Норасмий таржима
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ҳукуматлараро битимни тасдиқлаш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 20-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт ва импорт қилишда билвосита солиқлар ундириш принциплари тўғрисидаги Битим тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Молия вазири (Сайфиддинов) Ўзбекистон Республикасининг мазкур Битим бўйича мажбуриятлари ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни таъминласинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1997 йил 11 октябрь,
475-сон