Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгашининг
Қарори
Вилоятда 2013 йилда молиялашнинг барча манбалари ҳисобидан яратиладиган янги иш ўринларининг параметрлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 01-02/2-171-сонли селектор баёни ижросини таъминлаш, хусусан вилоятда 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида ҳамда «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 15-моддаси ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
*2-илова берилмайди.
2. Туман (шаҳар) ҳокимликлари 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ҳудудий дастурлари параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли Фармони билан тасдиқланган молиявий инқирозга қарши кураш чоралари доирасида шакллантирилганлиги маъқуллансин.
Ишчи комиссиясининг ҳудудлардаги бириктирилган аъзолари:
ҳар ойда бириктирилган ҳудудга чиққан ҳолда 2013 йилда янги иш ўринлар яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини танқидий ўрганиб, ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб борсинлар.
ҳудудий дастурларни амалга оширишда йўл қўйилаётган қолоқлик ва муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чораларни кўрсинлар;
белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажармаган тармоқлар, ҳокимликлар, масъул давлат органлари, тижорат банклари ва корхоналар раҳбарларининг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан вилоят Ишчи комиссиясига таклифлар киритиб борсинлар;
ҳудудий дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
3. Вилоят Иқтисодиёт бошқармаси (А. Умиров)га:
ушбу параметрлар бўйича ҳокимликлар билан келишган ҳолда 2013 йилда ҳар бир ҳудуд (Қарши шаҳри ва туманларда) яратиладиган янги иш ўринлари параметрларини яна бир маротаба таҳлил қилиб, вилоят ҳокимлигига тақдим этсин.
2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигин таъминлаш дастурининг ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратсин.
4. Вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси (А. Рустамов):
Давлат мулки бошқармаси ва туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларининг ҳисобини юритсин ва назоратга олсин.
5. Марказий банк (Т. Каримов):
вилоят тижорат банклари биргаликда янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини ҳудудлар (шаҳар ва туманлар), тижорат банклари ва мақсадли йўналишлар кесимида ажратишнинг режа жадвалини тасдиқлаб, жойларига етказилишини таъминлаш;
тасдиқланган режа-графигига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2013 йилда янги иш жойлари яратиш учун кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш, маблағлар ажратилишини жойларга чиққан ҳолда ҳокимликлар, тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, зарур чораларни кўриш тавсия этилсин.
шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда қишлоқ жойларида хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.
6. Вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси (А. Рустамов), Адлия бошқармаси (Ш. Қўчқоров), Микрокредитбанк (К. Эшбоев) ва Савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси (Ф. Тошатов):
хусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратишга асосий масъул этиб белгиланган ҳолда, кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини жойларга чиқиб ўрганиб, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича зарурий чораларни кўриши тавсия этилсин.
7. Вилоят Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш ҳудудий бошқармаси (А. Рустамов), Марказий банк (Т. Каримов), вилоят тижорат банклари ва ҳокимликлари билан биргаликда:
иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратиш чора-тадбирларига асосий масъул этиб белгиланиб, иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратишнинг прогноз параметрлари ижросининг таъминланишини қатъий назоратга олиши тавсия этилсин.
8. Молия бошқармаси (Б. Махмадалиев) суғурта идоралари билан биргаликда йирик суғурта идораларининг ҳар бир шаҳар ва туманлардаги филиаллари (ваколатхоналари) тармоғини кенгайтиришнинг қўшимча чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва ҳар бир шаҳар ва туманлар кесимида 2013 йилда янгидан ташкил этиладиган объектларнинг манзилли рўйхатларини тасдиқласин.
9. Вилоят давлат Солиқ бошқармаси (С. Эшматов):
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштирсин ва янгидан ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқаролар ҳар томонлама қўллаб-қувватлансин;
таълим муассасалари битирувчилари учун янги иш ўринлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги «Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4232-сонли Фармонининг 1-бандида микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 20 фоиз оширилган ҳолларда, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолишлигини инобатга олган ҳолда амалга оширсин.
10. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси (М. Нуримов) Иқтисодиёт бошқармаси (А. Умиров) билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга оширсин, дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни вилоят ҳокимлигига ҳар ой (ҳисобот ойи уни кейинги ойнинг 10-санасига) киритиб борсин, дастур ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудлар, тармоқ ва корхоналар бўйича аниқ таклифлар киритиб борилсин.
11. Давлат статистика бошқармаси (Ю. Қораев) Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси (М. Нуримов) билан биргаликда барча чора-тадбирлар ҳисобига яратаётган янги иш жойларининг ҳисобининг юритилишини таъминласин, унга кўра иш ўринларининг ҳисоби:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси томонидан 2011 йил 7 июнда тасдиқланган 31-ҚТ/5-сонли «Янгидан ташкил қилинган иш ўринлари бўйича тезкор ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрнатиш юзасидан ҳамкорлик қилиш тартиби»га кўра амалга оширилсин.
12. Қарши шаҳри ва туманлар ҳокимликлари:
2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳақида маълумотларни ҳар ойда (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига тақдим этиб боришлари шартлиги белгилаб қўйилсин;
2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган асосий параметрларини 2013 йилда янги ташкил этиладиган ва кенгайтириладиган объектлар (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон ҳўжаликлари ва ҳ.к.) кесимида муддатлар, молиявий манбалар, масъуллар бўйича аниқлаштирилган ҳолда тасдиқлансин;
ҳар ойда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг параметрлари бажарилиши, манзилли рўйхатларга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб борсин;
ҳар бир туман, шаҳарда ва ҳокимликлар бошчилигидаги таркибига манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари киритилган ишчи гуруҳлари ташкил этилсин, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари вилоят кенгашининг доимий комиссиялари раислари зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг раиси Т. ЖЎРАЕВ
Қарши ш.,
2012 йил 28 ноябрь,
IV/25-90-сон
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2012 йил 28 ноябрдаги IV/25-90-сонли қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Қашқадарё вилоятида 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш
дастури
| Т/р |
Йўналишлар |
Жами |
| I. |
Жами яратиладиган иш ўринлари сони |
88777 |
| шу жумладан: | | |
| 1. | Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш | 5940 |
| 2. | Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш | 27650 |
| | шундан: | |
| 2.1. | Саноатда | 2630 |
| 2.2. | Қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш | 2800 |
| 2.3. | хизмат кўрсатиш ва сервис | 22220 |
| 3. | Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш | 14700 |
| 4. | Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш | 23950 |
| 4.1. | шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик | 3830 |
| 5. | Фермер ҳўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва бошқалар) | 10307 |
| 6. | Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш | 5580 |
| 7. | Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш | 650 |
| II. | Иш ўринларининг таркиби | |
| 1. | Аёллар учун | 38011 |
| 2. | Ёшлар учун (15 ёшдан — 30 ёшгача) | 60650 |
| 2.1. | шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун | 51833 |
| 3. | Қишлоқ жойларида | 80168 |
| 4. | Квоталанган (захираланган) иш ўринлари | 6518 |
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2012 йил 28 ноябрдаги IV/25-90-сонли қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Қашқадарё вилоятида 2013 йилда Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш ва янги иш жойлари яратиш
Дастури
| Т/р |
Шаҳар ва туманлар номи |
Жами барча йўналишларда яратиладиган янги иш ўринлари |
Шу жумладан: | Шу жумладан: | ||||||||
| Янги йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш |
Мавжуд корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш |
Кичик корхона ва микрофирмалар ташкил қилиш |
Хусусий (якка) тадбиркорликни ривожлантириш |
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш |
Уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш | шу жумладан: | фермер хўжаликларини ривожлантириш |
ишлаб чиқариш, ижтимоий ва инфратузилмасини ривожлантириш |
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш | |||
| меҳнат шартномаси асосида корхоналар билан кооперацияда (касаначилик) | ||||||||||||
| А |
Б |
1 | 2 | 3 | 4 | 9 | 10 | 11 | 12 | 15 | 24 | 28 |
| 1. | Қарши ш. | 3795 | 94 | 284 | 938 | 267 | 436 | 1155 | 180 | 0 | 516 | 105 |
| 2. | Ғузор | 2610 | 85 | 59 | 870 | 144 | 349 | 710 | 116 | 343 | 46 | 4 |
| 3. | Деҳқонобод | 2190 | 63 | 166 | 623 | 111 | 243 | 662 | 55 | 262 | 58 | 2 |
| 4. | Қамаши | 2195 | 61 | 65 | 722 | 122 | 238 | 610 | 120 | 322 | 46 | 9 |
| 5. | Қарши т. | 2870 | 0 | 82 | 888 | 234 | 363 | 802 | 126 | 356 | 137 | 8 |
| 6. | Касби | 2360 | 0 | 156 | 805 | 129 | 196 | 623 | 88 | 335 | 114 | 2 |
| 7. | Китоб | 2595 | 65 | 58 | 721 | 189 | 234 | 733 | 103 | 353 | 231 | 11 |
| 8. | Косон | 2508 | 0 | 153 | 883 | 168 | 289 | 504 | 139 | 327 | 181 | 3 |
| 9. | Миришкор | 1670 | 25 | 53 | 496 | 89 | 150 | 352 | 76 | 402 | 103 | 0 |
| 10. | Муборак | 2225 | 34 | 140 | 749 | 132 | 290 | 569 | 145 | 215 | 95 | 1 |
| 11. | Нишон | 1828 | 47 | 41 | 579 | 114 | 142 | 486 | 97 | 360 | 56 | 3 |
| 12. | Чироқчи | 3885 | 0 | 235 | 1345 | 187 | 295 | 1141 | 131 | 328 | 352 | 2 |
| 13. | Шаҳрисабз | 4790 | 0 | 266 | 1479 | 324 | 686 | 1383 | 169 | 321 | 278 | 53 |
|
14. |
Яккабоғ |
2490 |
65 |
145 |
718 |
154 |
208 |
593 |
119 |
357 |
184 |
66 |
| | Жами вилоят бўйича |
38011 |
539 |
1903 |
11816 |
2364 |
4119 |
10323 |
1664 |
4281 |
2397 |
269 |
Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2012 йил 28 ноябрдаги IV/25-90-сонли қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
2013 йилда иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ва назоратини амалга ошириш бўйича Ишчи комиссия
Таркиби
| 1. | Ғ. Джураев | Вилоят ҳокимининг ўринбосари, ишчи комиссия раҳбари |
| | | |
| 2. | Х. Жўраев | Вилоят ҳокимининг иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича котибият мудири, ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари |
| | | |
| 3. | И. Каримова | Вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раиси, ишчи комиссия раҳбарининг ўринбосари |
| | | |
| 4. | А. Умиров | Вилоят иқтисодиёт Бош бошқармаси бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси |
| | | |
| 5. | М. Нуримов | Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш Бош бошқармаси бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси |
| | | |
| 6. | Б. Маҳмадалиев | Вилоят Молия бошқармаси бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси |
| | | |
| 7. | А. Рустамов | Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси |
| | | |
| 8. | Ю. Қораев | Вилоят Статистика бошқармаси бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси |
| | | |
| 9. | М. Султонов | Вилоят Давлат мулкини бошқариш қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси |
| | | |
| 10. | З. Қобилов | Вилоят Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси |
| | | |
| 11. | Т. Каримов | Марказий банк вилоят бошқармаси бошлиғи, ишчи комиссия аъзоси |
| | | |
| 12. | Қ. Эшбоев | АТБ «Микрокредит» банк вилоят филиали бошқарувчиси, ишчи комиссия аъзоси |
| 13. | Ф. Тошатов | Вилоят Савдо-саноат палатаси раиси, ишчи комиссия аъзоси |
| 14. | М. Пўлатов | Вилоят «Маҳалла» жамғармаси раиси в/б, ишчи комиссия аъзоси |
| 15. | Ф. Норматов | Вилоят «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати раиси, ишчи комиссия аъзоси |
| 16. | Ш. Ражабов | Вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, ишчи комиссия котиби |