Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма комплекси» очиқ акциядорлик жамияти объектларини қуриш ва реконструкция қилишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июлдаги 152-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
«Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма комплекси» очиқ акциядорлик жамиятини янада ривожлантиришни ва унинг томонидан кўрсатилаётган кўргазма-ярмарка хизматлари самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2013 йил 10 июль,
197-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 10 июлдаги 197-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма комплекси» очиқ акциядорлик жамияти объектларини қуриш ва реконструкция қилишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2007 йил 27 июлдаги 152-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номидаги «миллий кўргазма комплекси» сўзлари «миллий кўргазма компанияси» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«4. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда, акцияларнинг қўшимча эмиссиясини бозор қиймати бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ташқи савдо компаниялари ўртасида уларнинг инвестиция мажбуриятларига мутаносиб равишда жойлаштирган ҳолда, «Ўзэкспомарказ» миллий кўргазма компанияси» очиқ акциядорлик жамиятининг устав фондини кўпайтиришни белгиланган тартибда таъминласин».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 28-сон, 361-модда)