‎ 348‎ 110‎ 113‎ 125‎ 344‎

113‎

118‎

113‎

321‎

116‎

113‎

92‎

3.1‎.

кичик саноат (озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, қурилиш материаллари и/ч ва бошқа.)‎

117‎ 25‎ 8‎ 9‎ 8‎ 36‎ 12‎ 12‎ 12‎ 34‎

11‎

12‎

11‎

22‎

7‎

8‎

7‎

3.2.‎

қурилиш соҳасида‎

181‎ 37‎ 12‎ 13‎ 12‎ 55‎ 18‎ 19‎ 18‎ 55‎

18‎

19‎

18‎

34‎

11‎

12‎

11‎

3.3‎.

хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш ва бошқалар‎

552‎ 140‎ 40‎ 49‎ 51‎ 137‎ 43‎ 44‎ 50‎ 137‎

45‎

47‎

45‎

138‎

51‎

48‎

39‎

3.4‎.

бошқалар‎

495‎ 130‎ 37‎ 46‎ 47‎ 120‎ 37‎ 38‎ 45‎ 118‎

39‎

40

39

127‎

47‎

45‎

35‎

4.

Якка тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига‎

187‎ 67‎ 17‎ 24‎ 26‎ 28‎ 7‎ 7‎ 14‎ 28‎

9‎

10‎

9‎

64‎

25‎

24‎

15‎

5.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига‎‎

295‎ 95‎ 25‎ 34‎ 36‎ 46‎ 13‎ 13‎ 20‎ 46‎

16‎

16‎

14‎

108‎

39‎

40‎

29‎

6.

Уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш

1141‎ 258‎ 85‎ 88‎ 85‎ 346‎ 115‎ 117‎ 114‎ 335‎

110‎

115

110

202

66‎

68‎

68‎

6.1.

меҳнат шартномаси асосида корхоналар билан кооперацияда (касаначилик)‎

131‎ 44‎ 15‎ 15‎ 14‎ 44‎ 15‎ 15‎ 14‎ 43‎

14‎

15‎

14‎

0‎

‎ ‎ ‎
6.2.

пудрат шартномаси‎

331‎ 68‎ 22‎ 23‎ 23‎ 100‎ 33‎ 34‎ 33‎ 98‎

32‎

34‎

32‎

65‎

21‎

22‎

22‎

6.3.

миллий ҳунармандчиликни ривожлантириш‎

679‎ 146‎ 48‎ 50‎ 48‎ 202‎ 67‎ 68‎ 67‎ 194‎

64‎

66‎

64‎

137‎

45‎

46‎

46‎

7.

Фермер хўжаликларини ривожлантириш‎

328‎ 64‎ 20‎ 22‎ 22 105 35 35‎ 35 97

32‎

32‎

33

62‎

20‎

21‎

21‎

7.1.

Фермер хўжаликларида иссиқхоналар ташкил этиш‎

21‎ 4‎ 1‎ 1‎ 2‎ 7‎ 3‎ 2‎ 2‎ 6‎

2‎

2‎

2‎

4‎

1‎

1‎

2‎

7.2.

Фермер хўжаликларида чорвачиликни ташкил этиш‎‎ ва ривожлантириш

30‎ 6‎ 2‎ 2‎ 2‎ 9‎ 3‎ 3‎ 3‎ 9‎

3‎

3‎

3‎

6‎

2‎

2‎

2‎

7.3.

Фермер хўжаликларида паррандачиликни ташкил этиш‎‎ ва ривожлантириш‎

94‎ 18‎ 6‎ 6‎ 6‎ 30‎ 10‎ 10‎ 10‎ 28‎

10‎

9‎

9‎

18‎

6‎

6‎

6‎

7.4.

Фермер хўжаликларида балиқчилик ташкил этиш‎‎ ва ривожлантириш‎

4‎ 0‎ ‎ ‎ ‎ 3‎ 1‎ 1‎ 1‎ 1‎ ‎ ‎

1‎

0‎

‎ ‎ ‎
7.5.

Фермер хўжаликларида асаларичиликни ташкил этиш‎‎ ва ривожлантириш‎

3‎ 0‎ ‎ ‎ ‎ 3‎ 1‎ 1‎ 1‎ 0‎ ‎ ‎ ‎

0‎

‎ ‎ ‎
7.6.

Фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш‎‎ ва ривожлантириш‎

9‎ 2‎ ‎ 1‎ 1‎ 3‎ 1‎ 1‎ 1‎ 3‎

1‎

1‎

1‎

1‎

‎ ‎

1‎

7.7.

Фермер хўжаликларининг бошқа йўналишларини ташкил этиш‎‎ ва ривожлантириш‎

10‎ 2‎ 1‎ 1‎ ‎ 3‎ 1‎ 1‎ 1‎ 3‎

1‎

1‎

1‎

2‎

1‎

1‎

‎
7.8.

деҳқон хўжаликларини ташкил этиш‎

157‎ 32‎ 10‎ 11‎ 11‎ 47‎ 15‎ 16‎ 16‎ 47‎

15‎

16‎

16‎

31‎

10‎

11‎

10‎

8.

Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш‎

352‎ 49‎ 16‎ 17‎ 16‎ 119‎ 39‎ 42‎ 38‎ 117‎

38‎

42‎

37‎

67‎

23‎

23‎

21‎

8.1.

ишлаб чиқариш инфратузилмаси (йўл ва коммуникациялар қурилиши, газ,сув ва электртаъминоти ва бошқалар)‎

43‎ 0‎ ‎ ‎ ‎ 18‎ 6‎ 7‎ 5‎ 17‎

5‎

7‎

5‎

8‎

3‎

3‎

2‎

8.2.

ижтимоий инфратузилма объектлари (мактаблар, касалхоналар, лицейлар, коллежлар ва бошқалар)‎

71‎ 0‎ ‎ ‎ ‎ 30‎ 10‎ 10‎ 10‎ 29‎

10‎

10‎

9‎

12‎

4‎

4‎

4‎

8.3.

Бозор инфратузилмасини ривожлантириш‎

238‎ 49‎ 16‎ 17‎ 16‎

71‎

23‎

25‎

23‎

71‎

23‎

25‎

23‎

47‎

16‎

16‎

15‎

9.

Тижорат банкларига берилган банкрот корхоналар фаолиятини қайта тиклаш‎

2‎ 0‎ 0‎ 0‎ 0‎ 2‎ 1‎ 1‎ 0‎ 0‎

0‎

0‎

0‎

0‎

0‎

0‎

0‎

9.1.

Тижорат банкларига берилган банкрот корхоналар‎‎

0‎

0‎

‎ ‎ ‎

0‎

‎ ‎ ‎

0‎

‎ ‎ ‎

0‎

‎ ‎ ‎
9.2.

ишламасдан турган фаолият кўрсатмаётган корхоналар‎

2‎ 0‎ ‎ ‎ ‎ 2‎ 1‎ 1‎ ‎ 0‎ ‎ ‎ ‎

0‎

‎ ‎ ‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари туман
Кенгашининг қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича туман Ишчи комиссияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

1.‎

Э. Бобоқулов‎

‎

Туман ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари, ишчи комиссия раҳбари‎

2.‎

Ш. Жовлиев‎

‎ ‎

Туман ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибият мудири — ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари‎‎

3.‎

З. Рўзиқулова‎

‎ ‎

Туман ҳокимининг ўринбосари, туман хотин-қизлар қўмитаси раиси, ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари‎

4.‎

Н. Тожиев‎

‎

Туман ҳокимлиги иқтисодиёт бўлими бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси ‎

5.‎

А. Сапаров‎

‎ ‎

Туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори, ишчи комиссия аъзоси‎

6.‎

Н. Назаров‎

‎ ‎

Туман статистика бўлими бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси‎

7.‎

Ш. Махмарежабов‎

‎

АТБ «Микрокредитбанк» туман филиали бошқарувчиси, ишчи комиссия аъзоси‎

8.‎

Ф. Элмуродов‎

‎ ‎

Туман Савдо-саноат Палатаси раиси, ишчи комиссия аъзоси‎

9.‎

Б. Жўраев‎

‎

Туман «Маҳалла»‎ жамғармаси раиси

10.‎

Э. Худойназаров‎

‎ ‎

Туман «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати‎

11.‎

Б. Алманов‎

‎ ‎

Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази директори ўринбосари, ишчи комиссия котиби‎