Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021 06.08.2012 йилдаги Х-531/8-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.05.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ Деҳқонобод тумани ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқонобод туманида 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят кенгашининг 2021 йил 22 майдаги VI-23-2-4-0-K/21-сонли «Қашқадарё вилояти маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган норматив тусдаги қарорларини бекор қилиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида ишлаб чиқилган аниқ ва манзилли дастурлар асосида 2012 йилнинг ўтган даврида туман ҳокимлиги, тегишли идоралар, корхона ва ташкилотлар томонидан янги иш жойлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик, кичик бизнес, касаначиликни ва бандликнинг бошқа самарали шаклларини ривожлантириш бўйича муайян ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг 6 ойида иқтисодиёт тармоқларида турли молиявий манбалар ҳисобидан жами 2869 та янги иш ўринлари яратилди (дастурга нисбатан 102,6 фоиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлиллар янги иш ўринлари яратиш юзасидан йиллик дастурнинг барча параметрлари ортиғи билан бажарилишини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асосий вазифалардан бири 2013 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринлари яратиш бўйича барча имкониятларни инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли дастур ишлаб чиқилишини таъминлашдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати томонидан аҳолини иш билан таъминлашни яхшилаш ва унинг турмуш фаровонлигини ошириш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим устувор йўналишларидан бири қилиб белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш 2013 йилда ҳам энг устувор масалалардан бири бўлишини чуқур ҳис қилган ҳолда ҳокимлик, корхона ва ташкилотлар, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда туманда 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг лойиҳасини тайёрлаш бўйича қизғин ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича туман ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари бошчилигида ишчи гуруҳ иш олиб бормоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳ томонидан ҳар бир фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва аҳоли пунктларидаги мавжуд имкониятлар, бундан ташқари жойларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритилган объектлар ҳамда тадбиркорлик субъектларининг режаларини инобатга олиб фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари кесимида аниқ ва манзилли дастурлар тайёрланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурда молиявий маблағ миқдори ва манбалари аниқ ҳисоб-китоб қилинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий объектларни фойдаланишга топшириш, «Тармоқ» дастури ва бошқа янги иш ўринлари яратиш кўзда тутилган дастурлардаги кўрсаткичлар аниқланиб, иш ўринлари яратиш дастурига киритилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, тумандаги тижорат банкларининг кредит портфелидан келиб чиқиб, аҳолига ва тадбиркорлик субъектларига бериладиган имтиёзли кредитлар ҳисобига яратиладиган иш ўринлари ҳам инобатга олинмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туманда 2013 йилга мўлжалланган дастурнинг бажарилишини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлигига эришиш, аҳолини иш билан таъминлаш ва янги иш ўринлари яратишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонунининг 15-моддаси, ҳамда Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига амал қилган ҳолда қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Деҳқонобод туманининг 2013 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури Ишчи гуруҳи 1-иловага, ташкил этиладиган янги иш ўринларининг дастур кўрсаткичлари параметрлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туман ҳокимининг ўринбосарлари мавжуд табиий ресурслар ва халқ хўжалигида алоҳида аҳамиятга эга бўлган соҳаларда ишлаб чиқарилаётган хом ашё ҳамда ярим тайёр маҳсулотларни қайта ишлаб тайёр маҳсулот чиқаришга ихтисослашган корхоналар барпо этиш ва фаолият кўрсатаётган корхоналар қувватидан тўлиқ фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман иқтисодиёт бўлими (Н. Соқиев)га ушбу дастур кўрсаткичлари параметрлари бўйича икки кун муддатда корхоналар билан келишган ҳолда 2013 йилда ҳар бир ҳудуд (маҳаллалар)да ташкил этиладиган иш ўринлари параметрлари бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб туман ҳокимлигига тақдим этиш ҳамда, 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси мониторингини юритишда инвестиция, локализация, тармоқлар, ҳудудларни, ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва бошқа мақсадли дастурлар ижросига алоҳида эътибор қаратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман тижорат банклари (Б. Розиқов, Д. Шарипов, М. Алиқуловлар)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоят банкларидан 2013 йилда янги иш ўринлари яратишга йўналтирилган кредит ресурсларидан Деҳқонобод туманига ажратилиши режа-жадвалини тасдиқлатиб олиш, кредит йўналишларини янги кичик бизнес субъектларини ташкил этиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, биринчи навбатда меҳнат бозорида танглик кузатилаётган ҳудудларда кичик ҳажмдаги корхоналар ташкил этишга кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар ажратишни 2-иловага мувофиқ тасдиқланган дастур кўрсаткичлари параметрларидан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тасдиқланган режа-графигига мувофиқ тижорат банклари томонидан 2013 йилда янги иш жойлари яратиш учун кредитларнинг белгиланган муддатларда ажратилишини қатъий назоратга олиш, маблағлар ажратилишини ҳокимлик, тадбиркорлар иштирокида муҳокама этиб, зарур чораларини кўриш тавсия этилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман Давлат солиқ инспекцияси (И. Кенжаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норасмий тарзда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган фуқароларни аниқлаб, уларни расмийлаштирсин ва янгидан ташкил этиш иштиёқида бўлган фуқароларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши сўралсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Янги иш ўринлари яратиш бўйича ишчи комиссияга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва қувватларни янгилаш йўналиши бўйича иш жойлари туманнинг 2013 йилга мўлжалланган инвестиция ва тармоқ дастурларига мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Холов) иқтисодиёт бўлими (Н. Соқиев) билан биргаликда 2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури ижросининг ҳар ойлик тизимли мониторингини ҳудудлар ва тармоқлар кесимида амалга оширсин, дастур ижроси ҳақида таҳлилий маълумотларни ҳамда ҳисоботларни Ишчи комиссияга тақдим этиб бориш топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат статистика бўлими (Б. Омонов) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази (А. Холов) билан биргаликда барча чора-тадбирлар ҳисобига яратилаётган янги иш жойлари ҳисобининг юритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосарлари Н. Бобоев, К. Холиқов, Д. Ҳасановалар зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким А. ОМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорашина ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2012 йил 6 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Х-531/8-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқонобод тумани ҳокимининг
2012 йил 6 августдаги
Х-531/8-сонли қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2013 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ишчи комиссия
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ф.И.Ш‎

Лавозими бўйича‎
‎А. Омонов Туман ҳокими — ишчи гуруҳ раҳбари‎
Н. Бобоев‎ Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари — ишчи
‎гуруҳ ‎ раҳбари ўринбосари‎
К. Холиқов‎ Туман ҳокимининг ижтимоий-иқтисодий масалалар
‎бўйича ўринбосари — ишчи гуруҳ раҳбари
‎ўринбосари‎
Д. Ҳасанова‎ Туман ҳокимининг ўринбосари — ишчи гуруҳ
‎раҳбари ўринбосари‎
‎ Аъзолари‎ ‎
Н. Лутфуллаев‎ Туман прокурори‎
Н. Соқиев‎ Иқтисодиёт бўлими бошлиғи‎
И. Кенжаев‎ Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи в б.‎
Б. Омонов‎ Статистика бўлими бошлиғи‎
Х. Ашуров‎ Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш
‎инспекцияси бошлиғи‎
Н. Чориев ‎ Туман молия бўлими мудири‎
А. Холов‎ Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий
‎муҳофаза қилиш маркази директори
‎Ишчи комиссия ўринбосари‎
Б. Розиқов‎ «Агробанк» туман бўлими бошлиғи‎
Д. Шарипов‎ «Халқ банки» туман бўлими бошлиғи‎
М. Алиқулов‎ «Микрокредитбанк» Қарши шаҳар амалиёт бўлимига
‎қарашли Деҳқонобод Мини банки раҳбари‎
С. Мусаев‎ «Маҳалла» жамғармаси бўлими бошқаруви кенгаши
‎раиси‎
‎ Туман қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари
‎раислари‎
‎ Туман кенгаши депутатлари‎
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Деҳқонобод тумани ҳокимининг
2012 йил 6 августдаги
Х-531/8-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 2013 йилда янги иш жойлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш параметр кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

‎

Йўналишлар‎

‎2013 режа

‎I.

Жами яратиладиган иш ўринлари‎

‎5176

‎ Шу жумладан:‎ ‎
1.‎ Янги ишлаб чиқариш объектларини ишга тушириш, мавжуд корхоналарни кенгайтириш ва ‎қувватларни янгилаш‎ 378‎
2.‎ Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ташкил қилиш‎ 1758‎
шундан:‎ ‎
2.1.‎‎ саноатда‎ 275‎
2.2.‎ қурилиш-пудрат ишларини кенгайтириш, жумладан уй-жой қурилиши ва таъмирлаш‎ 328‎
2.3.‎ хизмат кўрсатиш ва сервис‎ 1155‎
3.‎ Якка ва оилавий тадбиркорликни ривожлантириш‎ 731‎
4.‎ Уй меҳнатининг барча шаклларини ривожлантириш‎ 1428‎
4.1.‎ шу жумладан, корхоналар билан кооперацияда меҳнат шартномалари асосида касаначилик‎ 123‎
5.‎ Фермер хўжаликларини ривожлантириш (паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик ва ‎бошқалар)‎ 620‎
6.‎ Ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмасини ривожлантириш‎ 261‎
7.‎ Ишламасдан турган корхоналар фаолиятини тиклаш‎ 0‎

II.‎

Иш ўринларининг таркиби‎ ‎
1.‎ Аёллар учун‎ 2186‎
2.‎ Ёшлар учун (15 ёшдан— 30 ёшгача)‎ 2949‎
2.1.‎ шу жумладан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари учун‎ 1339‎
3.‎ Қишлоқ жойларида‎ 5594‎
4.‎ Квоталанган (захираланган) иш ўринлари‎ 408‎