Наманган вилояти Поп тумани ҳокимининг
Қарори
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Туман иқтисодиёти тармоқлари, корхоналари ва муассасаларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 апрелдаги 01-05/1-433-сонли кўрсатмаси ва Наманган вилояти ҳокиминииг 2013 йил 25 апрелдаги «Вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 142-сонли қарорини туманда бажарилишини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 апрелдаги 01-05/1-433-сонли кўрсатмаси ҳамда вилоят ҳокимининг 2013 йил 25 апрелдаги «Вилоят иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 142-сонли қарори раҳбарлик ва амалда бажариш учун қабул қилинсин.
2. Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш бўйича ишчи гуруҳи тузилсин ва таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Ишчи гуруҳи аъзоларига:
жорий йилнинг 10 июнигача туманда жойлашган ҳар бир кўп қаватли уй-жойларни ялпи хатловдан ўтказиш;
мактаблар, мактаб-интернатлар, мактабгача таълим ва бошқа муассасаларни 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида ўз вақтида тайёрлаш мақсадида ишларнинг аҳволини танқидий таҳлил қилиш ҳамда аниқланган камчиликлар ва нуқсонларни бартараф этишга доир қатъий чора-тадбирлар белгилаш;
ҳар бир объектни (мактаблар, мактаб-интернатлар, мактабгача таълим ва бошқа муассасаларни) 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида иссиқлик, ёқилғининг захира тури ва кўмир билан таъминлашни қатъий назорат остига олиш;
соғлиқни сақлаш объектлари (касалхоналар, туғруқхоналар, поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктлари ва бошқалар)ни мавсумда барқарор ишлашга ўз вақтида ва сифатли тайёрланишини таъминлаш;
касб-ҳунар коллежлари ва уларнинг ётоқхоналарини алоҳида рўйхатини тузиш (манзили ва раҳбарини кўрсатган ҳолда) ва мавсумга тайёрлашнинг ҳолатини жойининг ўзида ўрганиб чиқиш, ўрганиш натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф этишга доир аниқ чора-тадбирлар белгилаш;
МФЙ ва хусусий уй-жой мулкдорлар ширкатлари раислари билан ҳамкорликда куз-қиш мавсумида иссиқлик энергияси етиб бормайдиган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни тўлиқ хатловдан ўтказиш ва уларни иссиқлик билан таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
мавжуд қозонхоналар ва қозонларни мукаммал ҳамда жорий таъмирлаш бўйича календарь-жадвал ишлаб чиқиб, бажарилишини таъминлаш;
газ таъминоти паст ёки газ етиб бормайдиган аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа муассасаларига кўмир етказиб бериш бўйича таклифлар тайёрлаш;
куз-қиш даврида энерготизимни юкланиш энг юқори бўлган соатларида электр юкламасини пасайтириш бўйича электр тармоқлари корхоналари билан биргаликда доимий амалдаги чеклашлар ва ўчиришлар жадвалини ишлаб чиқиш;
куз-қиш даврида истеъмолчиларни узлуксиз ва бир маромда табиий газ билан таъминлаш мақсадида барча газ тақсимлаш шохобчаларини ва улардаги қурилмаларни ҳамда газ тармоқларини мукаммал ва жорий таъмирлаш ишларини тасдиқланган жадвалларга мувофиқ ниҳоясига етказишни таъминлаш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан туман ҳокимлигига ахборот киритиб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими (И. Қўчқорова), туман тиббиёт бирлашмаси (М. Эргашева), шунингдек тегишли ташкилот ва корхоналарнинг раҳбарлари зиммасига иқтисодиёт тармоқларининг 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини таъминлайдиган тадбирлар ҳамда ишларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
5. Ушбу қарорнинг бажарилиши ҳар ойда туман ҳокимлигининг мажлисларида кўриб чиқилсин.
6. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан туман ҳокимининг 2013 йил 3 майдаги 552-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.
Хоким Б. РАҲМАНОВ
Поп ш.,
2013 йил 31 май,
644-сон
Туман ҳокимининг 2013 йил 31 майдаги 644-сонли қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Туман иқтисодиёти тармоқларини 2013-2014 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашини муофиқлаштириш туман комиссияси
ТАРКИБИ
|
Комиссия раиси | |||
| 1. | Б. Раҳманов | — | Туман ҳокими |
|
Комиссия раиси ўринбосари | |||
| 2. | А. Назаров | — | Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари |
|
Комиссия аъзолари | |||
| 3. | А. Абдурахмонов | — | Туман ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик ва ободонлаштириш бўйича бош мутахассиси |
| 4. | И. Ҳошимов | — | Туман ҳокимлигининг ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси |
| 5. | З. Хакимов | — | Туман иқтисодиёт бўлими бошлиғи |
| 6. | И. Қўчқарова | — | Туман халқ таълими муассасаларини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири |
| 7. | М. Эргашева | — | Туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари |
| 8. | Ж. Эргашев | — | Туман молия бўлими бошлиғи |
| 9. | Н. Латипов | — | Туман электр тармоқлари бошлиғи |
| 10. | Г. Абидов | — | «Водийгазтаъминот» УК Поп туман филиали бошлиғи |
| 11. | X. Расулов | — | Туман «Сувоқава» корхонаси бошлиғи |
| 12. | С. Ғаниев | — | Туман иссиқлик манбаи ишлаб чиқариш корхонаси бошлиғи |
| 13. | М. Хасанов | — | Туман ИИБ ЁХБ бошлиғи |
| 14. | М. Исломов | — | Туман ДСЭНМ бош врачи |
| 15. | Т. Содиқов | — | «Тўрақурғоннефтбаза» УК туман омбори мудири |
| 16. | Лавозимига кўра | — | Туман касб-ҳунар коллежи директорлари |