ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ Халқ депутатлари Касби туман кенгашининг
Қарори
Туманда 2013 йилда молиялашнинг барча манбалари ҳисобидан яратиладиган янги иш ўринларининг параметрлари тўғрисида
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 2 июлдаги 01-02/2-171-сонли селектор баёни ижросини таъминлаш, хусусан туманда 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига асосан Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
* 2- ва 3-иловалар берилмайди.
2. 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ҳудудий дастурлари параметрлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сонли Фармони билан тасдиқланган молиявий инқирозга қарши кураш чоралари доирасида шакллантирилганлиги маъқуллансин.
Ишчи комиссиясининг ҳудудларга бириктирилган аъзолари:
ҳар ойда бириктирилган ҳудудга чиққан ҳолда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросини танқидий ўрганиб, ҳокимликлар ва мутасадди ташкилотлар иштирокида муҳокама этиб борсинлар;
ҳудудий дастурларни амалга оширишда йўл қўйилаётган қолоқлик ва муаммоларни аниқлаб, уларни бартараф қилиш юзасидан тегишли чораларни кўрсинлар:
белгиланган вазифаларни талаб даражасида бажармаган тармоқлар, ҳокимликлар, масъул давлат органлари, тижорат банклари ва корхоналар раҳбарларининг масъулиятини кўриб чиқиш юзасидан туман Ишчи комиссиясига таклифлар киритиб борсинлар;
ҳудудий дастурларга киритилган объектларнинг ўз вақтида ишга туширилиши, дастур параметрларининг тўлиқ ва сифатли бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.
3. Туман Иқтисодиёт бўлими (Д. Зоитов) га:
ушбу параметрлар бўйича туман хокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари билан келишган ҳолда 2013 йилда ҳар бир ҳудуд (Қишлоқ ва маҳаллалар)да яратиладиган янги иш ўринлари параметрларини яна бир маротаба таҳлил қилиб, вилоят ҳокимлигига тақдим этсин;
2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таьминлаш дастурининг ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратсин;
молиявий соғломлаштириш чоралари қўлланилган шароитда иш жойларини тиклаш, улардаги бўш иш жойлари ва ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш даражасини ошириш имконияти бўлган иқтисодий ночор корхоналар ҳисобига яратиладиган янги иш ўринларининг ҳисобини юритсин ва назоратга олсин.
4. Тижорат банклари янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурслари ҳажмларини ҳудудлар (қишлоқ ва маҳалла)лар бўйича, мақсадли йўналишлар кесимида ажратишнинг режа жадвалини тасдиқлаш ва жойларга етказилишини таъминлаш:
тасдиқланган режа-графигига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2013 йилда янги иш жойлари яратиш учун кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш, маблағлар ажратилишини жойларга чиққан ҳолда, тижорат банклари ва тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, зарур чораларни кўриш ҳамда қишлоқ жойларда хизмат кўрсатиш ва сервис объектларини ишга тушириш учун имтиёзли кредитлар ажратиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тавсия этилсин.
5. Туман иқтисодиёт бўлими (Д. Зоитов), Ахборот маслаҳат маркази унитар корхонаси(Ф. Ҳайдаров):
ҳусусий тадбиркорлик, кичик бизнес ва хизматлар соҳасини ривожлантириш, уларга қулай шарт-шароитлар яратиб бериш ҳамда соҳада янги иш ўринлари яратишга асосий масъул этиб белгилансин;
кичик бизнес субъектларининг ташкил этилиши ва фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишини жойларга чиқиб ўргансин ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича зарурий чораларни кўрсин;
иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратиш чора-тадбирларига асосий масъул этиб белгилансин;
иқтисодий ночор ва ишламасдан турган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ва уларда янги иш ўринлари яратишнинг прогноз параметрлари ижросини таъминланишини қатъий назоратга олсин.
6. Туман Давлат солиқ инспекцияси вазифасини вақтинча бажарувчи ( Х. Луқмонов):
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштирсин ва янгидан ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватласин;
таълим муассасалари битирувчилари учун иш ўринлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги «Таълим муассасалари битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4232-сонли Фармонининг 1-бандида «микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан республиканинг касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлари ва олий таълим муассасалари битирувчилари билан меҳнат шартномалари тузилганда, банд бўлган ходимларнинг ўртача йиллик сони қонун ҳужжатларида белгиланган чекланган нормативдан кўпи билан 20 фоиз оширилган ҳолларда, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун назарда тутилган имтиёзлар, кафолатлар ва ҳуқуқлар уларда сақланиб қолишлигини инобатга олган ҳолда амалга оширсин.
7. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (И. Атавуллев), Иқтисодиёт бўлими (Д. Зоитов) билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга оширсин дастур ижроси ҳақида умумлашган маълумотларни туман ҳокимлигига ҳар ой (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 10-санасига) киритиб борсин, дастур ижросини таъминлаш юзасидан ҳудудлар, тармоқ ва корхоналар бўйича аниқ таклифлар киритиб борилсин.
8. Туман статистика бўлими (А. Имомов) бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (И. Атавуллев), билан биргаликда барча чор-тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш жойларининг ҳисобининг юритилишини таъминласин, унга кўра иш ўринларининг ҳисоби:
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси томонидан 2011 йил 7 июнда тасдиқланган 31-ҚТ/5-сонли «Янгидан ташкил қилинган иш ўринлари бўйича тезкор ва давлат статистика ҳисоботларининг ўзаро мувофиқлигини таъминлаш ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини танлов асосида ўрганиш юзасидан ҳамкорлик қилиш тартиби»га кўра амалга оширилсин.
9. Туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (И. Атавуллев), Иқтисодиёт бўлими (Д. Зоитов) билан биргаликда:
2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижроси ҳақидаги маълумотларни ҳар ойда (ҳисобот ойи учун кейинги ойнинг 5-санасига) Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармасига тақдим этиб боришлари шартлиги белгилаб қўйилсин;
2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг тасдиқланган асосий параметрларини 2013 йилда янги ташкил этиладиган ва кенгайтириладиган объектлар (корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, тадбиркорлик субъектлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари ва ш.к.) кесимида муддатлар, молиявий манбалар, масъуллар бўйича аниқлаштирилган ҳолда тасдиқлансин;
ҳар ойда Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатлари билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий дастурининг тасдиқланган параметрлари бажарилиши, манзилли рўйхатларга киритилган объектларнинг ишга туширилиши ва белгиланган иш жойларининг яратилишини муҳокама этиб борсин;
туманда ҳоким бошчилигидаги комиссия таркибига манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари киритилган ишчи гуруҳи ташкил этилсин, улар зиммасига янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, манзилли дастурга киритилган корхоналарнинг ташкил этилиши ва фаолият юритишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, жумладан рўйхатдан ўтказиш, моддий-техника ресурсларидан ва муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланиш, дастлабки сармояни шакллантириш ва кредитлар олиш, солиққа тортиш, маҳсулотни сотиш каби муаммоларни аниқлаш ва жойида ҳал этиш чораларини кўриш вазифалари юклатилсин;
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг доимий комиссия раиси зиммасига юклатилсин.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг раиси Ф. ШАРИПОВ
Муғлон ш.,
2012 йил 25 август,
IV-15/75-сон
«ТАСДИҚЛАЙМАН»
Туман хокими Ф.Шарипов
2012 йил 25 август
Қашқадарё вилояти Касби туманида 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш жойлари яратиш
ДАСТУРИ
| Т/р |
Шахар ва туманлар номи |
ЖАМИ барча йўналишларда яратиладиган янги иш ўринлари |
Шу жумладан: | ||||||||||||
| Янги йирик ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш |
Мавжуд корхоналарни модернизация қилиш ва кенгайтириш |
Кичик корхона ва микрофирмалар ташкил қилиш |
шу жумладан | Хусусий (якка) тадбиркорликни ривожлантириш |
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш |
Уй меҳнатининг барча шаклларини ташкил этиш |
шу жумладан: | ||||||||
| кичик саноат (озиқ-овқат, ноозиқ-овқат, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқалар) |
қурилиш |
хизмат кўрсатиш, савдо ва умумий овқатланиш ва бошқалар |
бошқалар |
меҳнат шартномаси асосида корхоналар билан кооперацияда (касаначилик) | пудрат шартномалари асосида | миллий ҳунарманд- чиликни ривожлантириш | |||||||||
| А | Б | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 | 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | |
| 1. | Касби | 5462 | 0 | 370 | 1835 | 171 | 127 | 826 | 711 | 278 | 377 | 1459 | 213 | 458 | 788 |
| |
ДАВОМИ |
| | | | | | | | | | | | | | |
|
Шаҳар ва туманлар номи |
Шу жумладан: | |||||||||||||||
| Фермер хўжаликларини ривожлантириш |
шундан |
ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш |
шундан |
ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш |
шундан | |||||||||||
| фермер хўжаликларида иссиқхонлар ташкил этиш | фермер хўжаликларида чорвачиликни ташкил этиш ва ривожлантириш | фермер хўжаликларида паррандачилик ни ташкил этиш ва ривожлантириш | фермер хўжаликларида балиқчилик ташкил этиш ва ривожлантириш | фермер хўжаликларида асаларичиликни ташкил этиш ва ривожлантириш | фермер хўжаликларида ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ривожлантириш | фермер хўжаликларини бошқа йўналишларини ташкил этиш ва ривожлантириш | деҳқон хўжаликларини ташкил этиш | ишлаб чиқариш инфратузилмаси | ижтимоий инфратузилма объектлари | бозор инфратузилмасини ривожлантириш | тижорат банкларига берилган банкрот корхоналар | фаолият кўрсатмаётган ишламасдан турган корхоналар | ||||
| Б | 14 | 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 | 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 | 29 |
|
Касби |
808 | 45 | 35 | 256 | 7 | 7 | 15 | 50 | 393 | 315 | 30 | 92 | 193 | 20 | 0 | 20 |
| | | | | | | | | | | | | | | | | |
| | | | | | | | | | | | | | | | | |
| Туман хокимининг ижтимоий ва иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари |
| Ф. Исломов | Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
Д. Зоитов | | | ||||||||||
| | | | | | | | | | | | | | | | | |
| Туман БК ва АИМК маркази директори | | И. Атавуллаев | Туман статистика бўлими бошлиғи |
А. Имомов | | | ||||||||||