18.06.1997 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва
Озарбайжон Республикаси Ҳукумати ўртасида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битим

Солиқ қонунларини бузишларга қарши кураш соҳасида ҳамкорлик, ўзаро ёрдам ва ахборот алмашиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталувчилар,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз давлатларининг амалдаги миллий қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига риоя этиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар соҳасидаги қонун бузишларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш билан боғлиқ вазифаларни самарали ҳал қилишдан ўзаро манфаатдор эканликларидан келиб чиқиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу мақсадларда барча ҳуқуқий ва бошқа имкониятлардан фойдаланилишига муҳим аҳамият бериб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Битим мавзуси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Томонлар ваколатли органларининг уларнинг ваколат доирасига кирадиган солиқлар соҳасидаги қонун бузилишларининг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича самарали курашишни ташкил қилиш мақсадидаги ҳамкорлиги ушбу Битимнинг мавзуи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Битим қоидалари Томонларнинг улар қатнашчилари бўлган бошқа халқаро шартномалардан келиб чиқадиган ҳуқуқлари ва мажбуриятларига дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ваколатли органлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Битим мақсадларида қуйидагилар Томонларнинг ваколатли органлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Томонидан — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озарбайжон Томонидан — Озарбайжон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош давлат солиқ инспекцияси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Томонларнинг ваколатли органларининг расмий номлари ўзгарган тақдирда улар бу тўғрида бир-бирларини дипломатик йўл билан ёзма равишда дарҳол хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳамкорлик шакллари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонлар ушбу Битим доирасида ҳамкорликнинг қуйидаги шаклларидан фойдаланадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий солиқ тизимлари, солиқ қонунларига киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисидаги ахборот, шунингдек солиқларга доир қонун бузишларга қарши курашиш, солиқларга доир қонун бузишларга қарши курашишда қўлланиладиган ахборот тизимларини яратиш ва уларнинг амал қилиши бўйича услубий тавсияномаларни алмашиб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқлар соҳасидаги қонун бузишларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этишга қаратилган тадбирларни ўтказиш масалалари юзасидан баҳамжиҳат ҳаракат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларни солиққа тортиш билан боғлиқ ҳужжатларнинг тасдиқланган нусхаларини белгиланган тартибда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорлик, кадрлар малакасини ошириш, солиқлар соҳасидаги қонун бузишларга қарши курашиш муаммолари юзасидан илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни бажариш билан боғлиқ масалалар бўйича бир-бирлари билан бевосита мулоқот қилиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Солиқларга доир қонун бузишлар тўғрисида ахборот алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Солиқларга доир қонун бузишлар тўғрисида ахборот алмашиб туриш қуйидаги маълумотларнинг тақдим қилинишини назарда тутади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ қонунчилигини бузган юридик ва (ёки) жисмоний шахсларнинг даромадлари, солиқ солинадиган база ва улардан ундириладиган суммалар, шунингдек солиққа доир қонун бузишларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш мақсадида амалга ошириладиган чора-тадбирлар тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг юридик ва (ёки) жисмоний шахслари томонидан давлат ва тижорат банкларида ҳисоб рақамларининг очилиши тўғрисидаги, шунингдек солиқ қонунчилиги бузилган ҳолларда ушбу ҳисоб рақамларидаги маблағлар ҳаракати тўғрисидаги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-бандида кўрсатиб ўтилган талаблар бир Томоннинг ваколатли органи томонидан бошқа Томоннинг ваколатли органининг сўровномаси асосида ахборотни тақдим этиш сўралаётган Томоннинг миллий қонунчилигига ва давлат манфаатларига зид келмайдиган бўлса амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Томонлардан бирининг ваколатли органи унда мавжуд бўлган ахборот бошқа Томоннинг ваколатли органи учун қизиқарли бўлиши мумкин деб ҳисобласа, унда у бундай ахборотни ўз ташаббусига кўра тақдим этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Тадбирларни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қонунини бузишган ёки бузишда шубҳаланилган шахсларга нисбатан солиқ қонуни бузилишининг олдини олиш, аниқлаш ва уни бартараф этиш бўйича тадбирларни ўтказишда Томонлар ваколатли органларининг ўзаро ҳамкорлик қилишига биргаликда режалаштириш, куч ва воситалардан фойдаланиш, ушбу тадбирларнинг бориши ва натижалари тўғрисида ахборот алмашиш киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатларни тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари сўровномалар бўйича Томонларнинг юридик ва жисмоний шахсларини солиққа тортишга доир ҳужжатлар (счётлар, фактуралар, юкхатлар, шартномалар, контрактлар, сертификатлар, маълумотномалар ва бошқалар)нинг, шунингдек солиқларга доир қонун бузишларга тааллуқли масалаларга оид ҳужжатларнинг нусхаларини бир-бирларига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нусхалар ваколатли шахснинг имзоси ва сўралаётган ваколатли органнинг муҳри билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар ва бошқа материалларнинг асл нусхалари, агар тасдиқланган нусхалар текшириш учун етарли бўлмаса, келишилган муддатда тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳуқуқий ва ахборот характеридаги материалларни алмашиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари миллий солиқ тизимлари, солиқ қонунчилиги соҳасидаги қонун бузишларга доир ишларни юргизишнинг ҳуқуқий асослари тўғрисидаги, шунингдек амалдаги меъёрий ҳужжатларга киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар ҳақидаги ахборотни мунтазам алмашиб турадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
солиқ қонуни бузилишларига қарши курашишни ташкил этиш бўйича ахборот тизимини яратиш ва унинг фаолият кўрсатиши масалалари бўйича тажриба, дастурий таъминот услубиётлари, воситалари ҳамда илмий материалларни алмашиб турадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Сўровноманинг шакли ва мазмуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахборот олиш учун сўровнома ёзма шаклда берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда сўровнома оғзаки шаклда берилиши мумкин, бироқ у ёзма шаклда дарҳол тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровноманинг ҳақиқийлигига ёки мазмунига нисбатан шубҳа туғилган тақдирда сўралаётган ваколатли орган ёзма шаклда такроран тасдиқлашни илтимос қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ахборот олиш учун сўровнома қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўраётган ваколатли органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўралаётган ваколатли органнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўровноманинг моҳиятини ва унинг асосини баён этиш, шунингдек сўровни бажариш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Сўровномани бажариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сўровнома олинган санасидан бошлаб бир ойдан кечикмай бажарилади. Зарурат бўлганда ваколатли органларнинг келишувига кўра сўровномани бажариш муддати узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўралаётган ваколатли орган зарур бўлганда қўшимча ахборот сўраши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Агар давлатнинг суверенитетига ёки хавфсизлигига зиён етказиладиган ёки сўралаётган ваколатли органнинг давлати қонунларига зид келадиган бўлса, сўровномани бажаришдан бош тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сўровномани бажаришнинг имкони бўлмаганда сўралаётган ваколатли орган бу ҳақда сўраётган ваколатли органни хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Сўровномани бажаришда ўзаро ҳамкорлик қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ушбу Битимга, миллий қонунчилигига мувофиқ ва ўз ваколатлари доирасида бир-бирига кўмаклашадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари вакиллари зарурат бўлганда ушбу Битимни бажариш билан боғлиқ бўлган масалаларни муҳокама қилиш учун учрашувлар ўтказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимнинг қоидаларини талқин қилишда ва қўлланишда пайдо бўладиган баҳсли масалаларни ҳал этиш чоғида Томонлар ўзаро келишувга эришишга интиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Тиллар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот олиш учун сўровнома ва унга жавоб Томонларнинг ваколатли органлари томонидан келишилган тилда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ахборотдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари солиқ қонунларини бузишларнинг олдини олиш, аниқлаш ва уларни бартараф этиш билан боғлиқ масалалар бўйича ахборотнинг махфийлигини кафолатлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим доирасида олинган ахборот ушбу ахборотни берган ваколатли органнинг ёзма розилигисиз учинчи томонга берилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Харажатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Томонларнинг ваколатли органлари ушбу Битимни ўз давлатлари ҳудудида бажарилиши билан боғлиқ харажатларни зиммаларига оладилар. Қўшимча харажатларни талаб этувчи сўровномалар олинган тақдирда уларни маблағ билан таъминлаш тўғрисидаги масала Томонларнинг ваколатли органлари томонидан ўзаро аҳдлашув бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битимга Томонларнинг ўзаро келишувига кўра ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилиши мумкин, улар ушбу Битимнинг ажралмас қисми бўлган протоколлар билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Битимнинг кучга кириши ва амал қилишининг тўхтатилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Битим Томонлар унинг кучга кириши учун зарур бўлган ички давлат тартиб-қоидаларини бажаргани тўғрисидаги охирги ёзма билдиришнома олинган кундан бошлаб кучга киради ва Томонлардан бири бошқа Томоннинг ушбу Битимнинг амал қилишини тўхтатиш нияти ҳақидаги ёзма билдиришномасини олган кундан эътиборан олти ойгача амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳрида 1997 йил 18 июнда икки нусхада, ҳар бири ўзбек, озарбайжон ва рус тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга. Ушбу Битим қоидаларини талқин қилиш мақсадида рус тилидаги матндан фойдаланилади.

(имзолар)